LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 20 июлдаги 34, 6/ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2673-1, 27.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 7 майдаги 12-мҳ ва 21/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ёзган аризаси;
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти нусхаси, агар битирувчи паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари ғолибларига берилган республика ташкилий қўмитасининг йўлланмаси, агар мавжуд бўлса;
7. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижалари (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази тавсияномаси);
8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари — ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун;
9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг битирувчи академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб этилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси — илгари академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига жалб этилмаган битирувчилар учун.
Изоҳ: Мазкур Рўйхатнинг 1 — 5-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, 6 — 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита тегишли умумтаълим мактаби томонидан тўпланади.