Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018
Ҳужжат 01.06.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан буён матнда ННТ деб юритилади), шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари (бундан буён матнда халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари деб юритилади), диний ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.
ННТнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий тадбирлари (ваколатли орган томонидан берилган рухсатнома нусхаси тақдим этилади);
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
10. Тадбирда хорижий давлат фуқароси (фуқаролари) иштирок этиши режалаштирилаётган бўлса, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда хорижий давлат фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, фотосурати, иш жойлари кўрсатилган маълумотнома ҳамда унинг келиб-кетиш дастури тақдим этилиши керак, бундан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хорижий давлат фуқаролари мустасно.
Мазкур Низомнинг 14-15-бандларида кўрсатилган ҳолатлар адлия органлари томонидан ҳужжатларни кўриб чиқишнинг умумий муддатига таъсир қилмайди.
мазкур Низомда назарда тутилган ҳамда адлия органлари томонидан Низомнинг 15-бандига асосан сўралган қўшимча ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган муддатларда тақдим қилинмаган бўлса;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази