Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
1929 йилда Варшавада имзоланган шартнома бўйича ташувчи ҳисобланмайдиган шахслар тарафидан амалга ошириладиган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенциясига қўшимча Конвенцияга қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1929 йилда Варшавада имзоланган шартнома бўйича ташувчи ҳисобланмайдиган шахслар тарафидан амалга ошириладиган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенциясига қўшимча Конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
359-I-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 58-модда)