«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилишнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган суғурталанувчиларнинг суғурта мукофотларини тўлаш бўйича харажатларини молиялаштириш Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
қутқарув хизматига эга бўлган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт;
қутқарув хизматини янгидан ташкил этишаётган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ бундай хизмат ёки тузилма ташкил этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
наф олувчи — суғурталанган шахснинг функционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этган (ҳалок бўлган)да суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этганда);
суғурталанган шахс — суғурталанган ва суғурта мукофоти тўланган қутқарув хизмати ёки қутқарув тузилмаси қутқарувчиси;
суғурталанувчи — қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси ёки ўз тузилмасида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган қутқарув хизмати ёки қутқарув тузилмасига эга бўлган қутқарув хизмати, тузилмаси ёки ташкилоти.
суғурталовчи — умумий суғурта соҳасида мажбурий суғурта қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс;
суғурта суммаси — суғурта ҳодисаси содир бўлганда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи томонидан тўлаш мажбурияти олинган суғурта товони доирасидаги пул маблағлари суммаси;
суғурта товони — мазкур Низомда назарда тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчи томонидан суғурталанган шахс (наф олувчи)га ҳар бир суғурталанган шахс учун тўланадиган пул маблағлари суммаси;
суғурта мукофоти — мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатда суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига тўланиши шарт бўлган пул маблағи суммаси;
суғурта ҳодисаси — қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амалда бўлган даврда суғурталанган шахснинг фукнционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ва соғлиғига етказилган белгиланган тартибда тасдиқланган зарарни суғурталовчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик мажбуриятининг вужудга келиши ҳолати;
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда мажбурий суғурта шартномаси деб аталади) — суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг келишилган тўлов (суғурта мукофоти) эвазига суғурта ҳодисаси натижасига кўра, суғурталанган шахснинг функционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарарни суғурта суммаси доирасида унга (наф олувчига) қоплаши тўғрисидаги суғурта шартномаси;
4. Суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурталанган шахс (наф олувчи)га етказилган маънавий зарар мажбурий суғурта бўйича қопланмайди.
5. Мажбурий суғурта шартномаси ва мажбурий суғуртанинг суғурта полиси мажбурий суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
6. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта шартномаси ушбу Низомнинг 2-иловасига* мувофиқ шакл бўйича суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.
7. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталанувчи мажбурий шартнома тузиш тўғрисида, мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини кўрсатган ҳолда, мазкур Низомнинг 3-иловасига* мувофиқ шакл бўйича аризани суғурталовчига тақдим этади.
8. Суғурталовчининг мажбурий суғурта бўйича мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта даври мобайнида амал қилади.
9. Мажбурий суғурта полиси суғурталанувчига суғурталовчининг ҳисоб рақамига мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейин уч кундан кечиктирмай берилади.
10. Мажбурий суғурта полиси йўқолган тақдирда суғурталанувчи унинг дубликатини бепул олиш ҳуқуқига эга. Суғурталанувчи мажбурий суғурта полисининг дубликатини олгандан кейин йўқолган полис ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
11. Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурталанувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгариш тўғрисида суғурталовчини уч иш кунидан кечикмай хабардор қилиши шарт.
12. Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисидаги аризани суғурталанувчидан олгач зарур ҳолларда мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча битим тузади ва суғурта полисини қайта расмийлаштиради.
13. Мажбурий суғурта шартномасининг шартлари унинг амал қилиш даврида ўзгарган тақдирда, ўзгарган шартларга асосан суғурта мукофоти миқдорига ҳам тузатиш киритилади. Бу ҳолда томонларнинг суғурта мукофоти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларига тааллуқли мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномасига қўшимча битим тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бажарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахслар сонига кўпайтирилган ҳолда, суғурта суммаси ҳар бир суғурталанган шахс учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 84 баробарига тенг миқдорда белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталанган шахслар сонига кўпайтирилган ҳолда, ҳар бир суғурталанган шахс учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизига тенг миқдорда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Суғурталанувчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти мажбурий суғурта шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.
суғурталовчининг суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
суғурталанган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурталанган шахсларнинг камайган сонига ва мажбурий суғурта шартномаси муддатининг ўтмаган даврига мутаносиб қисмини олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини ушбу Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда тўлаш;
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги тўғрисида ўзига маълум бўлган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бу ҳақда суғурталовчини ёзма шаклда хабардор қилиш;
суғурталанган шахсларни мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириш, шу жумладан мазкур шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
суғурталанган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарурат бўлганда тегишли экспертларни жалб этиш;
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни текшириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
суғурталанувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириш, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурталанувчи ва (ёки) суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурталанувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай бу ҳақда суғурталанувчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиш;
мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан кечикмай қарор қабул қилиш ва суғурта товонини тўлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мажбурий суғурта шартномасининг шартлари тўғрисида суғурталанувчидан ёки суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши шароитларини текширишда, зарурат бўлганда, ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мажбурий суғурта шартномасининг шартлари тўғрисида суғурталанувчидан, суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
суғурталанган шахс функционал вазифаларини бажараётганда ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ҳақида суғурта қилдирувчига хабар қилиш;
суғурта ҳодисасини текширишда, зарурат бўлганда, ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда, белгиланган тартибда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
а) суғурталанган шахс функционал мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлганда (вафот этганда) ёки шикастланиш, контузия, майибланиш, касаллик (кейинчалик — жароҳат) натижасида ишдан бўшаган ҳолларда наф олувчиларга (мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) — суғурта пули миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғурталанган, функционал мажбуриятларини бажариш вақтида олган жароҳати натижасида ишдан бўшаганига бир йил бўлгунга қадар шахс ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда:
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
в) суғурталанган шахс функционал мажбуриятларини бажариш вақтида оғир жароҳат олганда — суғурта пулининг 20 фоизи ва енгил жароҳат олганда — 10 фоизи миқдорида;
г) суғурталанган шахс иш даврида соғлиғининг ҳолати туфайли кейинчалик ўз хизмат вазифаларини бажара олмайди деб эътироф этилганда — суғурта пулининг 10 фоизи миқдорида.
24. Суғурталанган шахс (наф олувчи) суғурталовчига суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги аризани унга қуйидагиларнинг аслини ёки нусхасини илова қилган ҳолда юборади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Суғурталанган шахс функционал вазифаларини бажариш вақтида олган жароҳати сабабли ишдан бўшаганига бир йил ўтгунга қадар вафот этганда, булардан ташқари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси тақдим этилади.
Наф олувчилар нотариал идорадан мерос ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномани олиш учун суғурта қилдирувчига мурожаат қилганда у наф олувчиларга нотариал идорага тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига* мувофиқ маълумотнома беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий — меҳнат экспертиза комиссиясининг ногиронликни белгилаш тўғрисидаги ногиронликнинг гуруҳи, сабаби ва белгиланган санаси кўрсатилган маълумотномасининг нусхаси;
(24-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
мазкур Низомнинг 5-иловасига* мувофиқ белгиланган шакл бўйича тиббиёт муассасасининг олинган жароҳатнинг оғирлиги даражаси кўрсатилган маълумотномаси;
Олинган жароҳатнинг оғирлиги даражаси тиббиёт муассасалари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига* мувофиқ оғир ёки енгил даражадаги шикастланиш, контузия, жароҳат ва майибликлар Рўйхати асосида аниқланади;
*1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
г) суғурталанган шахс иш даврида соғлиғи туфайли кейинчалик ўз вазифаларини бажара олмайди деб эътироф этилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Суғурталанган шахс (наф олувчи) суғурта ҳодисасининг турига кўра мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда суғурталовчи етишмаётган ҳужжатларни ёзма равишда талаб қилиши керак.
25. Суғурта ҳодисаси эътироф этилган тақдирда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у суғурталовчи, суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс (наф олувчи) томонидан уч нусхада — ҳар қайси томон учун бир нусхадан имзоланади.
26. Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда суғурталанганга (наф олувчига) у суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай унга рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мажбурий суғурта шартномасидан келиб чиқадиган барча баҳслар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)