LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 23 мартдаги 185-IV-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясини тузиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2015 йил 22 апрелдаги 112/1-III-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари (бундан буён матнда депутат деб юритилади) томонидан депутатлик одоби қоидаларига риоя этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади.
2. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ваколатлари муддатига палатанинг қарори билан депутатлар орасидан Комиссия раиси ва аъзоларини қўшганда етти кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади.
Комиссия таркибига сиёсий партиялар фракцияларининг (бундан буён матнда фракция деб юритилади) ҳар бири ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳидан (бундан буён матнда депутатлар гуруҳи деб юритилади) парламент фаолиятида салмоқли тажрибага эга, депутатлар корпуси ўртасида обрў-эътиборга сазовор бўлган депутатлар киритилади.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари» лойиҳасини ишлаб чиқади ва Қонунчилик палатаси тасдиқлаши учун киритади;
Комиссия фаолиятига доир масалалар юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
депутатлар томонидан депутатлик одоби қоидаларига, шунингдек умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқади;
депутатлар ўртасида қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
депутатлар, Қонунчилик палатасининг Спикери ва Спикер ўринбосарлари, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари раҳбарлари, қўмиталар раисларининг депутат томонидан умумий қабул қилинган ахлоқ нормаларини, депутатлик одоби қоидаларини бузадиган, депутат обрўсини тўкадиган ва Қонунчилик палатаси нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг айрим депутатларнинг хатти-ҳаракатларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
депутатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ваколатларини амалга ошириши чоғида давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатларнинг ҳуқуқлари бузилишлари ҳақидаги аризаларини кўриб чиқади;
депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда депутат фаолиятининг бошқа кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Қонунчилик палатаси ёки Қонунчилик палатаси Кенгашининг топшириғига биноан депутатлар томонидан депутатлик одоби қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари ҳақида Қонунчилик палатасини ёки Қонунчилик палатаси Спикерини хабардор қилади;
депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва уни чақириб олиш тўғрисидаги материалларни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномаси бўйича депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги материалларни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун тайёрлайди;
Қонунчилик палатаси, фракциялар, депутатлар гуруҳлари ва қўмиталарнинг мажлисида ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Комиссия хулосасини тақдим этади;
ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига экспертлар ва мутахассисларни таклиф этади;
депутат томонидан депутатлик одоби бузилган тақдирда, депутат хусусидаги зарур ахборотни сўраб олади.
Комиссия Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Комиссия Қонунчилик палатасидаги фракциялар, депутатлар гуруҳлари, қўмиталар, Қонунчилик палатаси Девонининг таркибий бўлинмалари, бошқа органлар, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади.
8. Комиссия масалаларни Қонунчилик палатасининг ёки Қонунчилик палатаси Кенгашининг топшириғига биноан ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Комиссия мажлислари очиқ тарзда ўтказилади. Зарур ҳолларда Комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
10. Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у йўқлигида эса, унинг топшириғига биноан Комиссия аъзоларидан бири олиб боради. Комиссия мажлисида баённома юритилади, уни раислик қилувчи имзолайди.
11. Комиссия мажлислари, агар уларда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
12. Комиссиянинг келгуси мажлиси тўғрисида унинг раиси Комиссия аъзоларига ёзма равишда, қоида тариқасида, камида икки кун олдин хабар қилади, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчиларини олдиндан хабардор этади.
13. Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорларни Комиссиянинг кўпчилик овози билан қабул қилади. Комиссия қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
Фракциялар, депутатлар гуруҳлари, қўмиталар, Қонунчилик палатаси Девонининг таркибий бўлинмалари, бошқа органлар, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан муносабатларда Комиссия номидан иш кўради;
15. Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиши ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.
Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиш имкони бўлмаганда Комиссия раисини олдиндан хабардор этиши шарт.
қарорлар тайёрланишида, муҳокамасида, қабул қилинишида, шунингдек уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ҳамда бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга;
кўриб чиқилаётган масалага доир ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа зарур ахборот билан танишиб чиқишга;
Қонунчилик палатаси депутатларининг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади.
18. Депутат ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган асоссиз ариза тақдим этилган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни ҳимоя қилишга ҳақли.
19. Комиссия мажлисига, ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва холисона қарор қабул қилиш мақсадида, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилаётган депутат, зарур бўлган ҳолларда эса, аризачилар ва бошқа шахслар таклиф этилади. Комиссия мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор этилган шахсларнинг келмаслиги аризани ёки шикоятни, Қонунчилик палатасининг топшириғини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Қонунчилик палатасининг, Қонунчилик палатаси Кенгашининг топшириғи ёки депутат томонидан депутатлик одоби қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат ўқиб эшиттирилади;
депутатлик одоби қоидалари бузилганлиги тўғрисида ўзига нисбатан шикоят ёки ариза тушган депутат, зарур бўлган ҳолларда эса, аризачи эшитилади.
21. Депутат Комиссияга ўз ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматининг ҳимояси учун материаллар ҳамда бошқа ахборотни тақдим этишга ҳақли.
22. Ариза материаллари, Қонунчилик палатаси ёки Қонунчилик палатаси Кенгашининг топшириғи билан танишиб чиқиш якунлари бўйича Комиссия депутатнинг ҳаракатларида депутатлик одоби қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини, депутатга нисбатан аниқ таъсир кўрсатиш чораларини кўрсатган ҳолда ёхуд депутатнинг ҳаракатларида депутатлик одоби қоидалари бузилиши фактининг мавжуд эмаслигини белгилайди.
23. Депутатлик одоби қоидаларининг депутат томонидан бузилганлиги факти аниқланган тақдирда, Комиссия:
Қонунчилик палатасига депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва уни чақириб олиш ҳақида таклиф киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
24. Депутатнинг ҳаракатларида депутатлик одоби қоидалари бузилиши фактининг мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, мурожаат кўриб чиқилмайди.
25. Комиссия қабул қилинган қарор ҳақида аризачига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган депутатга ва Қонунчилик палатаси Кенгашига ёзма равишда маълум қилади.
Қонунчилик палатаси қарорининг лойиҳаси Комиссия томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилганда, унга қисқа тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.
26. Комиссия қарори устидан Қонунчилик палатасига шикоят қилиш мумкин. Қонунчилик палатаси Комиссия қарорини бекор қилишга ва ўз ваколати доирасида бошқа қарор қабул қилишга ҳақли.
27. Депутат томонидан Қонунчилик палатасининг мажлиси жараёнида депутатлик одоби қоидаларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ чоралар кўради, шунингдек Комиссияга депутат томонидан депутатлик одоби қоидаларининг бузилганлиги масаласини кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
28. Мурожаат унинг ташаббускори томонидан Комиссия қарори қабул қилингунига қадар қайтариб олиниши мумкин.
29. Тарафларнинг ярашуви, шунингдек депутат ўз хоҳиши билан ошкора узр сўраган ҳолларида, ўзига нисбатан таъсир чоралари қўлланилишидан озод этилиши мумкин.