03.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2692
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 03.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2692
Кучга кириш санаси
06.10.2015
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банкларининг (бундан буён матнда банклар деб юритилади) жалб қилинадиган депозитлари (омонатлари) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш қоидаларини белгилайди.
10. Банклар томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ҳисоблаш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ банклар томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.