Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
1929 йил 12 октябрда Варшавада имзоланган ва 1955 йил 28 сентябрда Гаагада тузилган Протокол билан ўзгартирилган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенцияга ўзгартиришлар тўғрисидаги 2-қўшимча Протоколга қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1929 йил 12 октябрда Варшавада имзоланган ва 1955 йил 28 сентябрда Гаагада тузилган Протокол билан ўзгартирилган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенцияга ўзгартиришлар тўғрисидаги 2-Қўшимча Протоколга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
362-I-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 61-модда)