Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.1996 07.01.1994 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят учун жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги қонунларга оғишмай амал қилиш судларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат асосли ва одилона жазо тайинлаш орқалигина жамиятни жиноий ҳуружлардан самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни таъминлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиёти таҳлили республикада жиноят учун жазо чоралари қўллаш масаласига асосан тўғри ёндашув таъминланганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, бундай ўта муҳим масалада республикадаги қонунийликнинг аҳволига салбий таъсир кўрсатадиган жиддий камчилик ва хатоларга батамом барҳам берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир жиноятлар содир этган шахсларга, уюшган гуруҳларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига, муқаддам судланганларга ўта енгил жазо тайинлаш ҳоллари жиноят учун жазо қўллаш масаласида тўғри ва барқарор суд амалиётини яратишга тўсиқ бўляпти. Товламачиларга /рэкетчиларга/, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз қилган шахсларга, наркотик моддалар ва қурол тарқатувчиларга ён босиш ҳоллари учраб турибди. Шу тарзда қонун бузилишлар республиканинг кўпчилик минтақаларида мавжудлиги текшириш вақтида аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар жазо тайинлашда алоҳида ёндашув қоидасининг моҳияти ва мазмунини аниқ ҳис этмаяптилар. Чунончи улар жамият учун катта хавф туғдирмаган жиноятлар содир этган шахсларга, гарчи уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда тузатишнинг иложи бўлса ҳам, жиноят қонуни санкциясида кўзда тутилган жазодан ҳам енгилроқ ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўллаш масаласини долзарб бўлса ҳам муҳокама қилмайдилар ва бундай жазоларни асоссиз равишда қўлламайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётида маҳкумга жазо тури ва миқдорини жиноятнинг қандай ҳолатларда содир этилганлигини инобатга олмасдан, фақат у ёки бу жиноятнинг табиатидан келиб чиқиб, тайинлаш ҳоллари учраб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдорларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш, шартли ҳукм, шунингдек озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб меҳнатга мажбуран жалб этишни қўллаш масаласи қонунга хилоф равишда доим ҳам муҳокама этилмайди. Судланганларга. қонун санкциясида кўрсатилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш сабаблари кўпинча асослантирилмайди. Қатор ишлар бўйича жиноятлар маст ҳолда, уюшган гуруҳда, муқаддам жиноят содир этган шахслар томонидан ва ҳоказо ҳолатларда содир этилсада, судлар асоссиз равишда буларни жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топмайдилар. Айбдорга нисбатан мол-мулкни мусодара қилиш, муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби қўшимча жазолар қўллаш муҳимлигига етарлича аҳамият берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни кассация ва назорат тартибида кўришда доим ҳам жазо тайинлаш пайтида судлар йўл қўйган хатолар тузатилмайди, баъзан жазо тайинлаш масаласида биринчи босқич судларини тўғри йўлдан чалғитувчи қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий жазо чоралари тайинлашдаги хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда бу ҳақдаги қонунларни тўғри қўллашни таъминлаш юзасидан судьяларнинг масъулиятини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга қуйидаги кўрсатмаларни беришга қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазо тайинлашнинг умумий асосларини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Одил жазо тайинлаш республикада қонунийликни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг жуда муҳим негизи бўлиб, у жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мажмуи ҳамда айбдорнинг шахсиятини эътиборга олган ва фақат алоҳида ёндашув қоидасига қатъий риоя қилинган ҳолда белгиланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Судлар оғир жиноят содир этган шахсларга, уюшган гуруҳ ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига, муқаддам судланганларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўллашлари лозим. Бунда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз қилиш, наркотик моддалар ва қуроллар тарқатиш каби, шунингдек республика иқтисодиётига зарар етказувчи жиноятлар алоҳида хавф туғдиришини назарда тутиш керак. Бундай шахсларга нисбатан ён босишнинг ҳар қандай кўринишлари қонунийликни жиддий бузиш деб баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Судлар жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ва доираси тугал бўлмиш жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни эътибордан четда қолдиришга ҳақли эмаслар. Суд бу ҳолатлардан бирортасини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаган тақдирда, бунга ҳукмда батафсил асослар келтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятни квалификация қилиш учун асос бўладиган белгилар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолат деб топилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Судларга, гарчи расмий жиҳатдан жиноят қонунида кўрсатилган бирор бир ҳаракатнинг аломатлари мавжуд бўлса ҳам, лекин ўзининг кам аҳамиятлилиги сабабли жамоат учун хавфли характерда бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб ҳисобланмаслиги эслатиб ўтилсин. Судлар ҳар бир муайян ишни кўриш пайтида, хатти-ҳаракатнинг жамоат учун хавфлилик даражаси масаласини батафсил муҳокама қилиб, аниқланган ҳолатларга қараб жазо тайинлаш ёки ундан озод қилиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Содир этилган жиноятнинг жамият учун хавфлилик даражасини баҳолашда муайян жиноий хатти-ҳаракатни содир этишдаги барча ҳолатлар /айб шакли, жиноятни содир этиш усули, сабаби, вазияти ва босқичи, келиб чиққан оқибатнинг оғирлиги, жиноят иштирокчиларидан ҳар бирининг иштироки даражаси ва хусусияти ва ҳоказо/ мажмуига асосланмоқ керак. Судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва миқдорини белгилашда муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли, ҳар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Илгари бирор жиноят содир этган шахс томонидан янги жиноят содир этилиши қуйидаги ҳолларда жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар биринчи марта содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланган ёки ўчган бўлса, ёинки илгари содир этган жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик қонун билан бекор қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 48-моддасига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Вояга етмаганларга жазо тайинлашда ҳукмнинг ижросини кечиктириш, шунингдек жарима ва шу каби жазоларнинг самарадорлигига эътибор бериш лозим. Шу билан бирга оғир жиноят содир этишда айбланган, муқаддам судланган, ички ишлар органларида ҳуқуқни бузганлиги учун ҳисобда турган вояга етмаганларга жазо тайинлашда қатъиятсизликка йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Жиноят кодексининг 22-моддасига биноан ўлим жазоси фавқулодда жазо чораси ҳисобланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ўлим жазоси фақат айбни оғирлаштирувчи алоҳида ҳолатлар, жиноятни содир этиш усуллари ва шу билан бирга ўта оғир жиноят содир этган шахснинг мутлоқ хавфлилиги уни қўллаш заруриятини тақозо этган тақдирдагина қўлланилади. Бундай жазо қўллаш чоғида судланувчининг руҳий жиҳатдан текширилганлигига судлар алоҳида эътибор беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Кассация ва назорат инстанцияси судлари ҳукм чиқариш пайтида жазо тайинлашнинг умумий қоидаларига риоя қилинганлигини, тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсиятига мутаносиблигини, танланган жазо чораси тўғрисидаги хулоса ва жазо тайинлашда инобатга олинган муайян иш ҳолатларини ҳукмда баён этиш тартибини белгиловчи Жиноят-процессуал қонун меъёрларига амал қилинганлигини синчиклаб текширишлари зарур. Юқори судлар биринчи инстанция судлари томонидан жазо тайинлаш масаласида йўл қўйилган хато ва қонун бузилишларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этишлари, шунингдек уларнинг такрорланмаслигини таъминловчи чоралар кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация ёки назорат инстанцияси суди айблов ҳажми, жиноятни содир этишда маҳкумнинг айби ёки ижрочилик шакли, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги биринчи инстанция судининг хулосаларини нотўғри деб топиб, шу муносабат билан ҳукмга ўзгартириш киритса, /масалан, айблов эпизоди ёхуд бир ёки бир нечта айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар чиқарилса, шахс ижрочиликка шерик эмас, балки кўмакчи деб танилса, шахснинг ҳаракатида суиқасд эмас, балки жиноятга тайёргарлик бор деб топилса/, маҳкумга нисбатан тайинланган жазони камайтириш масаласини муҳокама қилиши шарт ва фақат тегишли асослар келтирибгина уни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. Кассация ва назорат инстанцияси судларининг эътиборлари шунга алоҳида қаратилсинки, ҳукмларни қайта кўриб чиқиш чоғида хавфли жиноятчилар, рецидивистлар ҳамда жиноий гуруҳларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига нисбатан жазони асоссиз равишда камайтириш ёки бошқа енгилроқ жазо билан алмаштириш ҳолларига чек қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча жиноят ва бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Қонунда кўзда тутилган, жиноятлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ҳаракат жиноят қонунининг турли моддалари билан квалификация қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ҳаракат жиноят қонуни айнан бир моддасининг турли қисмлари/ бандлари/ билан квалификация қилинганда, агар бу қисмлар /бандлар/ ҳар хил жиноят таркибларини назарда тутса ва алоҳида санкцияга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс бир хилдаги бир неча ҳаракатлар содир этиб, улардан айримлари тугалланган жиноят деб, бошқалари эса, жиноятга тайёргарлик, суиқасд ёки иштирокчилик деб баҳоланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ўз ҳукмида даставвал ҳар бир жиноятга алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар жами бўйича қатъий жазо белгилаши зарурлиги тўғрисида Жиноят Кодексининг 40-моддаси, шунингдек Жиноят-Процессуал Кодексининг 294-моддасида белгиланган тартиб ҳам асосий жазо, ҳам қўшимча жазо чоралари тайинлашга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уч ёки ундан ортиқ жиноятлар жами бўйича жазо белгилашда суд муайян жиноят учун тайинланган жазолардан айримларини бир вақтнинг ўзида тўла ёки қисман қўшишга, бошқаларини эса қоплашга /масалан, озодликдан маҳрум этиш туридаги жазоларни тўла ёки қисман қўшишга ва ахлоқ тузатиш иши ёки жаримани қоплашга/ ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Қонун мазмунига кўра, жиноятлар жами таркибига кирувчи алоҳида жиноятлар учун бир турдаги ёки ҳар хил турдаги жазо тайинлашда суд, енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаб, қатъий жазо белгилашга ҳақли. Жазо турларининг енгил-оғирлиги даражаси Жиноят Кодекси 21-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган кетма-кетлик билан белгиланишини назарда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноятлар жами таркибига кирувчи алоҳида жиноятлар учун тури ва миқдори жиҳатидан баб-баравар жазолар тайинланган бўлса, бир жазони иккинчиси билан қоплаш орқали қатъий жазо белгилашга, фақат бу жазолар қонуннинг тегишли моддалари санкцияларида белгиланган энг юқори чегараларда тайинланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Жиноятлар жами бўйича жазони тўла ёки қисман қўшиш қоидаси алоҳида жиноятлар учун бир турдаги ёки ҳар хил турдаги жазо тайинлашда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда судлар Жиноят Кодексининг 41-1 моддасида назарда тутилган жазоларни ҳисоблаш қоидаларига амал қилишлари лозим. Қатъий жазо унинг энг оғир тури бўйича белгиланиши шарт. Қисман қўшганда қатъий жазо алоҳида жиноятлар учун тайинланган жазодан миқдор жиҳатдан ҳар доим каттароқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятлар жамига кирувчи алоҳида жиноятлар учун ҳар хил турдаги жазо тайинланган бўлиб, қонун бўйича улардан бирини иккинчиси билан қоплаш мумкин бўлмаса, улар алоҳида-алоҳида ижро қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Бир неча жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларни шартли жазога, озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этишга ҳукм қилиш, ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор фақат уларга нисбатан қатъий жазо белгилангандан сўнг, жазонинг тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳукмда кўрсатилиши лозимлигига риоя қилишни судлар инобатга олишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Жиноят Кодекси 40-моддасининг 5-қисмини қўллашда жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай ҳолда жазоларни қўшиш ёки қоплаш пайтида суд биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Агар озодликдан шартли равишда маҳрум этилиб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган ёки қамоқ жойларидан шартли равишда озод этилиб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган шахснинг биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган бошқа жиноятда айбдор эканлиги аниқланса, суд унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш чоғида Жиноят Кодексининг 40-моддаси 5-қисми талабига риоя этиши лозим. Бунда тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм бўйича маҳкум корхона /қурилишда/ ишлаган вақт, қамоқ жойларидан шартли равишда озод қилинган шахсларга нисбатан эса бундан ташқари, унинг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларида бўлган вақт ҳам кунига-кун ҳисобида киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодекси 40-моддасининг 5-қисмида кўзда тутилган жазо тайинлаш тартиби, шунингдек, ҳукм ижроси кечиктирилган шахс биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар бошқа жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ҳолларда ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Ҳукмни чиқариш уни очиқ эълон қилиш билан якунланиши сабабли Жиноят кодексининг 41-моддасида кўзда тутилган ҳукмлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидаси маҳкум томонидан биринчи ҳукм эълон қилингандан сўнг, лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўла ўталгунга қадар янги жиноят содир этилган ҳолларда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Агар иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкумнинг яна бошқа жиноятларда айбдорлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар, бошқалари эса ўша ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо Жиноят кодексининг ҳам 40, ҳам 41-моддаларида белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда тайинланади. Бунда аввало биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар жами бўйича, ундан кейин Жиноят кодексининг 40-моддасини 5-қисми қоидасига асосан, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилгандан кейин содир этилган жиноятлар жами бўйича ва ниҳоят, ҳукмлар жами бўйича жазолар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Бир неча ҳукмлар юзасидан жазо чораси белгилашда судлар ҳукмнинг кириш қисмида биринчи ҳукм юзасидан белгиланган жазонинг тури ва ўталмаган қисмини аниқ кўрсатмоғи ва уни ЖК 41-моддасига кўра, янги ҳукм бўйича тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшмоғи лозим. Қуйидагилар олдинги ҳукм юзасидан белгиланган жазонинг ўталмаган қисми деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартли ҳукм қилинганда, шунингдек ЖК 44-1 ёки ЖПК 338-моддаларида кўрсатилган тартибда ҳукмнинг ижросини кечиктирилганда жазонинг тўлиқ муддати /эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тарзида қамоқда сақланган вақт бундан мустасно/;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкум шартли равишда озодликдан маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этилган ва қамоқ жойларидан шартли равишда озод қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этилган ҳолларда — мажбурий иш муддатининг ўталмаган қисми ва маҳкум уни бажаришдан бўйин товлаган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганда маҳкумни ўтамай қолган жазо қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖК-нинг 50, 51-моддалари асосида ёки афв тўғрисидаги ҳужжатга кўра, ўталмаган жазо қисми бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахсга янги жиноят содир этганлиги учун жазо тайинлаш пайтида, янги жиноят учун тайинланган жазога ўша енгил жазонинг ўталмаган қисми тўла ёки қисман қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Судлар шуни ҳисобга олишлари зарурки, ҳукмлар жами бўйича белгиланган жазо янги жиноят учун белгиланган жазо муддатидан ҳам илгари ҳукм бўйича белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак. Бунда озодликдан маҳрум этиш туридаги қатъий жазо йигирма беш йилдан, ўн саккиз ёшга қадар, янги жиноят содир этган шахсга нисбатан эса — ўн беш йилдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоида 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар янги жиноят содир этган ёки ҳукмлар ўша кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Жиноят кодекси 41-моддасининг I ва 2-қисми маъносига кўра, илгариги ҳукм бўйича тайинланган ва ўталмаган қўшимча жазо, қатъий асосий жазога тўла ёки қисман қўшимча жазо сифатида бириктириб берилиши ёки янги ҳукм бўйича тайинланган турдаги қўшимча жазога, шу турдаги қўшимча жазо учун белгиланган муддат доирасида, тўла ёки қисман қўшиб қўйилиши мумкин. Ҳар хил турдаги қўшимча жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Бир жинояти учун судланиб ҳукм чиққан, лекин ҳукм бўйича жазони ўтамаган шахс, биринчи ҳукм чиққунга қадар бошланиб, ҳукм чиққандан сўнг ҳам давом этган сурункали ва давомли жиноят содир этишда айбдор деб топилса, иккинчи ҳукм бўйича унга жазо тайинлашда суд Жиноят кодексининг 41-моддаси қоидаларига риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.13. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 40-моддасининг 5-қисми, 41-моддаси талабларига мувофиқ белгиланган қатъий жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамоқда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади. Жиноят кодекси 40-моддасининг 5-қисми қоидаси тартибида тайинланган жазо муддатидан, бундан ташқари, биринчи ҳукм бўйича тўла ёки қисман ўталган жазо ҳам чегирилиб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.14. Судларга тушунтирилсинки, жиноят қонунини қуйидагича нотўғри қўллаш ҳоллари ҳукмнинг бекор бўлишига олиб келади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинламасдан, жиноятлар жами бўйича жазо белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаб, жиноятлар жами бўйича қатъий жазо белгиламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгариги ҳукм бўйича ўталмаган жазо қисмини, била туриб, қисман бўлсада янги жиноят учун тайинланган жазога қўшмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.15. Қонун мазмунига кўра кассация ёки назорат инстанцияси суди, ҳукмда қўлланилган жазоларни қоплаш қоидаси ўрнига уларни қўшиш қоидасини, фақат ушбу инстанциялар бир ёки бир нечта жиноят учун тайинланган жазони енгиллаштирган ҳолдагина қўллаши мумкин. Бундай ҳолатда тайинланган қатъий жазо, кейинги суд инстанциялари киритган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, суд ҳукмида тайинланган жазо миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар биринчи инстанция суди томонидан ҳукмлар жами бўйича жазо белгилаш пайтида бир жазони иккинчи жазо билан қоплаш қонунга хилоф равишда ёки ўталмаган жазо муддатини қўшишнинг имконияти йўқлиги туфайли қўлланилган бўлса, кассация ёки назорат инстанцияси суди, охирги ҳукм бўйича тайинланган жазони енгиллатган ҳолдагина, илгариги ҳукм бўйича берилган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман ёки тўла қўшишга ҳақлидир. Бироқ бунда тайинланган қатъий жазо, кейинги суд инстанциялари киритган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, суд ҳукмида тайинланган жазо муддатидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.16. Жиноий ҳаракат жиноят қонунининг бир моддасидан енгилроқ жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи бир нечта моддасига қайта квалификация қилинганда, башарти бу билан маҳкумнинг аҳволи оғирлашмаса ва унинг ҳимоя ҳуқуқи бузилмаса, кассация инстанцияси суди жазо масаласини ҳал қилишда Жиноят кодексининг 40-моддасида назарда тутилган тартибни қўллайди. Бунда жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо биринчи инстанция суди тайинлаган жазодан оғир бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси оғир жиноятлар содир этган, жамиятдан ажратилмаган ҳолда тузатиш мумкин бўлмаган шахсларга нисбатан жиноий жазо тури сифатида қўлланилиши зарур. Ушбу жазо турини қўллаш сабаблари ҳукмда асослантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Жиноят қонунида қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш ҳам кўзда тутилади. Бироқ бундай жазони қўллашда ишнинг барча ҳолатларидан, айбдорнинг шахсидан келиб чиқмоқ ва нима учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилмаётганлиги сабабларини ҳукмда асослантирмоқ лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, маҳкумни меҳнатга мажбуран жалб этиш жазосини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Қонуннинг жазо қўллашда алоҳида ёндашиш зарурлиги ҳақидаги талабидан ва Жиноят кодексининг 23-2-моддасидан келиб чиқиб, етарли асос мавжуд бўлган барча ҳолларда, маҳкумни озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, уни меҳнатга мажбуран жалб этиш имконияти бор-йўқлиги масаласини муҳокама қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ўринда озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, маҳкумни меҳнатга мажбуран жалб этиш қўлланилиши мумкин бўлган шартларга, шунингдек, бундай чора қўллаш имкониятини истисно этадиган, белгиланган чеклашларга ҳар доим риоя этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда, иш ҳолатлари ва айбдорнинг шахси нуқтаи назаридан келиб чиқиб, шахсни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога /аҳлоқ тузатиш иши, жарима ва ҳоказо/ ёки шартлига ҳукм қилишнинг имконияти бўлса, судлар уларга ЖК 23-2-моддасини қўлламасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, маҳкумни меҳнатга мажбуран жалб этиш жазоси фақат вояга етган ва меҳнатга лаёқатли шахсларга қўлланилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, судлар судланувчиларнинг ёши, оилавий аҳволи, соғлиғи ва меҳнатга лаёқатлилиги ҳақидаги барча маълумотларни чуқур текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят Кодексининг 23-2 моддаси жамиятдан ажратилмаган ҳолда, лекин назорат остида тузалиши мумкин бўлган, иш ҳолатлари ва шахсиятини ҳисобга олган ҳолда, биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинаётган шахсларгагина қўлланилиши мумкинлигини назарда тутиб, ҳар бир ҳолда судланувчининг меҳнатга бўлган муносабати, иш жойидаги ва турмушдаги хулқ-атвори /ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши, ичкиликка ружу қўймаганлиги ва шу кабиларни таърифловчи, шунингдек, уларнинг ҳақиқатдан ҳам жамиятдан ажратилмаган ҳолда тузалиши ва қайта тарбияланиши мумкинлигидан далолат берувчи, шахсиятига оид бошқа маълумотларни тўплашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Агар шахс илгари озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилган бўлсаю, судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган ёки ўчган бўлса, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 23-2 моддасини 1-қисми қонуний асослар мавжуд бўлганда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Шахс илгари ахлоқ тузатиш ишига судланиб, кейинчалик бу жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган бўлса, унга нисбатан озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш жазоси қўлланилиши мумкин, чунки бундай шахс озодликдан маҳрум қилишга маҳкум этилган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ҳукм бўйича қасддан қилинган жинояти учун 3 йилгача, эҳтиётсизлик орқали қилинган жиноят учун эса, 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган бўлса, шунингдек илгари тайинланган жазо Жиноят Кодекси 23-2 моддасининг 1-қисмида кўрсатилган миқдорларгача камайтирилса, ишни кассация ва назорат тартибида кўришда, суд маҳкумга нисбатан Жиноят Кодексининг 23-2 моддасини қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ишларни кассация ва назорат тартибида кўришда суд озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш ўрнига шартли ҳукм қилиш, ахлоқ тузатиш иши ва бошқа юмшоқроқ жазо чораларини қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш ахлоқ тузатиш иши билан алмаштирилганда, маҳкумнинг корхона /қурилишда ишлаган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишини ўташ муддатининг уч кунига ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Шахс вояга етгунча жиноят содир этиб, бироқ ҳукм чиқарилган кунга ёки ишни кассация ёхуд назорат тартибида кўрилган пайтга келиб, ўн саккиз ёшга тўлган бўлса, унга нисбатан озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилган бўлиб, вояга етгандан сўнг ҳам шундай жазога судланган ҳамда судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки ўчмаган бўлса, унга нисбатан Жиноят Кодекси 23-2-моддасининг 1-қисмини қўллаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижро муддати шахс қамоққа олинган кундан, агар у қамоққа олинмаган бўлса, мажбурий иш жойига келиб, ички ишлар органларида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум мажбурий иш жойига бориш зарурлиги тўғрисида амрномани олишдан бош тортса, белгиланган муддатда жўнаб кетмаса ёки иш жойида ҳозир бўлмаса, ҳукмнинг ижро муддати, маҳкум ички ишлар органи томонидан ушланган вақтдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Агар шахсни озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш ҳақидаги ҳукм назорат тартибида жазонинг юмшоқлиги туфайли бекор қилинса ва ишни янгидан кўришда унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланса, маҳкум корхонада /қурилишда/ ишлаган вақтнинг ҳар куни янги тайинланган жазонинг бир кунига ҳисобланиб, ўталган саналиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Жиноят Кодекси 23-2 моддасининг 4-қисми мазмунига кўра, суд мажбурий ишга жалб этилган шахсни ишлашдан бўйин товлагани, меҳнат интизомини, жамоат тартибини ёки ўзи учун белгиланган яшаш қоидаларини муттасил ёки қўпол бузганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташга жўнатиш масаласини ҳал этиш пайтида маҳкум корхонада /қурилишда/ амалда ишлаган вақтни, унинг меҳнатга бўлган муносабатини ҳисобга олиб, жазони ўташ муддатига қисман ёки тўла қўшиб ҳисоблаши мумкин. Иш ҳолатлари бўйича айбдор расман ишлаётган саналиб, аслида ундан бўйин товлаганлиги аниқланса, суд маҳкумнинг корхонада /қурилишда/ бўлган вақтини жазонинг ўталган қисми ҳисобига умуман қўшмасликка ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этилган шахс янги жиноят содир этганда, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазога, маҳкум илгариги ҳукмга кўра корхона ёки қурилишда ишлаши шарт бўлган муддатнинг ўталмай қолган қисмини тўла ёки қисман қўшиб беради. Бунда Жиноят Кодекси 23-2 моддасининг 4-қисмига мувофиқ озодликдан шартли равишда маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган шахс ишдан. бўйин товлаган вақт ҳукмлар жами бўйича тайинланган жазо муддатидан чегириб ташланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш жазосига маҳкум этилган шахсга қўшимча жазо чорасини ҳам тайинлаш мумкинлиги туфайли, суд маҳкумнинг шахсияти ва ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, ҳар сафар бундай чораларни қўллаш масаласини муҳокама этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ўринда шунга эътибор бериш лозимки, муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш туридаги қўшимча жазо муддати озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш жазоси муддатидан кўпроқ бўлиши мумкин. Муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати, шахс озодликдан шартли равишда маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этишни ўтай бошлаган кундан саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.12. Маҳкум шартли равишда муддатидан илгари ёки меҳнатга лаёқатсиз шахс муддатидан илгари жазодан озод қилинган ҳолларда, судланганлик ҳукмда белгиланган муддат тугагандан сўнг ўчади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.13. Агар озодликдан шартли равишда маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этилган шахс Жиноят Кодекси 232-моддасининг 4-қисми тартибида ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун қамоқ жойларига қайтарилганидан сўнг қасддан янги жиноят содир этса ва бу жинояти учун 5 йилдан кам бўлмаган озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилса, бундай шахс Жиноят Кодекси 23-1 моддасининг 4-бандига мувофиқ алоҳида хавфли рецедивист деб танилиши мумкин /агар бундай шахсга озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб меҳнатга мажбуран жалб этиш жазоси Жиноят Кодекси 23-1 моддасининг 2 ва 3-бандларида кўзда тутилган жиноятлардан бирортаси учун қўлланилган бўлса/.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижросини кечиктиришни қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Шахсга биринчи марта уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаш вақтида, суд унга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш масаласини муҳокама этиши лозим. Бу масала хатти-ҳаракатнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноий оқибатнинг оғирлиги, айбдорнинг шахсияти, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мажмуидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиниши ва бу ҳолатлар ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмида тўла акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Жиноят Кодексининг 44-1 моддаси фақат биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинаётган шахсга қўлланилиши мумкинлиги туфайли, суд, муқаддам қамоқ жазосига, шу жумладан шартли ҳукм қилинган, озодликдан шартли равишда маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб этилган ёки илгари ҳукм ижроси кечиктирилган шахсларга нисбатан, агар уларнинг судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки ўчмаган бўлса, ҳукмнинг ижросини кечиктиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Биринчи марта уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинаётган шахсга Жиноят Кодексининг 23-2 ёки 44-1 моддасида кўзда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолда суд, жазо тайинлашда уни тегишлича озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, меҳнатга мажбуран жалб этиш ёки унга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириши мумкин бўлиб, бироқ қонуннинг иккала моддасини ҳам бирваракайига қўллашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Қонунга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш ва айни пайтда қўшимча жазо тайинланган шахсга нисбатан ҳукмнинг ижроси тўлалигича ҳам ва фақат асосий жазо қисми бўйича ҳам кечиктирилиши мумкин бўлиб, бу тўғрида ҳукмнинг қарор қисмида аниқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд қўшимча жазонинг ижросини кечиктирмаган бўлса, у ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб ижро этилиши зарур. Қўшимча жазо муддати ҳукмнинг ижроси кечиктирилган муддатдан ошиб кетса, судланганликнинг ўчиши учун белгиланган бир йиллик муддат, маҳкум қўшимча жазони ўтаб бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисида қарор қилиш чоғида суд маҳкум зиммасига қонунда назарда тутилган, бажарилиши маҳкумнинг тезроқ тузалиши ва қайта тарбияланишига имкон яратадиган мажбуриятлар юклаш масаласини муҳокама қилиши, зарур ҳолларда эса, ҳукмда уларни бажариш учун муддат белгилаши лозим. Суд маҳкум зиммасига жиноят қонунида кўрсатилмаган мажбуриятларни юклашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳукм ижроси кечиктирилганда, суд ахлоқ тузатиш меҳнат ёки тарбия-меҳнат муассасасининг турини кўрсатмаслиги керак. Маҳкумни Жиноят Кодекси 44-1 моддасининг 5 ва 6-қисмларида кўзда тутилган асослар бўйича озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ учун юбориш чоғида, суд бир йўла жазо ўталадиган муассасанинг турини ҳам белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Ҳукмнинг ижроси кечиктирилаётган шахс қамоқда бўлса, ҳукм эълон қилингандан сўнг суд жиноят-процессуал кодексининг 299-моддасига биноан, уни суд залида дарҳол қамоқдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Ҳукм ижроси кечиктирилган муддат, у қайси суд инстанцияси томонидан қўлланганлигидан қатъий назар, ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.9. Судлар ҳукм ижроси кечиктирилган шахсни тузатиш ва қайта тарбиялаш ишига жамоатчиликни кенг жалб этишлари лозим. Агар ҳукм чиққунга қадар меҳнат жамоаси ёки алоҳида шахс маҳкумнинг хулқ-атвори устидан кузатиш ва у билан тарбиявий иш олиб боришга розилик берган бўлса, суд бу ҳақда ҳукмда кўрсатиб, тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.10. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодекси 44-1 моддасининг 5-қисми мазмунига кўра, агар маҳкум белгиланган муддат ичида зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаса ёхуд тузалиш йўлига ўтишни ҳохламаганлиги сабабли жамоат тартибини ёки меҳнат интизомини камида икки марта бузиб, улардан ҳар бири учун асосли равишда маъмурий жазо, интизомий ёинки жамоат таъсирчорасига тортилган бўлса, ҳукм ижросини кечиктириш бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳуқуқ бузишлар деб, жумладан, майда безорилик қилиш, милиция ходимининг қонуний фармойиши ёки талабларига бўйсунмаслик, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ёки инсон қадр-қиммати ва ижтимоий ахлоқни таҳқирловчи ҳолда маст бўлиб юриш, иш жойида спиртли ичимлик ичиш ёки ишга маст ҳолда келиш тарзида меҳнат интизомини бузиш, узрсиз сабаблар билан ишга чиқмасликлар ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда ўз кучини йўқотган ёки олиб ташланган маъмурий жазо, интизомий ёки жамоат таъсир чоралари ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.11. Маҳкум зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги туфайли ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиб, уни озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисидаги тақдимномани кўриш пайтида, суд ўша мажбуриятларни амалда бажаришнинг имконияти бўлган-бўлмаганлигини текшириб кўриши лозим. Агар улар узрли сабабларга кўра бажарилмаган бўлса, ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш тўғрисидаги тақдимнома рад этилади. Айни пайтда тегишли органларнинг эътибори маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш зарурлигига қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.12. Жиноят Кодекси 44-1 моддасининг 6-қисми мазмунига кўра, агар маҳкум ўз хулқи ва меҳнатга ёки ўқишга бўлган муносабати билан ҳукм ижроси кечиктирилган вақт мобайнида ўзининг тузалганлигини амалда кўрсатса, у ижроси кечиктирилган жазони ўташдан озод этилади. Аксинча, унинг хулқи ва меҳнатга ёки ўқишга бўлган муносабати тўғрисида йиғилган маълумотлар маҳкумнинг тузалмаганлигидан далолат берса, суд уни озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.13. Судлар Жиноят-Процессуал Кодекси 345-моддасининг талабларига қатъий риоя қилиб, ҳукм ижросини кечиктиришни бекор қилиш, маҳкумни жазодан озод этиш ёки уни жазони ўташ учун юбориш тўғрисидаги масалаларни суд мажлисида прокурорнинг, маҳкумнинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган вакилининг ва унинг хулқи устидан кузатув ва у билан тарбиявий иш олиб борувчи меҳнат жамоасининг вакиллари иштирокида ҳамда, одатда, маҳкум таклиф қилинган ҳолда ҳал қилиши лозим. Агар маҳкум вояга етмаган бўлса, суд мажлисига шунингдек унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва жамоат тарбиячиси чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.14. Агар жазони ўташдан озод этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилгандан сўнг, ҳукм ижроси кечиктирилган шахсни ижро кечиктирилган вақт ичида янги жиноят содир этганлиги аниқланса, ва башарти, Жиноят-Процессуал Кодексининг 359-моддасида кўрсатилган муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, ажрим янги очилган ҳолатлар тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум қилмасдан ахлоқ тузатиш ишини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, меҳнатга қобилиятсизларга, ҳомиладор аёлларга, ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан тайинланмайди. Судлар хизмат ёки касб вазифаси билан боғлиқ бўлган жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш иши жазосини ўз иш жойида илгариги хизмат мансабида ёки касбида ўташни, одатда, қўлламасликлари лозим, чунки айбдорни ўз иш жойида қолдириш жазонинг тарбиявий аҳамияти ва таъсир этиш кучини сусайтириши мумкин /жумладан, харидорларни алдагани учун судланган сотувчиларга, ўзига ишониб топширилган моддий қимматликлар ёки пулларни ўзлаштирган шахсларга ва бошқаларга/.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдорларга ахлоқ тузатиш иши тайинлаш чоғида, судлар унинг муддати ва иш ҳақидан чегириш миқдори масаласини жазо тайинлашда алоҳида ёндашиш зарурлиги тўғрисидаги қонун талабига риоя этган ҳолда белгилашлари керак. Жумладан корхоналар, муассасалар, давлат ва жамоа хўжаликларида ишловчи судланувчиларнинг, айниқса вояга етмаган шахсларнинг моддий шароитларини чуқур текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Ахлоқ тузатиш ишига судланган шахсга ушбу жазони ўташ даврида берилган маъмурий жазо ҳукмда белгиланган ахлоқ тузатиш ишини ўташ муддатига кирмайди. Бинобарин, маъмурий тартибдаги ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахсга жинояти учун ахлоқ тузатиш иши тайинлашда, бу ҳукм алоҳида, маъмурий жазо ўтаб бўлингандан сўнг ижро этилишини ҳам судлар назарда тутишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Жиноят Кодекси 27-моддаси мазмунига кўра, ахлоқ тузатиш ишига маҳкум этилган шахс жазони ўташдан узил-кесил бўйин товлаган тақдирда, суд ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган муддатини шу муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштириши мумкин. Бунда Жиноят Кодексининг айбдор судланган моддаси санкцияси алмаштирилиши лозим бўлган ахлоқ тузатиш иши муддатидан кам қамоқ жазосини кўзда тутишининг ёки умуман озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутмаслигининг аҳамияти йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Маҳкумнинг қуйидаги ҳаракатлари иш жойида ўталадиган ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташдан бўйин товлаш деб ҳисобланиб, суд томонидан уни ахлоқ тузатиш иши қўлланилишини таъминловчи органлар белгилайдиган бошқа жойларга жазони ўташ учун юборишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган ёки аввалги иш жойини қолдирган кундан бошлаб 15 кун ичида узрсиз сабабларга кўра ишга кирмаслик; янги яшаш жойига кўчиб келгандан сўнг 15 кун ичида узрсиз сабабларга кўра ахлоқ тузатиш иши қўлланилишини таъминловчи органларга учрамаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайинланган жазо муддати давомида узрсиз сабаб билан ишга чиқмаслик /прогул/, иш жойида маст ҳолда бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳаракатларнинг ахлоқ тузатиш иши ижросини таъминловчи орган томонидан қилинган ёзма огоҳлантирилгандан сўнг ҳам давом эттирилиши ёки такрорланиши, шунингдек маҳкумнинг жазодан қочиш мақсадида яшириниши жазони ўташдан узил-кесил бўйин товлаш деб саналади. Маҳкумга Жиноят Кодекси 27-моддасининг 1-қисми қўлланилгандан сўнг унинг ахлоқ тузатиш ишини ўташдан яна бўйин товлаши ҳам шундай баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Жиноят Кодекси 27-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмида белгиланган қоидаларга биноан, ўз иш жойида ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахсни, у яшаётган туман доирасидаги бошқа иш жойига юбориш тўғрисидаги ички ишлар органининг тақдимномасини ёки жамоат бирлашмаси, меҳнат жамоасининг илтимосномасини ёхуд шу жазо тури ижросини таьминловчн органнинг ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини қамоқ жазоси билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш учун қабул қилиш масаласини ҳал қилиш чоғида, суд, бу ҳужжатларда маҳкумнинг жазони ўташдан бўйин товлаганлигини ёки узил-кесил бўйин товлаганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжудлигига алоҳида эътибор бериши шарт. Маҳкумни жазонинг қолган қисмини қамоқ жойларида ўташ учун юбориш масаласини ҳал қилишда суд, шунингдек, ахлоқ тузатиш иши ижросини амалга оширувчи орган, ушбу жазонинг ижросини таъминлаш чораларини кўрганлиги, маҳкумни қонун талабига кўра жазони ўташдан бош тортганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирганлиги ҳақидаги маълумотларга ҳам эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдимнома илтимосномани кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни суд мажлисида тўплашнинг имконияти бўлмаса, судья ишни кўришга тайёрлашда, ўзининг асослантирилган қарори билан уни жазони ижро этаётган органга тўлдириш учун юборади. Бундай камчиликлар суд мажлисида аниқланса, суд қайтариш сабабларини кўрсатиб ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6. Жиноят-Процессуал Кодекси 345-моддасига биноан, ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда маҳкумнинг иштирокида кўрилади, унинг бекиниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишда етарли асослар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.7. Умумий асосларда ўташ учун тайинланган жазони маҳкумнинг иш жойида ўташга алмаштириш масаласини бу қонунда кўзда тутилмаганлиги сабабли, шу ҳукмни чиқарган ёки ахлоқ тузатиш иши ижро этилаётган жойдаги суд ҳал эта олмайди, маҳкумнинг меҳнатга лаёқатсизлиги оқибатида ахлоқ тузатиш иши турини алмаштириш ҳоли бундан мустасно. Аҳлоқ тузатиш ишини шу тариқада фақат юқори суд кассация ёки назорат тартибида алмаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартли равишда ҳукм қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шартли ҳукм қилиш чоғида суд озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш билан бир қаторда, Жиноят Кодекси 43-моддаси талабига мувофиқ бир йилдан уч йилгача синов муддати белгилаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарори асослантирилган бўлиши ҳамда бу хулоса Жиноят-Процессуал Кодексининг 293-моддаси талабига кўра ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмида ёритиб берилиши лозим. Ҳукмнинг қарор қисмида эса битта жиноят, жиноятлар жами ёки ҳукмлар жами учун қатъий жазо белгилангандан сўнг, ушбу жазо Жиноят Кодексининг 43-моддасига асосан шартли деб ҳисобланиши ва синов муддати белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатдаги қонунлар мазмунига кўра, тайинланган жазонинг фақат тўла муддатига нисбатангина шартли ҳукм қўлланилиши мумкин. Шунинг учун ҳам жазонинг ўталмаган қисмини шартлига алмаштириш ҳақидаги суд қарорлари қонунга хилоф ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукми бўйича тайинланган жазо кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан шартлига алмаштирилиб, синов муддати белгиланса, бу ҳолда қонунга мувофиқ бу муддатнинг ўтиши ажрим /қарор/ чиққан кундан эмас, балки ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Жиноят Кодексининг 43-моддасига мувофиқ шартли ҳукм қилинганларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкинлигига судлар эътибор беришлари керак. Сургун, бадарға ва мол-мулкни мусодара этиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Судларга тушунтирилсинки, шартли ҳукм қилинган шахсни жамоат бирлашмаси ёки меҳнат жамоасига, уларнинг умумий йиғилиши илтимосига кўра, тузатиш ва қайта тарбиялаш учун бериш мумкин. Илтимоснома суд томонидан рад этилса, сабаблари албатта ҳукмда кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай илтимоснома бўлмаган тақдирда, судлар муайян меҳнат жамоаси ёки шахснинг розилиги билан, уларга шартли равишда ҳукм қилинган шахсни кузатиб туриш ва у билан тарбиявий иш олиб бориш мажбуриятини юклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги ҳукмни эълон қилгандан сўнг судья маҳкумга синов муддатининг аҳамиятини тушунтириши ва бу муддат тугагунга қадар янги жиноят содир этганида ёки жамоат тартибини муттасил бузганида, шунингдек ҳалол меҳнати ва намунали хулқи билан ўзининг тузалишини исбот этажаги тўғрисидаги ваъдасини бажармаганида ёинки жамоат таъсиридан бўйин товлаш мақсадида меҳнат жамоасини ташлаб кетганида келиб чиқадиган оқибатлар тўғрисида уни огоҳлантириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Шартли ҳукм қилишда белгиланган синов муддатини қисқартириш масаласи шу муддатнинг камида ярми ўтган тақдирда, шартли ҳукм қилинган шахснинг ҳулқи устидан кузатиш топширилган жамоа бирлашмаси ёки меҳнат жамоасининг, шахсларнинг илтимосномасига асосан ҳамда Жиноят Кодексининг 43-моддасида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Жиноят Кодекси 42-моддасида назарда тутилган, қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиш алоҳида аҳамиятга молик ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирдагина ўринли бўлади. Алоҳида аҳамиятга молик ҳолатлар деганда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини кескин камайтирувчи ҳолатлар тушунилиши лозим. Ишда бундай ҳолатнинг мавжудлигига ҳар сафар муайян иш мазмунидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилиши ва бу ҳақдаги суд хулосаси ҳукмда асослантирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида тегишли модда /қисм, банд/ бўйича тайинланган қатъий жазо чорасига Жиноят Кодексининг 42-моддаси қўлланилганлигини кўрсатиш кифоя бўлиб, уни қўллаш сабаблари ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмида кўрсатилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдор жиноят қонунининг турли моддаларида кўзда тутилган бир неча жиноят учун судланаётган бўлса, Жиноят Кодексининг 42-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланадиган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш вақтида қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдорнинг жиноий ҳаракати квалификация қилинаётган модда бўйича қўшимча жазо қўллаш шарт бўлса, суд бундай жазони фақат Жиноят Кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлгандагина ва ҳукмда тегишли асослар келтириб, қўлламаслиги мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд Жиноят Кодексининг 42-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига бошқа, енгилроқ жазо тайинласа, бу ҳолат айбдорнинг ҳаракати квалификация қилинаётган модда кўзда тутган қўшимча жазолар қўллаш имкониятини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча жазоларни қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Судлар қўшимча жазо тайинлаш масаласига алоҳида эътибор беришлари зарур, бинобарин, асосий ва қўшимча жазоларни тўғри уйғунлаштириш орқалигина жазо тайинлашда алоҳида ёндашув қоидасига изчил амал қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят қонуни қуйидаги ҳолларда нотўғри қўлланилган ҳисобланиб, Жиноят-Процессуал Кодексининг 318-моддасининг 4-банди ва 322-моддасининг 1-бандига кўра ҳукмнинг бекор бўлишига сабаб бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят Кодексининг 42-моддасида кўрсатилган асослар бўлмаган тақдирда, тайинланиши қонун бўйича мажбурий бўлган қўшимча жазони қўлламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукмда сургун, бадарға, муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш туридаги қўшимча жазо муддатини кўрсатмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча жазони фақат жиноятлар жами бўйича тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги жиноят учун тайинланган жазога ўталмай қолган қўшимча жазонн /ёки унинг қисмини/ қўшмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мол-мулкни мусодара қилиш ва жарима қўшимча жазо сифатида фақат бундай жазо чораси судланувчи айбдор деб топилган жиноят қонуни санкциясида белгиланган тақдирдагина тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят қонунларида белгиланган ва қўшимча жазо чораси сифатида қўлланилиши мумкин бўлган бошқа жазо турларини, бундай жазо чораси қонун санкциясида кўрсатилмаган ёки асосий жазо чораларидан бири тарзида ифодаланган бўлиб, бироқ судланувчига асосий жазо этиб танланмаган бўлса ҳам, суд қўшимча жазо, тариқасида тайинлашга ҳақли. Бу ҳолатда қўшимча жазо тайинлашда ҳукмнинг қарор қисмида Жиноят Кодекси умумий қисмидаги муайян жазо турини қўллаш шартлари ва тартибини назарда тутувчи моддага ҳавола қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, муайян жиноят учун қонунда кўрсатилганидан ҳам камроқ асосий жазо белгилаш ёки бошқа енгилроқ асосий жазо турига ўтиш айбдорга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш имкониятини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Қўшимча жазолар судланувчи айбдор деб топилган жиноят қонуни моддасида белгиланган доирада тайинланади. Агар қонун моддасида муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг муддати кўрсатилмаган бўлса ёки бу жазо Жиноят Кодекси умумий қисми қоидаларига асосан қўлланилаётган бўлса, унинг муддати Жиноят Кодекси 28-моддасида белгиланган доирада тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Жиноят қонунининг 28-моддасига мувофиқ содир этилган жиноят шахснинг ўз мансаби бўйича хизмат бурчини бажариши ёки муайян иш фаолияти билан боғлиқ бўлса, суд жиноятнинг хусусиятини ҳисобга олиб, судланувчини муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини ҳар сафар муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида мансабнинг номи ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқарилаётган пайтга келиб судланувчининг жиноят содир этиш билан боғлиқ бўлган мансабни эгалламаётганлиги ёки фаолият билан шуғулланмаётганлиги ушбу қўшимча жазони тайинлаш учун тўсиқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.6. Агар жиноят қонуни моддасининг санкциясида мансабнинг хусусияти ёки фаолият тури ҳақида кўрсатилган ёки шахс муайян мансабларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши лозим бўлган корхоналар белгилаб қўйилган бўлса, бундай моддалар бўйича қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги суд хулосаси ҳукмнинг қарор қисмида қонун санкциясига мос ёзилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш туридаги қўшимча жазо, суд томонидан шахс илгари бундай ҳуқуқдан маъмурий тартибда маҳрум этилганлигидан қатъий назар тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.7. Жиноят Кодекси махсус қисмининг турли моддаларида кўзда тутилган бир нечта жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсга қўшимча жазо асосийси сингари, даставвал битта ёки бир нечта жиноятлар учун, кейин эса жиноятлар жами учун тайинланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноятлар жамига кирувчи икки ва ундан кўп жиноятлар учун айнан бир турдаги қўшимча жазо тайинланган бўлса, унинг қатъий миқдори оз муддатни кўп муддат билан қоплаш, ёки кўпроқ қўшимча жазо муддатини кўзда тутувчи модда санкцияси доирасида уларни тўла ёки қисман қўшиш орқали, жиноят қонуни моддасида муддат белгиланмаган ёки қўшимча жазо Жиноят Кодекси умумий қисмининг қоидалари асосида қўлланилган ҳолларда эса ушбу жазо тури учун белгиланган энг кўп муддат доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.8. Агар суд муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш туридаги қўшимча жазо тайинлаш чоғида мансаб номи ёки фаолият турини ҳукмда аниқ кўрсатмаган бўлса, кассация /назорат/ инстанцияси суди унга маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда аниқликлар киритишга ҳақли. Бундай аниқликлар ҳукм чиқарган суд томонидан ҳам Жиноят-Процессуал Кодексининг 345-моддасида кўзда тутилган тартибда киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.9. Ҳукм чиқарилаётган вақтда айбдорга тегишли мулкнинг топилмаганлиги унга нисбатан мол-мулкни мусодара қилиш туридаги қўшимча жазо тайинлаш учун ўз-ўзидан тўсиқ бўлмаслигини, чунки бундай мулк ҳукмни ижро этиш пайтида аниқланиши мумкинлигини судлар жазо масаласини муҳокама қилишда эътиборга олишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.10. Агар жиноят қонуни моддасининг санкциясида қўшимча жазо сифатида мол-мулкни мусодара қилиш назарда тутилган бўлса, биринчи инстанция суди асосий жазони Жиноят Кодекси 42-моддаси тартибида қонунда белгиланганидан ҳам юмшоқроқ турига алмаштирган тақдирда ҳам мол-мулк мусодарасини қўллашга ҳақли. Кассация /назорат/ инстанцияси суди ҳам, шу асосларда, асосий жазонинг енгилроқ турига ўтиб, ҳукмнинг айбдор мол-мулкини мусодара қилиш қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.11. Ҳукм ижроси пайтида келиб чиқиши мумкин бўлган ноаниқлик ва шубҳаларни истисно этиш мақсадида, суд мол-мулкни мусодара қилиш жазоси тайинлашда мусодара доирасини ҳукмда аниқ кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, суд мулкнинг муайян қисмини мусодара қилишга қарор қилаётган бўлса, маҳкумга тегишли мулкнинг айнан қанча қисми 1/2, 1/3 ва ҳоказо/ мусодара этилажагини аниқ кўрсатиши ёки мусодара қилинаётган буюмларни номма-ном санаб ўтиши лозим бўлади. Бу ҳолда мол-мулк мусодарасини ўрнига, унинг қийматига тенг миқдорда пул билан алмаштирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, маҳкумга тегишли барча мулк мусодара қилинганда, мусодара фақат унинг шахсий мулкига ва умумий мулкдаги ҳиссасигагина қаратилиши мумкин бўлиб, бошқа шахсларнинг маҳкум билан биргаликда умумий мулк ҳуқуқи асосида эгалигида бўлган мулк қисмига қаратилиши мумкин эмас. Бунда маҳкум билан бирга яшаган оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатлари инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.12. Мулк дастлабки тергов даврида Жиноят-Процессуал Кодексининг 158-моддаси тартибида ҳибсга олинган бўлса, суд ишни кўриш чоғида Жиноят Кодекси 34-моддасининг мусодара этилиши мумкин бўлмаган мулклар тўғрисидаги талабига риоя этилганлигини текшириши ва бундай мулклар рўйхатга олинган бўлса, ўз ажрими билан уларни рўйхатдан чиқариб, ҳибсни бекор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.13. Судлар рўйхатга олинган мулк ҳақиқатдан ҳам судланувчига тегишли эканлигини текширишлари, агар унга тегишли бўлмаган мулкнинг ҳибсга олинганлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд бўлиб, мулкка эгалик тўғрисида низо бўлмаса, уни рўйхатдан чиқариш, ҳибсни бекор қилиш ва қонуний эгасига қайтариш тўғрисида ажрим чиқаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.14. Судларга тушунтирилсинки, мусодара фақат ҳукм чиқариш вақтигача судланувчига шахсан ёки унга умумий мулк таркибида ҳисса сифатида тегишли бўлган мулкка қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиллар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари, агар улар маҳкумга тегишли бўлиб, ашёвий далил деб топилса ва улардан қасддан содир этилган жиноятда маҳкум ёки унинг шериклари қурол сифатида фойдаланган бўлса, Жиноят-Процессуал Кодексининг 62-моддасига мувофиқ албатта мусодара этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг барча мулкини мусодара қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳукм ижро этилгандан сўнг, ҳукм чиқгунга қадар олинган ёки ундан кейин бўлсада, лекин мусодара қилиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобига олинган айбдорга тегишли мулк борлиги аниқланса, ҳукм чиқарган ёинки у ижро қилинаётган жойдаги суд, агар қонун бўйича бу мулк мусодара қилиниши мумкин бўлса, суд ижрочисининг тақдимномасига асосан топилган мулкка мусодарани қаратиш ҳақида ажрим чиқаради. Бунда Жиноят Кодекси 47-моддасининг мазмунига кўра, ҳукмнинг мулкни мусодара қилиш қисми ҳам айблов ҳукмини ижро этиш муҳлати давомида ижрога қаратилиши мумкинлигини назарда тутиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жазо тайинлаш амалиёти муттасил умумлаштирилиши ва бу борадаги қонунларни қўллашда йўл қўйилаётган хатолар доимо таҳлил қилиниши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларнинг раисларига бу масалада жиддий камчиликлар аниқланганда қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан «Судлар тўғрисида»ги қонунга асосан тегишли чоралар кўриш масъулияти шахсан юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мол-мулкни мусодара қилишни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1965 йил 29 июндаги 30-сонли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика судлари томонидан қонунда белгилангандан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш ва шартли жазо қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 1976 йил 29 сентябрдаги 3-сонли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан жиноий жазо чоралари тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1981 йил 18 декабрдаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика судлари томонидан қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 1984 йил 21 августдаги 5-сонли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СССР Олий суди Пленумининг 1985 йил 21-июндаги «Ҳукмнинг ижросини кечиктириш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг республика судлари томонидан бажарилиши тўғрисида»ги 1988 йил 26 августдаги 6-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси У. МИНГБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Ю. ТУРСУНБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон