LexUZ шарҳи
Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2000 йил 22 сентябрда104-мҳ-сонли буйруғига асосан давлат рўйхатидан чиқарилган.
1.1. Жамиятнинг номи: Давлат акциядорлик Машина трактор парки.
1.3. «Давлат акциядорлик Машина трактор парки» жамияти кейинги ўринларда «Жамият» деб аталади. Жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 март 1997 йил 152-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
1.4. Жамият қишлоқ хўжалик техникаларида тупроққа ишлов бериш. Қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш. Ҳосилни йиғиштириб олиш билан боғлиқ бўлган механизациялашган қишлоқ хўжалик ишларини бажарувчи қишлоқ хўжалиги техникаларини тузатувчи, уларга техник хизмат кўрсатувчи, транспорт хизмати кўрсатувчи, қишлоқ хўжалиги ташкилотларини тракторлар қишлоқ хўжалиги машиналари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа турдаги моддий техника ресурслари билан таъминловчи, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи, чорвачилик фермаларига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи, ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатувчи ташкилотдир.
1.5. Жамият юридик шахс бўлиб ҳисобланади, ўз мулкига, юмалоқ муҳрига, тўртбурчак тамғасига (штампига), мустақил ва тугал балансига, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади. Жамият ўз номидан мулкий ва бошқа номулкий, ҳуқуқларга эга бўлиши, судларда жавобгар ҳамда даъвогар бўлиши мумкин.
1.6. Жамият ўз фаолияти давомида «Акциядорлик жамиятлари ва акдиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида» ги, «Ижара тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва қонун ҳужжатларига асосан амал қилади.
1.7. Жамият туманларда «Ўзқишлоқхўжтаъминоттузатиш» давлат кооператив қўмитаси тугатилаётган ташкилотларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Илгари тузилган барча шартномалар ва мажбуриятлар бўйича масъулиятлидир.
1.9. Жамият ўз ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида» ги қонунига мувофиқ жамоа шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидан, ширкатлар уюшмаларидан ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ҳамда ташкилотларидан (булар кейинги ўринларда «Хўжаликлар» деб аталади) шартнома нархи бўйича кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан узоқ муддатли ижарага олинган машина ва механизмлар билан, бунда сотиб олинаётган техникаларнинг ресурсига, техник ҳолатига ва иш унумига алоҳида эътибор қаратилиб, шунингдек, сотиб олинаётган янги техника билан бутланади.
1.10. Жамиятни ходимлар билан бутлаш асосан туманларда «Ўзқишлоқхўжтаъминоттузатиш» давлат кооператив қўмитасининг тугатилаётган ташкилотлари механизаторлари ва мутахассислари ҳисобига амалга оширилади.
2.1. Жамоа, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ширкатлар бирлашмалари, чорвачилик Фермалари билан тузилган шартномалар асосида механизациялашган қишлоқ хўжалик ишларини белгиланган муддатларда бажариш.
2.2. Хўжаликлар билан тузилган шартномалар асосида тракторларни ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тузатиш, уларга техник, транспорт хизмати кўрсатиш, моддий техника ресурслари билан таъминлаш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
2.3. Жамоа чорвачилик Фермалари, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг буюртмаларига кўра қурилиш ишларини шартномалар асосида амалга ошириш.
2.4. Таъмирлаш устахоналаридан, хўжаликлардан ижарага, ўз балансига олинган техникалар, автотранспортлар ва бошқа асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
2.5. Таъмирлаш устахоналари, техникаларга хизмат кўрсатиш базасини мустаҳкамлаш, Фан ва техника янгиликларини ишлаб чиқаришга мунтазам жорий қилиб бориш.
2.6. Механизациялашган ишларнинг ҳар бир гектарига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва сақлаб туриш учун кетадиган харажатларни камайтириш.
3.1. Хўжаликлар билан технологик хариталарга мувофиқ механизациялашган қишлоқ хўжалиги ишларининг турлари, ҳажмларини ва бажариш муддатларини белгилаб, қилинадиган ишларни ўз вақтида агротехник муддатларда бажариш.
3.2. Тупроққа ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва бошқа хизматларда механизациялашган ишларни шартномавий нархларда бажариш.
3.3. Андоза (стандарт)лар талабига мувофиқ равишда қишлоқ хўжалиги техникаларини тузатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва сақлашни ташкил қилиш.
3.4. Транспорт воситалари билан жамоа, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига, ширкатлар уюшмаларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш.
3.5. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи майда товар ишлаб чиқарувчиларга, жамоа, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ширкатлар уюшмаларига уларнинг буюртманомалари бўйича техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш, тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа турдаги моддий техника ресурслари билан таъминлаш.
3.6. Истеъмолчиларни талабларига жавоб бера оладиган халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш.
3.11. Ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатиш (қурилиш материалларини ишлаб чиқариш сартарошхоналар очиш ва бошқа турдаги хизматлар).
3.12. Махсус лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари билан Жамият тегишли лицензия олганидан сўнг шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
4.1. Мулк эгасининг розилигига биноан қишлоқ хўжалиги техникасини, биноларни, иншоотларни, дастгоҳларни, транспорт воситаларини сотиб олиш ва қайта ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
4.2. Қурилишнинг умумий тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз маблағлари ва олинган қарзлар ҳисобига ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги зарур бинолар, шу жумладан турар жойлар қуриш.
4.3. Ижарачи ижарага олинган мулкни ижарага берувчининг рухсати билан яхшилаган бўлса, шартнома муддати тугагач ва шартнома бекор қилинганида, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарачи ишлаб чиқариш мақсадида қилинган барча харажатларнинг ўрнини тўлдиришни талаб қилишга ҳақли.
4.4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўзига тегишли турдош корхоналар, агентликлар ва ваколатхоналар, шунингдек чет эллик шериклар иштирокида қўшма корхоналар очиш ҳуқуқига эга.
5.1. Жамиятнинг устав жамғармасини ташкил этиш мақсадида акциядорлар қўшадиган мулкий ва пул маблағлари сифатидаги улуш миқдорида Устав жамғармаси ҳосил этилади. Жамиятнинг устав жамғармаси унга кирувчи ҳар бир жамиятнинг ҳозирги кундаги асосий Фондларининг қийматига тенг бўлади.
қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида жойлаштириш устав жамғармасининг 30 (ўттиз) фоизини ташкил қилади:
эркин сотиш, шу жумладан чет эл инвесторларига устав жамғармасининг 20 (йигирма) фоизини ташкил қилади.
5.3. Илгари чиқарилган акциялар номинал қийматида қолдирилиши мумкин ёки улар акциядорлардан олиниб ўрнига янги чиқариладиган акциялар берилиши ҳам мумкин.
5.4. Акцияга ёзилишда қатнашаётган шахслар Жамият рўйхатга олингандан кейин бир йил ичида акцияларни сотиб олишлари лозим. Акцияларни сотиб олиш муддати тугагач, жамият уларни мустақил тарзда сотиб юборишга ҳақлидир.
5.5. Оддий акциялар жамият акцияларининг асосий қисмини ташкил этади. Имтиёзли акциялар жамият устав жамғармасининг 20 (йигирма) фоиздан ортиқроқ қийматда чиқарилиши мумкин эмас. Имтиёзли акциялар эгаларига дивидентларни олишда афзал ҳуқуқ ҳамда жамият тугатилган тақдирда унинг мол мулкини тақсимлашда устунлик билан иштирок этиш ҳуқуқини беради.
5.6. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият жорий йилда олган фойдасидан қатъий назар, уларнинг белгиланган номинал қийматидан 20 (йигирма) фоиздан кам ва 100 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
5.7. Акциядор умумий йиғилиши белгиланган муддатларда, лекин жамиятнинг рўйхатга ўтган давридан бошлаб бир йилдан кечиктирмай акцияларни тўлалигича сотиб олиши лозим. Сотиб олинмаган акцияга дивиденд ҳисобланади, аммо тўланмайди. Бу сумма жамият ихтиёрида қолади.
6.1. Жамиятнинг Устав жамғармаси, унинг фаолияти натижасида олинган фойда ҳисобига ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан қўшимча улушлар қўшиш ҳисобига кўпайтирилиши мумкин.
6.2. Жамият акциядорларининг Устав жамғармасидаги улуши ушбу Намунавий Устав қоидаларига биноан кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
6.3. Устав жамғармасини кўпайтириш масаласи бўйича акциядорларга қуйидаги маълумотлар юборилиши лозим:
устав жамғармасининг кўпайиши муносабати билан жамият уставига киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси;
6.4. Агарда илгари чиқарилган акциялар ўзининг номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода тўланган бўлса, бу холларда жамият устав жамғармасини кўпайтириш ҳуқуқига эгадир. Устав жамғармасига мол мулкининг натура шаклида киргизилиши бундан мустасно. Устав жамғармасини кўпайтириш эвазига чиқарилган қўшимча акциялар шартномавий баҳоларда сотилади.
6.5. Устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисидаги қapop акциядорларнинг умумий йиғилиши 3/4 томонидан қабул қилинади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинганидан кейин камида уч ой ўтгач кучга киради.
7.1. Жамият ўз фаолияти натижасида топган ва фақат ўзи тўлиқ тасарруф қилиши мумкин бўлган соф фойда ҳисобидан қуйидаги фондларни ташкил қилиш ҳуқуқига эга:
7.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш миқдорлари ўзгартирилиши ёки бўлмаса янги фондлар ташкил қилиши мумкин.
7.3. Жамиятда Устав Фондининг камида 15 (ўн беш) фоизи миқдорида захира фонди ташкил этилади. Захира фонди у айтилган миқдорга етгунга қадар йиллик даромаддан ажратмалар ажратиб бериш йўли билан таркиб топтирилади. Захира Фондига ҳар йилги ажратмалар миқдори 5 (беш) фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Жамиятни фаолият кўрсатиши ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун бошқа Фондлар ҳам ташкил этилади.
7.4. Жамиятнинг соф фойдаси ҳисобидан ташкил этилган фондлар фақат жамиятнинг ўзига тегишли бўлиб бошқа ташкилот ва идора органлари томонидан олиб қўйилиши ёки қайтадан тақсимланиши мумкин эмас.
7.5. Жамиятнинг захира Фонди қурилган зарарни қоплаш жамият облигацияларини муомаладан чиқариш имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва ушбу Уставга мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
акцияни жамият тегишли равишда давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йил ичида ўз улушлари ҳисобидан сотиб олиш;
жамият уставидан келиб чиқадиган талабларни ва унинг фаолиятига тегишли бўлган бошқарув идораси қарорларини бажариш;
жамиятнинг ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш;
жамият Уставида назарда тутилган тартибда жамият ишларини бажаришда иштирок этиш ва ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади;
давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган органда, шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
акциядорлар ўртасида умумий йиғилиш белгилаб қўйган тартибда тушадиган фойданинг (дивиденднинг) бир қисмини олиш;
жамият акциядорлари (умумий йиғилиш) белгилаган тартибда жамият бошқарув идораларидан фаолиятга тегишли бўлган маълумотларни, шу жумладан бухгалтерлик ҳисоб-китоб ва ҳисоботи, ҳамда ўзга ҳужжатлар билан танишиш;
жамият ишлаб чиқараётган маҳсулотларни харид қилиб олишда, кўрсатаётган хизматлардан имтиёзли равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
8.2. Акциядор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ва ушбу Уставда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
8.3. Агарда жамият акциядори мунтазам равишда ўз мажбуриятларини бажармаса ёки ўзининг ҳаракатлари билан жамият мақсадларини бажаришга тўсқинлик қилса, у ҳолда жамият умумий йиғилишининг якдил овоз қарорига мувофиқ акциядорлар таркибидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳолатда ушбу акциядор овоз беришда иштирок этмайди.
8.4. Агарда жамият акциядорлари давлат бошқарув идораси бўлса, у ҳолда мазкур қатнашчи фойданинг (дивиденднинг) бир қисмини у томонидан ўзининг ижтимоий тараққиётига ҳамда ушбу жамиятни бошқариш билан боғлиқ мақсадларга ишлатиши мумкин.
8.5. Жамият ўз мажбурияти бўйича ўзига тегишли бўлган барча мол-мулк билан, акциядорлар эса жамиятнинг мажбурияти бўйича уларга тегишли бўлган акциянинг қиймати ҳисобида жавобгар ҳисобланадилар.
9.1. Жамиятнинг мулки асосий фондлар, айланма маблағлар ва бошқа турдаги бойликлардан иборат бўлиб, уларнинг қиймати мустақил балансда акс эттирилади. Жамият мулкининг вужудга келиш манбалари қуйидагилардан иборат:
туманларда «Ўзқишлоқхўжтаъминоттузатиш» давлат кооператив қўмитасининг тугатилаётган ташкилотларининг асосий воситалари;
маҳсулот сотиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш эвазига шунингдек хўжалик фаолиятининг бошқа турлари ҳисобига олинадиган даромадлар;
9.4. Жамият Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар, ташкилотлар учун белгилаб қўйилган меъёрлар ва тартибларда амортизация учун маблағлар ажратади.
11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг энг юқори органи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг режаларини ва режаларнинг бажарилишга доир ҳисобларини тасдиқлаш;
жамиятни кузатувчи кенгашини бошқарув ва тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш, чақириб олиш ҳамда уларнинг фаолият тартибини белгилаш;
жамият фаолиятининг, шу жумладан унинг турдош корхоналари ва ваколатхоналарининг йиллик натижаларини, тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини ва хулосаларини, даромадни, дивидендни тақсимлаш, зарарни қоплаш ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш;
жамият фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш.
11.2. Жамият Уставини ўзгартириш ва тўлдириш, унинг фаолиятини тўхтатиш, турдош корхоналар, ваколатхоналар очиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, устав жамғармасини ўзгартириш масалаларини ҳал эта олиши учун йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг 3/4 қисмидан иборат кўпчилик, овоз талаб этилади. Бошқа барча масалалар юзасидан қарорлар йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
11.3. Умумий йиғилиш, башарти унда жамият уставига мувофиқ овозларнинг 60 (олтмиш) фоиздан зиёдроғига эга бўлган акциядорлар иштирок этса, қонуний кучга эга ҳисобланади. Жамият умумий йиғилишида овоз бериш, битта акция бир овоз қоидаси асосида ўтказилади.
Барча акциядорлар, умумий йиғилиш очилишига 30 кунлик муддат қолганга қадар вақт ичида кун тартибига ўз таклифларини киритишлари мумкин.
11.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши навбатдаги ва навбатдан ташқари бўлиши мумкин. Навбатдаги умумий йиғилиш, акциядорлар умумий йиғилиши ваколати доирасида, жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва балансини кўриб чиқиш ва тақсимлаш, фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаш, даромадни тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича, бир йилда камида бир марта чақирилади.
11.5. Жамият кузатувчи Кенгаши, Бошқаруви, тафтиш комиссияси ёки акциядорларнинг энг камида 30 (ўттиз) фоизга эга бўлганларнинг талаби билан навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
11.6. Агарда акциядор акцияни тўлиқ сотиб олмаган бўлса, у ҳолда акциянинг тўла қийматини тўлагандан сўнг, йиғилишда иштирок этиши мумкин.
11.7. Акциядорлар жамиятининг бошқарувчиси, агарда у умумий йиғилишда қатнаша олмаган тақдирда, жамият Бошқаруви аъзоларидан бири умумий йиғилишни олиб бориш учун раис қилиб сайланади.
11.8. Акциядорлар ишончнома қоғозига асосан ўз овозини ўзининг вакилига ёки умумий вакилга бериши мумкин. Акциядорларнинг вакили доимий ёки белгиланган муддатга тайинланиши мумкин. Акциядорларнинг вакили жамият Бошқаруви белгилаб қўйган тартибга асосан рўйхатга олинади ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишлари оралиғидаги даврда акциядорлар манфаатларини кўзлаб иш юритишда мазкур Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Кенгаш олдига қўйган вазифаларни бажаради.
12.2. Назорат Кенгаши таркиби бир йилдан кўп бўлмаган муддатга сайланади. Назорат Кенгаши аъзоларининг таркиби, тузилиши ва иш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилишида белгилаб қўйилган тартибга асосан қабул қилинади.
12.5. Назорат Кенгаши ўз аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади ва уларни Назорат Кенгаши раиси ва котиби имзоси билан баённома орқали расмийлаштиради. Назорат Кенгаши аъзолари ўз ичида мажбуриятларни тақсимлашни амалга оширади.
12.6. Назорат Кенгаши ўз йиғилишларини зарур бўлган ҳолларда ҳар чоракда камида бир марта ўтказади. Назорат Кенгашига қўйиладиган масалалар, Кенгаш аъзолари, Бошқарув ва тафтиш, комиссияси томонидан киритилиши мумкин. Назорат Кенгаши аъзолари акциядорлар жамиятининг бошқарув органининг аъзоси бўла олмайдилар.
13.1. Умумий йиғилишлар орасидаги даврда жамиятнинг олий ижроия идора раҳбарлигини олиб бориш учун Жамият Бошқаруви сайланади. Жамият Бошқаруви аъзоларининг миқдори умумий йиғилиш томонидан белгиланади.
13.2. Жамиятнинг бошқарувчиси бир вақтнинг ўзида жамият Бошқарувининг раиси ҳам ҳисобланади. Жамиятнинг бошқарувчиси «Ўзқишлоқхўжтаъминоттузатиш» Давлат кооператив қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тайинланади ва вазифасидан озод қилинади.
13.3. Жамият Бошқарув раиси мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
акциядорларнинг умумий йиғилиши оралиғида жамиятга раҳбарликни амалга оширади ва жамиятни бошқариш масалалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;
жамиятнинг умумий йиғилиши қарорлари билан белгиланган тартибда жамият мулкига, моддий воситаларга ва пул маблағларига эгалик қилади;
жамият олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда банк муассасаларида ҳисоб-китоб варақлари очади ва улардаги маблағларни тасарруф этади, чекларга, тўлов топшириқномаларига имзо чекади, банклардан кредитлар олади ва қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган бошқа ишларни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида Жамият ходимларини лавозимларга тайинлайди ва вазифасидан озод этади, буйруқлар чиқаради:
13.4. Акциядорлар жамиятининг Бошқаруви жамият ишини уюштиради, ҳамда умумий йиғилишга ўз фаолиятининг якунлари тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.
13.5. Жамият Бошқаруви умумий йиғилиш мутлоқ ваколатига кирадиган масалалардан бошқа жамият фаолиятига доир барча масалаларни ҳал этади. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилишига ҳисобот беради ва унинг қарорлари ижросини таъминлайди.
14.1. Жамиятнинг молия хўжалик, фаолияти устидан назоратни умумий йиғилишда акциядорлар таркибидан бир йилга сайлаб қўйиладиган тафтиш комиссияси амалга оширади. Тафтиш комиссиясининг аъзолари акциядорлардан сайланади ва жамият Бошқаруви таркибига киришлари мумкин эмас. Жамият Бошқаруви йиғилишларида тафтиш комиссиясининг аъзолари маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.
14.2. Жамият ўзининг молиявий хўжалик фаолияти устидан бир йилда камида бир марта тафтиш қилиши шарт. Тафтиш комиссияси ички аудитни олиб боради. Йиллик ахборот ва молиявий ҳисоботни текшириш ва маъқуллаш учун жамият ўз ҳисобидан махсус аудиторларни жалб қилган холда назоратни (ташқи аудитни) ташкил этиши мумкин.
14.3. Тафтиш комиссияси жамият молия хўжалик фаолиятини умумий йиғилиш топшириқларига кўра ўз ташаббуси билан ёки жамийки қўшганда овозларнинг 10 (ўн) фоиздан ортиқроғига эга бўлган акциядорлар талаби билан текшириши мумкин.
14.4. Тафтиш комиссияси ўзи ўтказган текширув натижалари тўғрисида умумий йиғилишга маълумот беради. Йиллик ҳисобот ва баланс хулосасини тафтиш комиссияси тузади. Тафтиш комиссиясининг хулосасисиз акциядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг йиллик балансини тасдиқлашга ҳақли эмас.
14.5. Агарда жамият манфаатларига ҳам туғилганда ёки жамият мансабдор шахслари томонидан суистеъмоллик аниқлаганда, тафтиш комиссияси навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш талабига ҳақлидир.
Жамиятда оператив бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоб ва ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда юритилади.
16.1. Жамият шартнома мажбуриятларини, кредит, ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, техникани таъмирлаганда, механизация ёрдамида иш бажарганда ишнинг сифатига бўлган талабларни ўз фаолиятини юритишнинг бошқа тартиб қоидаларини бузca Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган мулкий жавобгарликка тортилади.
16.2. Жамият атроф муҳитни ифлослантиришдан муҳофаза қилиш ва бошқа зарарли таъсирлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган талабларга риоя қилмаслик, ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини, санитария гигиена меъёрларини, ходимлар саломатлигини сақлаш талабларини бузганлиги оқибатида етказилган зиённинг ўрнини тўлдиришга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган миқдорда жарима тўлашга мажбур.
Ўзбекистон Республикасининг қонун мақомидаги ҳужжатлари билан Жамият фаолиятининг айрим томонларини текшириш вазифаси зиммасига юкланган солиқ ва бошқа давлат органлари бундай текширувларни заруратига қараб ўз ваколатлари доирасида ўтказадилар.