Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996 19.06.1992 йилдаги 5/2-ПЛ-92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимлари ва бошқа шахсларнинг жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш билан боғлиқ вазифаларини бажаришда уларнинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқий манфаатларига қилинган тажовузлар учун жавобгарлик ҳақидаги қонунни судлар томонидан қўлланиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 44-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг бир нечта қарорлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Олий Суди Пленуми ушбу қонунни судлар томонидан қўлланиш амалиётини муҳокама қилиб қайд этадики, судлар шу туркумдаги ишларни асосан тўғри ҳал қилмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим судлар кўрсатиб ўтилган туркум жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини етарлича баҳоламайдилар. Ўзбекистон Республикасининг «Милиция ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисидаги» 1990 йил 31 октябрь қонуни асосида ресбупликамизнинг амалдаги маъмурий ва жиноят қонунларига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларни ҳисобга олмайдилар. Милиция ходимлари ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари мазмуни масаласи бир хил ҳал қилинмайди. Улар ҳаракатларига жиноятга қарши кураш, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш бўйича жиноятчиликка қарши кураш, хизмат вазифасини ўташ пайтида содир этилган, деб қараш зарур. Милиция ходимига кўрсатилган қаршилик ҳар доим ҳам хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаслиги, жиноятчилик ва жамоат тартибини қўриқлашпайтида бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун барча ишлар юзасидан ҳам айбдорлар ҳаракатининг сабаблари аниқланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 1921, 1931, 1941, 1946-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарлик шу моддаларда кўрсатилган шахсларнинг қонунга қарши фаолиятлари учун вужудга келишини судлар ҳар доим ҳам ҳисобга олмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ҳатти-ҳаракатлар /қаршилик кўрсатиш, ҳақоратлаш/ суриштирув, дастлабки тергов ва суд органлари томонидан ножўя ҳаракат деб баҳоланиб, унинг айбдорлари жиноий жавобгарликка эмас, балки маъмурий жавобгарликка тортилиш ҳоллари ҳам кўплаб учраб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим судлар жабрланувчи ва гувоҳ сифатида сўроқ қилинадиган милиция ходимлари ва бошқа шахсларнинг кўрсатмаларининг далиллик аҳамиятига аввалдан етарлича баҳо бермай хатога йўл қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай ишлар бўйича жиноий жазо чорасини қўллашда хатога йўл қўядилар. Қатор ҳолларда айбдорларнинг жавобгарлиги тўлиқ фош этилмаслик ҳисобга олмаслик ҳоллари жазо белгилашда қийинчилик туғдирмоқда. Жиноятларнинг анчагина қисми алкогол ёки гиёҳвандлик таъсири билан маст ҳолда содир этилган бўлсада судлар бу ҳолни айбини оғирлаштирадиган ҳолат, деб ҳисобламайдилар. Бу ҳолни жазо тайинлашда ҳам ҳисобга олмайдилар. Қасддан жиноят қилган шахсларга енгил жазо бериш ҳоллари биргина эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамма судлар ҳам жиноятни қилишга йўл очган барча шарт-шароитлар ва сабабларни фош этиш ва уни тугатиш чораларини кўрмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу туркумдаги ишларни кассация ва назорат тартибида кўриш тажрибасини қўллашга етарлича эътибор берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқий тартиб бузарлик ишларини кўриш тажрибасида ҳам камчиликлар мавжуд. Судда кўриш учун тайёрланган материалларни расмийлаштиришга тегишли талаб қилинмайди, жиноятни содир этиш ҳолатлари етарли даражада ўрганилмайди, жавобгарликка тортилган шахсларнинг тушунтиришлари яхшилаб текширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътиборларини шу нарсага қаратиш зарурки, улар ўз фаолиятларида милиция ходимлари ва бошқа шахслар жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини қўриқлаш пайтида уларнинг ҳаётлари, қадр-қимматлари ва бошқа ҳуқуқий манфаатларига қарши қаратилган тажовуз тўғрисидаги ишни кўришда шу ходимларни ҳуқуқий ҳимоясини ҳар жиҳатдан кучайтириш, гражданларда давлат қонунларига сўзсиз риоя қилиш, масъулият ҳиссини тарбиялаш жамоат тартибини қўриқлашга чақириш, жиноий ҳодисаларнинг юз бериши жамоат тартибини бузилишига муросасиз бўлиш ва ниҳоят тартибни бузувчиларга муросасиз бўлиш руҳини тарбиялашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судлар ҳар бир ишни синчиклаб, ҳар томонлама ва холисона кўришни таъминлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга эътибор бериш зарурки, Ў. Р. ЖКнинг 1921, 1931, 1941, 1942, 1943, 1944, ва 1946-моддалари бўйича белгиланган жиноятлар жиноятчиликка қарши курашда, шу моддалардаги жиноий ҳаракатларга қарши курашишда ҳақиқатда ҳам содир бўлганми, яьни жамоат тартибини қўриқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлашга қаратилган жиноятчиликка қарши курашда милиция ходимлари ёки бошқа шахслар ҳар бир аниқ ҳолда қонунда белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида риоя қилган ҳолда ҳаракат қилганликлари аниқланиши керак. 1931, 1941, 1942, 1943, 1944-моддалари бўйича жавобгарлик, агар шу моддаларда санаб кўрсатилган ҳаракатлар тегишли шахсларнинг ҳаракатларидан таъсирланиб, улар жиноятчиликка қарши ҳаракатлардан кейин содир этилган ҳолда ҳам милиция ходимлари ҳимоя қилинишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жавобгарликка тортилганнинг хулқи жиноятчиликка қарши ёки жамоат тартибини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш вазифасини амалга оширувчи шахснинг қонунга хилоф ҳаракатларидан норози бўлиб қилинса, бунинг учун етарли асослар бўлса, шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида баҳоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар айбдор айнан милиция ходими ёки жиноятчиликка қарши кураш ёки жамоат тартибини қўриқлаш каби хизмат вазифасини бажариб турган гражданларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлашга оид ўз бурчини адо этиб турган бошқа шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига тажовуз қилганлигини бўйнига олсагина Ў.Р.ЖКнинг 1921, 1931, 1941, 1942-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик вужудга келади. Бордию айбдор ўзининг ҳаракатида фақат милиция ходимига нисбатан тажовуз қилганлигини тан олса, унда Ў.Р.ЖКнинг 1943, 1944 ва 1946-моддаларида белгиланган жавобгарлик вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг юқорида санаб ўтилган моддаларидаги жавобгарлик милиция ходими қаерда хизмат қилаётганидан, яъни навбатчи эдими, ўз ташаббуси ёки фуқароларнинг илтимосига кўра жамоат тартибини қўриқлаш учун банд эдими ёки жиноятчиликни олдини олиш учун чоралар кўраётганмиди, жиноятни бостираётганмиди қатъий назар, вужудга келаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ў. Р. ЖКнинг 1921, 1931, 1942-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик эса ҳарбий хизматчиларни ҳимоя қилишга оид бўлиб, ҳарбий хизматчиларни махсус равишда жамоат тартибини ўрнатишга жалб қилинганда ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун жиноятчиликка қарши курашга сафарбар этилганда вужудга келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу ҳарбий кишилар хизмат вазифаларини бажариб турганларида уларнинг соғлиғи ва ҳаётига тажовуз қилишлар жиноят кодексининг шахсга қарши ёхуд ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги моддалари билан тартибга солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Милиция ходимлари ёки бошқа шахсларнинг ҳаракати уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига қарши қилинган тажовузлар ёки давлат, жамоат шахс манфаати ва гражданларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга қарши қаратилганлигини ифодаласа, агар улар Устав ва норматив актларнинг талаби даражасида куч сарфлаб, махсус воситалар ёки қуролни қўллаган бўлсалар, уларнинг ҳаракатлари ҳуқуққа мос ҳисобланиб жавобгарлик келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларга шуларни тушунтириш лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) милиция ходимлари жумласига Ички Ишлар Вазирлигининг интизомий Устави қўлланиладиган ва вазифасига жиноятчиликка қарши кураш жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлашлар кирадиган оддий, кичик, ўрта ва Олий бошлиқлардан иборат милиция таркиби киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ў. Р. ЖКнинг 1921, 1931, 1941 ва 1942-моддаларида кўрсатилган бошқа шахсларга эса давлат ҳокимияти органларида вақтинча ёки доимий хизматда бўлиб, жиноятчиликка қарши кураш вазифасини амалга оширувчи, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ҳокимият вакиллари киради. Шунингдек, махсус вазифани бажаришга жалб қилинган шахслар ёки ижтимоий бурчига кўра жамоат тартибини ҳимоя қилувчи, жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи, худди шунингдек халқ дружиналарининг, ишчи ва тезкор отрядларнинг аъзолари бошланғич тайёрлов курсантлари ва тингловчилари, ИИВ таркибидаги ўрта ва олий ўқув юртларининг тингловчилари, ички ишлар органлари бошқа бўлинмаларининг ходимлари қуролли кучлар ва миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари, прокуратура ва миллий хавфсизлик хизмати бўлинмаларининг ходимлари, суриштирув олиб борувчи шахслар ва бошқалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) милиция ходимлари ва бошқа шахслар томонидан жамоат тартибини қўриқлаш бўйича вазифасини ижро этиш деганда улар кўча ва жамоат жойларида, спорт мусобақаларида, томошалар ва бошқа оммавий тадбирларда соқчилик ёки патруллик хизматини ўташ, турли хил ҳалокатлар ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатишда, ҳуқуққа қарши тажовузларни олдини олиш ёки тугатишда иштирок этишларни тушунмоқ зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноятчиликка қарши кураш вазифасини бажариш деганда жиноятларни олдини олиш ва уни содир қилган шахсларни ушлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш, тезкор-қидирувга хос ва тергов ҳаракатлари каби дастлабки тергов давомидаги ҳаракатлари /қамаш, тинтув, таниб олиш/ ва бошқалар ҳам киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш бўйича бошқа бурчларни бажариш деганда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан кафолатланган фуқароларнинг шахсий дахлсизлиги, бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши қаратилган тажовузларни олдини олишдан иборат ҳар қандай ҳаракатларни тушунмоқ зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга яна шуларни тушунтирмоқ керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 187 моддасида назарда тутилганидек милиция ходими ёки халқ дружиначисининг қонуний фармойиши ёки талабига такрор айтганда ҳам қасддан бўйсунмаслик, жамоат тартибини қўриқловчи органларга яққол ҳурматсизлик кўрсатилганини тасдиқловчи ҳолатни тушунмоқ лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳақоратлаш деганда Ў. Р. Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексини 1871 ва ЖК 1931 моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этишлари тушунилиб, жабрланувчини оғзаки ёки ёзма равишда унинг шахсини камситадиган, маънавий қадри-қимматига путр етадиган ҳаракатлар қилиш ҳамда у ишлаб турган давлат ҳокимияти органининг обрўйини ҳамманинг кўз ўнгида тушириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик оммавий ва оммавий бўлмаган ҳолда ҳақоратлаш натижасида вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ў. Р. Ж.К 1931-моддасида санаб ўтилган шахснинг шон-шарафи ва қадр-қимматини камситишга қаратилган ҳаракатларга ҳаракат билан ҳақоратлаш, оммавий равишда туҳматли фикр билдиришлар ҳам ва ҳ. з.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмаслик мақсадида иғво тарқатиш, хизмат вазифаси юзасидан ёлғон маълумотлар тарқатиш йўли билан милиция ходимларининг ҳар қандай турдаги қонуний фармойишлари ёки талабларини оммавий равишда бажармасликка чақиришларни Ў. Р. Маъмурий ҳуқуқбузарлик Кодексининг 187 м. II қисмида назарда тутилган ҳаракатни милиция ходимининг хизмат вазифасини бажаришига қарши ҳаракат, деб тушунмоқ зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ў. Р. ЖКнинг 1921-моддасида назарда тутилган милиция ходимига қаршилик кўрсатиш бўйсунмасликдан фарқ қилиб, унда милиция ходимлари ва жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш вазифаси юклатилган бошқа шахсларга фаол қаршилик кўрсатишлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ў. Р. ЖКнинг 1921-моддасида назарда тутилган жиноят учун жавобгарлик бевосита милиция ходими ёки бошқа шахслар томонидан қилинган қонуний талабига фаол қаршилик кўрсатгандагина эмас, балки тартиббузарларни ушлаш ва қўриқлаб борувчиларга қаршилик кўрсатиб ҳуқуққа хилоф ҳаракат қилганларида ҳам вужудга келади. Бунда кўрсатилган шахслар ёрдамчиси эмас жиноятнинг иштирокчиси сифатида жавобгар қилинишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖКнинг юқорида эслатиб ўтилган моддасининг 2-қисмида кўрсатилишича, милиция ходимлари ва бошқа шахслар жамоат тартибини қўриқлаётган ва жиноятчиликка қарши курашаётган пайтларида куч ишлатиш билан боғлиқ бўлган қаршилик кўрсатишлар қасддан калтаклаш, урушлар, тан жароҳати етказиш ва бошқа ҳаракатларни содир этишни ўзида ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар қўшилиб кетмаган қаршиликлар, яьни шу шахслар томонидан қонуний куч ишлатишга тўсқинлик кўрсатишда ифодаланса/ масалан, ушлашда қўлдан чиқиб кетишга ҳаракат қилса/ унинг ҳаракатини Ў. Р. ЖКнинг 1921-м. I қисми билан баҳолаб жазо бермоқ зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимига ва бошқа шахсларга нисбатан куч ишлатиш билан қўрқитишда айбдорнинг ҳаракати ёки фикрининг баёни унинг мақсадини реал ифодаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўрқитишнинг моҳияти жабрланувчини жисмоний куч ишлатиш билан чўчитишдан иборат бўлиши мумкин. Айбдор куч ишлатишга ният қилмаган тақдирда ҳам объектив асосларга кўра, жабрланувчини хавф остида қолиши учун етарли асослар бўлиши керак. Ишнинг конкрет аҳволига қараб реаллиги тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин. Қўрқитиш ўз мазмунига кўра калтаклаш, уриш енгил тан жароҳати етказиш, шунингдек ўлдиришга қаратилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлдириш билан қўрқитиш орқали қилинган қаршиликни Ў. Р. ЖКнинг 1941-моддасида назарда тутилган жавобгарлик белгиланган ўлдиришга қасд қилишдан фарқлаш зарур. Бу икки жиноят таркибининг фарқи шундаки, қаршилик кўрсатилганда айбдорнинг қасди қўрқитишни амалга ошириш билан чўчитади, ўлдиришга қасд қилинганда эса айбдорнинг тўғри қасди шу шахсларни ҳаётдан маҳрум қилишга тўғридан-тўғри қаратилган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куч ишлатиш орқали қаршилик кўрсатиш билан қўрқитиб, уни амалга оширмасданоқ, яъни эълон қилинган ондаёқ тугалланган ҳисобланади. Чунки қўрқитишни амалга ошириш энди бу жисмоний куч ишлатиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурлаш деганда куч ишлатиш билан милиция ходими ва бошқа шахсларни айбдорни манфаати йўлида очиқдан-очиқ ғайри қонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизликни жисмоний куч ишлатиб қилишга мажбурлашни тушунмоқ зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимлари ва бошқа шахсларни шахсиятига жисмоний ёки руҳий таъсир ўтказиб, уларни ғайри қонуний ҳаракатларни бажаришга мажбурлаш мақсадида вужудга келган шароитда ўз вазифаларига кирадиган ишларни қилдирмасликлари шу онданоқ тугалланган жиноят ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимлари ва бошқа шахсларга енгил тан жароҳати етказиш Ў.Р.ЖК. 1921 м. II қисмини ҳам ўз ичига олади-ю, лекин қўшимча баҳони талаб этмайди. Ўшанинг ўзи оғир бўлмаган ёки оғир тан жароҳати етказса, жиноятлар йиғиндиси бўйича баҳоланиб Ў.Р.ЖКнинг 1921 м. II қ. ва 1942 м. II қ. билан жазо берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ў. Р. ЖК 1941-моддасида назарда тутилган милиция ходимига, суриштирув олиб бораётган шахсга, терговчи ва шуларга тенглаштирилган бошқа шахсларга ўз хизмат вазифаларини ёки ижтимоий бурчларини бажараётган ва жиноятчиликка қарши курашаётганларнинг ҳаётига қилинган тажовуз уларни ўлдириш мақсадида қилинган суиқасд деб тушунмоқ зарур. Бундай ҳолларда ўлдириш учун қилинган суиқасд Ў.Р.ЖКнинг 1944-моддаси билан баҳоланиб, тугалланган жиноятга тенглаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлим билан қўрқитиш, эҳтиётсизлик билан ўлим зарарини етказиш, шунга тан жароҳатини етказиш, у шахсда жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилишдан иборат тўғри қасди бўлмаса, милиция ходими ҳаётига тажовуз сифатида баҳоланмасдан, иш аҳволини ҳисобга олиб, 1942, 1943-моддалари билан ёки шу жиноятларнинг йиғиндиси бўйича шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида жазо белгилаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимига нисбатан тўғри ёки эгри қасд йўли билан тугалланган одам ўлдириш жинояти агар у хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини бажариб турганда содир этилган бўлса, Ў.Р.ЖКнинг 1944-моддаси билан жазоланади. Хизмат вазифасини бажариш ёки жиноятчиликка қарши кураш бўйича ижтимоий бурчини адо этиб турган бошқа шахсларни қасддан ўлдириш ҳаракати эса Ў.Р.ЖК. 80 м. 3 банди билан баҳоланиб жазо берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига қилинган тажовуз, шунингдек, милиция ходимини қасддан ўлдириш вақт жиҳатдан жабрланувчи хизмат вазифасини бажариб турган пайтга тўғри келмаслиги мумкин, шунинг учун судлар ҳар бир ҳолда хатти-ҳаракатнинг сабабини, жабрланувчи хизмат вазифасини бажариб туриши билан унга нисбатан қилинган жиноят ўртасида боғлиқлик борми шуни синчиклаб текшириб кўришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Милиция ходими хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини адо этиб турганда унинг адресига айтилган турли хил гаплар, ўлим билан қўрқитиш, тан жароҳати етказиш, мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни Ў.Р.ЖКнинг 1943-моддаси билан баҳолаб жазо белгилаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тажрибада милиция ходимлари фаолиятига асоссиз аралашув ҳоллари ҳам учраб туради. Милиция ходимларининг фаолиятларига қонунсиз аралашув Ў.Р.ЖК. 1945-моддасига кўра суриштирув, дастлабки тергов олиб бораётган шахслар томонидан содир этилиши мумкин. Бунда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ҳар қандай шаклда ўз вазифаларини ўз вақтида, тўла ва объектив бажаришларига тўсқинлик қилишлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ў. Р. ЖКнинг 1946 м. билан мулкни қасддан бузиш ёки йўқ қилиб ташлаш деб баҳолаганда шу мулк милиция ходимига тегишли бўлса ва айбдор жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини қўриқлаш вазифасини тўла амалга ошира олмаслиги учун тўсқинчилик кўрсатишга интилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат тартибини қўриқлаш ва жиноятчиликка қарши кураш вазифасини бажарувчи бошқа шахсларга тегишли мулкларни қасддан бузиш ёки йўқ қилиб ташлаш ҳаракатини Ў. Р. ЖКнинг 133 м. билан баҳолаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамоат тартибини қўриқловчи шахсларга нисбатан содир этилган жиноятларни баҳолашда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) милиция ходими ва бошқа шахсларга нисбатан ўзаро шахсий муносабатлар ёки низолар заминида содир этилган жиноятларни, шахсга қарши қаратилган жиноятлар сифатида кўриб, жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича баҳоламоқ зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар айбдор томонидан қатор узлуксиз ва ўзаро боғлиқ ҳаракатлар содир этилиб, уларнинг ҳар бири м: ҳақорат ва қаршилик кўрсатиш, ҳаётига қарши қаршилик кўрсатиш билан тажовуз қилиш мустақил жиноят таркибини ташкил этса, барча қилмиш ҳаракатларни қонунда ниҳоятда оғир жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик моддаси билан баҳоламоқ лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳаракатлар гарчи ҳар хил вақтда содир этилган, биттагина милиция ходими ёки бошқа шахсга нисбатан бўлса ҳам жиноятлар йиғиндиси бўйича баҳоланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ў. Р. ЖК. 10 м. 14-16 ёшдаги вояга етмаганлар учун жиноий жазони маълум турдаги жиноятларга чекланганлиги муносабати билан /Ў. Р. ЖК 1921, 1932, 1941, 1942, 1944, 1946-моддаларида кўрсатилган жиноятлар бундан мустасно/ вояга етмаганларнинг ҳаракатларида санаб ўтилган моддалардаги белгилар мавжуд бўлса ЖКнинг 10 м. II қисмида кўрсатиб ўтилган белгиларга тенглаштирилиб шахсга қарши қаратилган жиноят /Ў. Р. ЖК 80 м. 3 Б, 88 м. 2 қ. 91 м. П қ. ва 133 м. билан/ сифатида баҳоланиши зарур. ЖКнинг ушбу моддалари қамраб олмайдиган ҳаракатлар 14 дан 16 ёшдаги шахслар томонидан содир этилса жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар милиция ходимига кўрсатилган, қаршилик ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш вазифасини бажарувчи шахсларга қарши безорилик ҳаракатлари ва шу жумладан зўрлик ёки қўрқитишлар қўллаш билан қўшилиб кетган бўлса, бундай ҳаракатлар Ў. Р. ЖК. 204 м. II қисми билан квалификация қилинади ва бошқа моддалар билан қўшимча баҳо бериш талаб этилмайди. Агар безорилик билан қўшилиб кетган ҳаракатлар оқибатида тан жароҳати етказилса ёки бошқа оғирроқ аҳвол содир бўлса, бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракати содир этилган жиноятлар йиғиндиси бўйича квалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдор безорилик ҳаракатлари тўхтатилгандан кейин ҳам қаршилик кўрсатса, масалан, ушлаш жараёнида ёки ички ишлар органига олиб келишгандан кейин ҳам давом эттирса, бундай ҳолда унинг ҳаракати безорилик билан бирга жиноятлар йиғиндиси бўйича квалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майда безорилик содир этилганда кўрсатилган қаршилик Ў. Р. ЖК. 204 м. II қ. билан баҳоланмайди, чунки бунда гап жиноий жазо қўлланадиган қаршилик устида бормоқда, майда безорилик учун эса маъмурий жазо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимини ҳақоратлашда ёки оммавий тартибсизликлар вақтида қаршилик кўрсатишлар Ў. Р. Ж.К. 69 м. да назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Бу ҳаракатлар учун 1931, 1921-моддалар билан қўшимча квалификациялаш талаб этилмайди. Оммавий тартибсизликлар даврида милиция ходимининг қасддан ўлдириш учун ҳаётига қилинган тажовуз, содир этилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судлар милиция ходимлари ва бошқа шахслар жамоат тартибини қўриқлаш ва жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариб турганларида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига қарши қилинган тажовузлар учун жазо тайинлашда қонун талабига кўра ҳар бир ҳол учун алоҳида ёндашишлари зарур. Унда жиноятнинг ташкилотчиларига, гуруҳ иштирокчиларининг фаолларига, рецидивистларга, шунингдек қурол ишлатиб жиноят содир этганларга, миллий адовати ёки ихтилофчиларга ижтимоий фалокатлар шароитида жазони ниҳоятда эҳтиёткорлик билан тайинлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларнинг диққатини шунга қаратиш керакки, улар жамоат тартибини қўриқлаш вазифасини бажараётган милиция ходимлари ва бошқа шахсларнинг қонуний фармойишлари ёки талабларига қасддан бўйсунмаслик учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни кўришда сифатини оширишга алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ судьяси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материални кўриш учун қабул қилиб олгач қуйидаги ҳолатларни аниқлашга мажбур: содир бўлган воқеанинг ҳақиқий ҳолати, судга тақдим этилган материалларда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг тушунтириш хатлари борми, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатмаси етарлими? керак бўлса қўшимча материаллар етарлими?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдор қайси фармойиш ёки талабни бажармаган, ушбу фармойиш ёки талаб бўйича ўз хулосаларини бериш билан бирга қарорни тегишли далиллар билан асослаб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шу нарсани эътиборга олиш зарурки, жамоат тартибини қўриқлаш билан боғлиқ бўлмаган /масалан, ички ишлар органларига чақирув бўйича келишдан бош тортиш ва бошқалар/, фармойиш ёки талабга бўйсунмаслик Ў. Р. Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 187-моддасидаги жавобгарликни келтириб чиқармайди албатта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Майда безорилик билан милиция ходими ва бошқа шахсларнинг қонуний фармойиш ёки талабларига бўйсунмаслик ҳаракатини бир вақтнинг ўзида содир этган бўлсалар-у, бу ҳаракатлар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармаса, айбдорлар қоидага кўра ҳар иккала ҳуқуқбузарлик учун Ў. Р. Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодекси 36-моддасида белгиланган маъмурий жазони оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судлар мансабдор шахслар ва жамоат ташкилотлари томонидан тарбиявий ва огоҳлантирувчи характердаги чоралар қўлланмай келиши ва оқибатда бошқариш тартибига қарши жиноят содир этган шахсларнинг ҳар бирининг ҳаракатларига катта эътибор беришлари зарур. Шу билан бирга милиция ходимлари ва жамоат тартибини қўриқлаш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш вазифасини бажарувчи бошқа шахсларнинг нотўғри ҳаракатлари, улар томонидан қонунларни бузилиши ҳоллари, шунингдек, ҳуқуқбузарликни олдини олишда ҳаракатсизлик ёки лоқайдликка йўл қўйиш ҳолларини эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди милиция ходимлари ва бошқа шахслар ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига тажовуз қилганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни тўғри қўллашда суд фаолияти устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу туркумдаги ишларни кўриш бўйича суд тажрибаси вақти-вақти билан таҳлил қилинсин. Шунингдек, шу хилдаги жиноятларни юз беришига йўл қўювчи сабаб ва шарт-шароитлар умумлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси У. МИНГБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг аъзоси А. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5/2-ПЛ-92-сон