Статистика ва молия ҳисоботи шаклларини янада бирхиллаштириш, соддалаштириш ва қисқартириш, уни тақдим этиш даврийлигини такомиллаштириш, шунингдек ҳисобот тизимини халқаро стандартлар талабларига юқори даражада яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:
молия ва статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш даврийлигини қисқартириш тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ;
статистика ҳисоботи шаклларини бекор қилиш тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида ва республика минтақаларида молия ва статистика ҳисоботини янада такомиллаштириш масалалари бўйича семинарлар ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Давлат статистикасини 2005 йилгача бўлган даврда янада тизимли ислоҳ қилиш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилиши ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
T/р | Шаклларнинг номи | Даврийлиги | ||||||||||||
1. Молиявий ҳисобот | ||||||||||||||
1.1. Йирик ва ўрта корхоналар учун: | ||||||||||||||
1. | Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, 4-шакл | йиллик | ||||||||||||
1.2. Кичик корхоналар ва микрофирмалар учун | ||||||||||||||
2. | Бухгалтерия баланси, 1-шакл | йиллик | ||||||||||||
3. | Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, 2-шакл | йиллик |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июндаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 293-модда)
T/р | Шаклларнинг номи | Даврийлиги | ||||||||||||
Демография | ||||||||||||||
1. | Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ўзгариши тўғрисидаги маълумот, В-шакл | йиллик | ||||||||||||
2. | Аҳолининг кўчиб юриш ҳисоби картаси, М-шакл туман бўйича | ҳар чоракда | ||||||||||||
Уй-жой-коммунал хўжалиги | ||||||||||||||
3. | Табиий газдан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот, 2-газ шакли | |||||||||||||
Соғлиқни сақлаш | йиллик | |||||||||||||
4. | Айрим юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ҳисобот, 1-инф. шакли | ойлик | ||||||||||||
5. | Ўринларнинг ихтисослашуви бўйича тақсимланиши тўғрисида жамланма ҳисобот, 2-соғлиқ шакли | йиллик | ||||||||||||
6. | Кундузги стационар фаолияти тўғрисида ҳисобот, 14-дс шакли | йиллик | ||||||||||||
Таълим | ||||||||||||||
7. | Ўқув юртлари кутубхоналари ҳисоботи, 10-нк шакли | йиллик | ||||||||||||
Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш | ||||||||||||||
8. | Хусусийлаштирилган корхона ҳисоботи, 1-хусусийлаштириш шакли | ҳар чоракда | ||||||||||||
9. | Илмий-техник ишларни бажарувчи корхона, ташкилот моддий-техника базаси тўғрисида ҳисобот, 1-фан (мтб) шакли | йиллик | ||||||||||||
Экология | ||||||||||||||
10. | Атмосфера ҳавосини (турғун манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот 2-э (ҳаво) шакли | ярим йиллик | ||||||||||||
11. | Атмосфера ҳавосини (кўчма манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот) 2-э (транспорт) шакли | йиллик | ||||||||||||
12. | Мавжуд нохаридорбоп ҳамда касод моллар қолдиғи тўғрисида ҳисобот, 2-савдо (нохаридорбоп) шакли | ҳар чоракда | ||||||||||||
Пулли хизматлар | ||||||||||||||
13. | Пулли тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-хизмат (соғлиқ) шакли | ҳар чоракда | ||||||||||||
14. | Жисмоний тарбия ва спорт бўйича пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-жтс (хизматлар) шакли | ҳар чоракда | ||||||||||||
Энергетика | ||||||||||||||
15. | Поездларни тортиш учун сарфланган дизель ёнилғиси ва электр энергияси тўғрисида ҳисобот, 1-дэт шакли | ҳар чоракда | ||||||||||||
Қишлоқ хўжалиги | ||||||||||||||
16. | Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлиги сифати тўғрисида ҳисобот, 14-қх шакли | йилда 2 марта | ||||||||||||
17. | Молия-хўжалик фаолиятининг кутилаётган натижалари тўғрисида ҳисобот, 8-қх шакли | йиллик | ||||||||||||
18. | Мавжуд минерал ва органик ўғитлар сарфи тўғрисида ҳисобот, 9-қх шакли | йиллик | ||||||||||||
19. | Ёрдамчи давлат ёки кооператив хўжаликларида чорвачиликнинг аҳволи тўғрисида ҳисобот, 24-шакл (ёрдамчи) | ҳар чоракда | ||||||||||||
20. | Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хом-ашёларига контрактация шартномаларининг тузилиши тўғрисида ҳисобот, 18-заг. шакли | ойлик | ||||||||||||
Транспорт ва алоқа | ||||||||||||||
21. | Узлуксиз ишлайдиган транспорт тўғрисида ҳисобот, 1-тр (узлуксиз) шакли | 2 йилда 1 марта | ||||||||||||
22. | Ҳаракатдаги объектлар билан қуруқликдаги радио алоқаси техник воситалари тўғрисида ҳисобот, 54-алоқа (радио) шакли | йиллик | ||||||||||||
23. | Умумий фойдаланилмайдиган телефон алоқасининг техник воситалари ҳақида ҳисобот, 1-алоқа шакли | йиллик |