Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигига доир Конвенциялар ва Баённомага қўшилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳаво кемаларининг қонунга хилоф тарзда босиб олинишига қарши курашиш тўғрисида 1970 йил 16 декабрда Гаагада қабул қилинган Конвенцияга қўшилинсин;
Фуқаро авиациясининг хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга хилоф тарздаги хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида 1971 йил 23 сентябрда Монреалда қабул қилинган Конвенцияга қўшилинсин;
Фуқаро авиациясининг хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга хилоф тарздаги хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида 1971 йил 23 сентябрда Монреалда қабул қилинган Конвенцияни тўлдирувчи халқаро Фуқаро авиациясига хизмат кўрсатувчи аэропортлардаги қонунга хилоф тарздаги зўрлик хатти-ҳаракатларига қарши курашиш ҳақида 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Баённомага қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
1016-XII-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 25-модда)