«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектрини муҳофаза қилиш, ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш тармоқларини жадал модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш республика тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш ягона миллий тармоғи ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори таҳририда)
Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш ва уни ривожлантириш миллий оператори (провайдер) функциялари «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимидаги давлат корхонаси каби сақлаб қолинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси — миллий оператор (провайдер)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш;
ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга давъат қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
техника воситаларини жорий этиш, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахбороти ҳамжамиятига кириши имкониятларини кенгайтириш;
республика маълумотларни узатиш тармоғи операторлари (провайдерлари)га хизмат кўрсатиш ва уларни жаҳон ахборот тармоқларига, шу жумладан, Интернетга улаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғининг техника воситалари орқали республика ва халқаро компьютер тармоқлари ҳамда улардан фойдаланувчилардан, шу жумладан, Интернетдан марказлаштирилган ҳолда ахборот олишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси маълумотлар узатиш тармоқларининг барча операторлари (провайдерлари) Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан белгиланган тартибда Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан берилган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида халқаро тармоқларга фақат Маълумотлар узатиш миллий тармоғи орқали кириш ҳуқуқига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат ўз ишлаб чиқариш-технология эҳтиёжлари учун, дипломатик ва халқаро ваколатхоналар, шунингдек ихтисослаштирилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (банк тизимлари, аэронавигация ва ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари ва шу кабилар) учун халқаро ва шаҳарлараро маълумотлар узатиш каналлари, шу жумладан, йўлдош тизимлари орқали каналлар ташкил этилиши ва улардан фойдаланилишига йўл қўйилади;
идоравий тармоқларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг техник шартларига кўра амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ишлатиш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолларда қоида бузувчи (операторлар (провайдерлар) ва фойдаланувчилар) электр алоқасини лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг маълумотларга ишлов бериш ва узатиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали узатишга оид қисмидан маҳрум этиладилар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси тўғрисидаги Низомни, мазкур қарор билан унга юкланаётган янги функцияларни ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет тармоғига тарқатишни мувофиқлаштириш функцияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ташқи ишлар вазирлигига ҳамда «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда)
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартибини;
Провайдерлар ва абонентлар томонидан Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига идоравий тармоқлар, шу жумладан, йўлдош алоқаси тармоқларининг маълумотлар узатиш каналларини фойдаланиш учун шартнома асосида берсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (Абдуллаев), Фан ва техника давлат қўмитаси (Ҳабибуллаев), Давлат матбуот қўмитаси (Шоғуломов), Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги (Мўминов):
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини маблағлар билан таъминлаш босқичлари ва манбалари бўйича зарур инвестициялар миқдорларини белгилаган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, бунда Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида — 1999 — 2001 йилларда, туман марказларида — 2000 — 2003 йилларда амалга оширилишини назарда тутсинлар;
Йўлдош алоқа тармоғини ривожлантириш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини 2000 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар ва марказлаштирилган манбалардан маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси бож тўловлари тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун келтирилган аппарат ва дастур воситалари ва асбоб-ускуналари божхонада расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар бундан мустасно.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқиб киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 14-майдаги 206-сон қарори.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4, 4а-иловалардаги «Ахборот узатиш тармоғи акциядорлик жамияти ва ЎзПАК» сўзлари «UzPАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, мазкур қарорга 6-илованинг 2-бўлимидан 4-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг:
1-бандидаги «Халқаро электр алоқаси уюшмасида» сўзлари «халқаро ташкилотларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини таъминловчи радиочастоталарни давлат томонидан бошқариш органи ҳисобланади, радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди»;
радиочастоталар спектрини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ва уни истиқболда режалаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
радиочастоталарни режалаштириш, уларни белгилаш ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соҳасида радиочастоталар органлари фаолиятини мувофиқлаштиради»;
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастоталар спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-бандининг «б» кичик банди «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан сўнг «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.