Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет элдаги ваколатхоналари тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг ҳисобга қўйилган чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳар чоракда ахборот бериб туради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ўша давлатда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатхоналари, делегациялари ва мутахассислари гуруҳларига кўмаклашадилар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;
ваколатхоналар ва мутахассислар гуруҳлари раҳбарлари дипломатик ваколатхоналарни ёки консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб турадилар, уларга ўз функцияларини амалга оширишларида кўмаклашадилар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари (кейинги ўринларда муассис деб аталади) хорижий давлатларда ваколатхоналар, бош ваколатхоналар ёки минтақавий ваколатхоналар (кейинги ўринларда — ваколатхона деб аталади) очишлари мумкин.
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона ўзининг таклифига биноан таъсис этилган вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси тизимига киради.
Чет эллардаги ваколатхона мустақил ваколатхона сифатида таъсис этилади ёхуд бош ёки минтақавий ваколатхона таркибига киради.
Бош ваколатхона Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идорасининг ёки давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининги икки ёки ундан кўпроқ ваколатхонаси бўлган давлатда, шунингдек, уларнинг юқори даражадаги манфаатлари уни талаб қиладиган давлатларда таъсис этилиши мумкин.
Чет эллардаги минтақавий ваколатхона иқтисодий ва жуғрофий белгилари бўйича ўзаро боғлиқ давлатлар гуруҳи учун таъсис этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
3. Ваколатхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларига, шунингдек, ўзи жойлашган давлат қонунчилигига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ваколатхона ходимлари сони Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ваколатхона жойлашган давлатдаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
5. Ваколатхоналарда сиёсий партиялар тузилмалари, диний ва жамоат бирлашмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.
6. Ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳудудида ваколатхона фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига риоя этишга, анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
7. Ваколатхона ходимларининг ва улар оиласи аъзоларининг шахсий манфаатни кўзлаб тадбиркорлик ёки тижорат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади.
савдо, иқтисодиёт, молия, фан ва техника, транспорт, туризм, маданият соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга оширишга самарали кўмаклашиш;
савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий, тижорат ва илмий-техника ахборотлари алмашишни кенгайтириш;
мамлакатимиз товарларининг хорижий бозорларга кириб бориши, шу жумладан конференциялар, кўргазмалар, кўчма ярмаркалар ва реклама компаниялари ўтказиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;
машиналар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини ривожлантиришга самарали кўмаклашиш, уларга техника хизматлари кўрсатиш, жаҳон техникасининг энг янги ютуқлари билан таништириш мақсадида очилади.
Ваколатхонанинг асосий вазифалари, функциялари, тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш уларнинг таъсис ҳужжатларига ҳамда муассиснинг хусусиятларига мувофиқ белгиланади.
9. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ўзлари жойлашган давлатдаги ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар. Ваколатхона дипломатик ваколатхоналарни ва консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради ва уларга ўз функцияларини амалга оширишда кўмаклашади.
Ваколатхона бошлиғи дипломатик ваколатхонани ёки консуллик муассасасини муассислар томонидан назарда тутилган чет элларда юриш-туриш қоидалари ваколатхона ходимлари томонидан бузилишининг барча ҳоллари тўғрисида мажбурий тартибда хабардор қилиб туриши керак.
Ваколатхона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда ваколатхона олдиндан келишиб олган ҳолда вазирликлар, идоралар, давлат бошқа органларининг ваколатхона жойлашган давлатга хизмат сафарига келишган мансабдор шахсларига, делегацияларига, мутахассислар гуруҳларига ёрдам кўрсатадилар.
10. Минтақавий ваколатхонани минтақавий вакил, бош ваколатхонани — бош вакил, ваколатхонани — муассис вакили бошқаради.
Минтақавий вакил, бош вакил ва вакил бевосита Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси раҳбарига бўйсунади ва улар томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатадилар.
11. Ваколатхона бошлиғи ва ваколатхона ходимлари лавозим вазифаларининг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
12. Ваколатхона ишлари ваколатхона раҳбари томонидан тузиладиган ва муассис тасдиқлайдиган режалар асосида олиб борилади.
13. Ваколатхона бошлиғи ўз фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ва у қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ваколатхона жойлашган давлат идоралари ва бошқа ташкилотлари олдида муассиснинг расмий вакили сифатида иш кўриш, ушбу ташкилотларнинг раҳбар шахслари билан бевосита алоқалар ўрнатиш;
ваколатхона жойлашган давлатдаги ваколатхонага унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда раҳбарлик қилиш;
муассис номидан ваколатхона жойлашган давлатдаги ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида шартномалар ва контрактлар тузиш;
ваколатхонанинг пул маблағларини, ўз номига берилган ишончномага биноан, тасдиқланган смета доирасида, тасарруф этиш;
йил чораги режаларини ваколатхона учун тасдиқланган йиллик режалар доирасида, бу тўғрида юқори турувчи вакилни ва муассисни хабардор қилган ҳолда, ўзгартириш;
белгиланган смета доирасида, муассис билан келишган ҳолда, ваколатхона ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
ваколатхона учун ишлаб чиқариш биноларини ва ваколатхона ходимлари учун уй-жойларни ижарага олиш юзасидан шартномалар тузиш;
ваколатхона ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг меҳнат қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида, муассис фаолияти хусусиятларига мувофиқ, ваколатхона бошлиғи учун қўшимча ҳуқуқлар назарда тутилиши мумкин.
муассисга ваколатхона ишларини режалаштириш ва ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш — молия фаолияти истиқбол режалари бўйича таклифлар киритиш;
ваколатхона барча ходимларининг тайёргарлиги юқори даражада бўлишини, уларнинг малакасини доимий равишда оширишни таъминлаш;
ваколатхона биноларини иғвогарона ва террористик ҳодисалардан муҳофаза қилиш юзасидан ташкилий тадбирларни амалга ошириш, ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
ваколатхона жамоасида соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, ваколатхона ходимларининг ва улар оила аъзоларининг саломатлиги, турмуши, маданий хордиғи ва таълим олиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;
ваколатхона биноларидан ваколатхона функцияларига зид бўлган мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик;
муассисга белгиланган тартибда ваколатхонанинг ишлаб чиқариш-молия ва тижорат фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда қўшимча мажбуриятлар назарда тутилиши мумкин.
муассиснинг халқаро фаолияти ва ташқи алоқаларини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида унга юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши;
режа ва молия интизомининг, ҳисоб ва ҳисоботнинг аҳволи, муассиснинг тегишли бўлимлари ва хизматларига ҳисобот ҳужжатларининг ўз вақтида топширилиши;
ваколатхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг хавфсизлигини, шунингдек, ваколатхона бинолари муҳофазасини таъминлаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
ваколатхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари, ваколатхона йўли билан келувчи делегациялар аъзолари ўртасидаги интизомнинг аҳволи, улар томонидан фуқароларнинг чет элларда юриш-туриши меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши;
ваколатхона йўли билан ваколатхона жойлашган давлатга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан содир бўлган барча воқеалар тўғрисида элчихона (консуллик) ва муассис номига йўлланган ахборотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида топширилиши;
иш юритишнинг, ваколатхонага тегишли моддий бойликларни ҳисобга олиш ва сақлашнинг аҳволи учун жавоб беради.
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда бошқа жавобгарликлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
16. Ваколатхона бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ходимлари орасидан тайинланади.
Ваколатхона бошлиғи ва ходимларини ишга тайинлаш, шунингдек, уларни чақириб олиш муассис томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ваколатхонада ишлашга, муассис билан келишган ҳолда, контракт асосида, Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона жойлашган давлат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин.
18. Бошлиқлар ва ходимлар ваколатхона жойлашган давлатдаги тегишли ваколатхонада ишлаш учун, меҳнат шартномасини расмийлаштирган ҳолда, қоидага кўра:
Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси фаолияти хусусиятига кўра, меҳнат шартномаси билан белгиланган ишлаш муддати вакил ва штатдаги бошқа ходимлар учун кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
Ходимни ваколатхонадаги лавозимга кейинги тайинлаш орадан икки йил ўтгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддат истисно ҳоллардагина бир йилгача қисқартирилиши мумкин.
ваколатхона жойлашган давлатда унинг саломатлиги ўз функционал вазифаларини бажаришга тўсқинлик қиладиган даражада жиддий ёмонлашганда ва унинг оила аъзолари оғир касалланганда;
унинг томонидан эгаллаб турган лавозимида бундан кейин қолишига зид бўлган қоида бузиш содир этилганда;
Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда муддатидан олдин чақиртириб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари ўзларининг ички ҳужжатларида мутахассисларни чет элга юборишни навбатлаш тартибини ва уларни жўнатишни олдиндан келишиб олиш масалаларини янада аниқлаштирадилар.
19. Ваколатхона фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган молиявий ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонаси меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, ваколатхона жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ваколатхона фаолиятини назорат қилиш тегишли вазирлик, идора, давлат органи, ташкилот, корхона меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланадилар, ўз номлари ёзилган штамп ва муҳрга, ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ўзлари жойлашган давлат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўладилар.