LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси мазкур Халқаро пактга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 127-I-сонли «1966 йил 16 декабрдаги фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган.
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, барча инсоният оиласининг аъзоларига хос қадр-қимматни ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб,
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, қўрқув ва муҳтожликдан озод бўлган, фуқаролик ва сиёсий эркинликдан фойдаланувчи озод инсон шахси идеали ҳар бир одам ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқиши мумкинлигини эътироф этиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставига асосан давлатлар инсон ҳукуқлари ва эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этилишини рағбатлантириши шартлигини эътиборга олиб,
ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб бўлган жамоага нисбатан мажбуриятларга эга бўлган ҳолда ушбу Пактда тан олинган ҳуқуқлар рағбатлантирилиши ва риоя этилишига эришиши лозимлигини эътиборга олиб,
1. Барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқукига эгадир. Ушбу ҳуқуқ асосида улар ўз сиёсий мақомларини эркин белгилайдилар ва ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишларини эркин таъминлайдилар.
2. Барча халқлар ўз мақсадларига эришиш учун ўзаро манфаатдорлик принципига асосланган халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган бирон-бир мажбуриятга зиён етказмасдан ўз табиий бойликлари ва ресурсларини эркин ҳолда тасарруф этиши мумкин. Ҳеч бир халқ ҳеч бир ҳолатда ўзига тегишли тирикчилик воситаларидан маҳрум этилмаслиги керак.
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи барча давлатлар, шу жумладан ўзини ўзи бошқара олмайдиган ва васийликка олинган ҳудудларни бошқариш учун жавобгар бўлган давлатлар ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қоидаларига мувофиқ, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни рағбатлантириши ҳамда бу ҳуқуқни ҳурмат қилиши лозим.
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз ҳудудида турган ва ўз юрисдикцияси остида бўлган барча шахсларнинг ушбу Пактда эътироф этилган ҳукуқларини ҳеч бир айирмачиликсиз, жумладан, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки ўзга ҳолатидан қатъи назар ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олади.
2. Агар бу нарса ҳали мавжуд қонун ҳужжатларида ёки бошқа чоралар орқали назарда тутилмаган бўлса, ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўзининг конституциявий тартиб-таомилларига ва ушбу Пакт қоидаларига мувофиқ ушбу Пактда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлиши мумкин бўлган шундай қонун ҳужжатларини ёки бошқа тадбирларни қабул қилиш учун зарур чораларни кўриш мажбуриятини олади.
а) ушбу Пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган ҳар қандай шахсни, агар бу бузилиш расмий сифатда ҳаракат қилган шахслар томонидан содир этилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситаси билан таъминлаш;
b) ана шундай ҳимоя талаб қилувчи ҳар қандай шахс учун юридик ҳимоя ваколатли суд, маъмурий ёки қонун чиқарувчи ҳокимиятлар томонидан ёки давлатнинг ҳуқуқий тизимида назарда тутилган бошқа ваколатли органлар томонидан таъминлаши ва суд орқали ҳимояланиши имкониятини ривожлантириш;
c) ҳуқуқий ҳимоя воситалари берилганда, ваколатли ҳокимиятлар томонидан бунинг қўлланилишини таъминлаш.
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар эркаклар ва аёллар учун ушбу Пактда назарда тутилган барча фукаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан бир хилда фойдаланилишини таъминлаш мажбуриятини оладилар.
1. Давлатда фавқулодда ҳолат юз берган вақтда, миллат ҳаёти таҳдид остида қолган ва бу ҳолат ҳақида расмий равишда эълон килинганда ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур Пакт бўйича олган ўз мажбуриятларидан чекиниш учун чоралар кўриши мумкин, лекин бу чекинишни аҳвол кескинлиги талаб этган бўлиши ҳамда бу чоралар халқаро ҳуқуқ бўйича бошқа мажбуриятларга хилоф бўлмаслиги ва ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишига қараб камситишга олиб келмаслиги керак.
2. Ушбу қоида 6, 7, 8 (1 ва 2-бандлар), 11, 15, 16 ва 18-моддалардан бирор-бир чекиниш учун асос бўла олмайди.
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи чекиниш ҳуқуқидан фойдаланувчи ҳар қандай давлат ўзи чекинган қоидалар ҳақида ва шундай қарорга келишга олиб келган сабаблар ҳақида дарҳол Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби орқали мазкур Пактда иштирок этувчи бошқа давлатларни хабардор килиши керак. Шунингдек, ўша воситачи орқали бундай чекиниш тўхтатиладиган сана тўғрисида ҳам хабар берилиши керак.
1. Ушбу Пактдаги ҳеч нарса бирор-бир давлат, бирор-бир гуруҳ ёки бирор-бир шахс ушбу Пактда тан олинган, ҳар қандай ҳукуқ ёки эркинликларни йўқотишга ёки уларни мазкур Пактда назарда тутилганидан кўра кўпроқ чеклашга қаратилган бирорта фаолият билан шуғулланиш ёки шундай ҳаракат содир этиш ҳуқуқига эга деб талқин қилиниши мумкин эмас.
2. Ушбу Пактда иштирок этувчи бирор-бир давлатда қонун, конвенция, қоида ёки урф-одат сифатида тан олинган ёки мавжуд бўлган асосий инсон ҳуқуқлари, мазкур Пактда шу ҳуқуқлар тан олинмайди ёки қисман эътироф этилади деган баҳона билан бирор-бир тарзда чекланиши ёки камситилишига йўл қўйилмайди.
1. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир. Бу ҳукуқ қонун билан муҳофаза қилинади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум этилиши мумкин эмас.
2. Ўлим жазосини бекор қилмаган мамлакатларда ўлим ҳукми фақатгина жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва мазкур Пакт ҳамда Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенцияга зид бўлмаган қонунга мувофиқ энг оғир жиноятлар учунгина чиқарилиши мумкин. Бундай жазо фақат ваколатли суд томонидан чиқарилган якуний ҳукмни ижро этиб амалга оширилиши мумкин.
3. Геноцид жинояти учун ҳаётдан маҳрум этилаётган бўлса, шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу моддадаги ҳеч бир нарса мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар учун бирор-бир йўл билан Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенция қарорларига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай мажбуриятлардан чекиниш ҳуқуқини бермайди.
4. Ўлим жазосига ҳукм қилинган ҳар бир киши авф этиш ҳақида ёки ҳукмни юмшатиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. Амнистия, авф этиш ёки ўлим ҳукмини алмаштириш барча ҳолатларда ҳадя этилиши мумкин.
5. Ўн саккиз ёшдан кичик шахслар томонидан содир этилган жиноятлар учун ўлим ҳукми чиқарилмайди ва ҳомиладор аёлларга нисбатан бу ҳукм ижро этилмайди.
6. Ушбу моддадаги ҳеч бир нарса мазкур Пактда иштирок этувчи бирор-бир давлат томонидан ўлим жазоси муддатини кечиктириш ёки уни бекор қилишга йўл қўймаслик учун асос бўла олмайди.
Ҳеч ким қийноқларга ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомалага ёки жазога дучор этилмаслиги керак. Жумладан, ҳеч бир шахс устидан ўзининг эркин розилигисиз тиббий ёки илмий тажриба ўтказилиши мумкин эмас.
b) жиноят учун жазо тариқасида жуда оғир ишларга жалб этилиш билан боғлиқ озодликдан маҳрум этиш тайинланиши мумкин бўлган мамлакатларда, шундай жазо ваколатли суд ҳукми билан тайинланса 3 а-банди жуда оғир ишларни бажариш учун тўсиқ бўлмайди.
i) b-кичик бандида тилга олинмаган бирор-бир иш ёки хизмат, бу иш ёки хизматни, қоида тариқасида, суднинг қонуний фармойишига асосан қамоқда бўлган шахс ёки бундай қамоқдан шартли равишда озод этилган шахс бажариши керак бўлса;
ii) ҳарбий тусдаги ҳар қандай хизмат, сиёсий ёки диний-этник сабабларга кўра ҳарбий хизматни рад этиш тан олинадиган мамлакатларда худди шундай сабабларга кўра ҳарбий хизматни рад этаётган шахслар учун қонунда назарда тутилган ҳар қандай хизмат;
iii) аҳоли ҳаётига ёки осойишталигига таҳдид солувчи фалокат ёки фавқулодда ҳолат рўй берганида мажбурий бўлган ҳар қанда й хизмат;
1. Ҳар бир инсон эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. Ҳеч ким қонунда белгиланганидан бошқача асос ва тартибда озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас.
2. Ҳибсга олинган ҳар бир кишига ҳибсга олиш чоғида унинг ҳибсга олиниши сабаблари айтилади ва дарҳол унга қўйилган ҳар қандай айблов маълум қилинади.
3. Жиноий айблов бўйича ҳибсга олинган ёки ушлаб турилган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд ҳокимиятини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилади ва оқилона муддатда суд муҳокамаси ўтказилиши ёки озод қилиб юборилиши ҳуқуқига эга. Суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак, бироқ озод қилиш судга келиш кафолатлари берилишига, суд муҳокамасига унинг ҳар қандай босқичига келишга ва, зарур ҳолларда, ҳукм ижро этилиши учун келишга боғлиқ қилиб қўйилиши мумкин.
4. Ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақлаб турилиши туфайли озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга, токи суд унинг ушлаб турилиши қанчалик қонуний эканлиги борасида дарҳол қарор чиқара олсин ва агар уни ушлаб туриш ноқонуний бўлса озод қилиш ҳақида фармойиш бера олсин.
5. Ноқонуний равишда ҳибсга олинган ёки қамоқда сақлаб турилган ҳар бир киши даъво кучига эга бўлган товон талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
1. Озодликдан маҳрум этилган барча шахслар инсонларча муомала қилиниш ва инсон шахсига хос бўлган қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
2. а) истисно ҳоллари бўлмаганида, айбланувчилар судланганлардан алоҳида жойлаштирилади ва уларга судланмаган шахслар мақомига жавоб берадиган алоҳида режим белгиланади;
b) вояга етмаган айбланувчилар вояга етган айбланувчилардан ажратиб қўйилади ва қарор чиқариш учун қисқа муддатда судга келтирилади;
3. Маҳбусларга мўлжалланган пенитенциар тизимдан мақсад уларни тўғри йўлга солиш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қайта тарбиялашдир. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар вояга етган ҳуқуқбузарлардан ажратиб қўйилади ва уларнинг ёши ҳамда ҳуқуқий мақомига жавоб берувчи режим белгиланади.
Ҳеч ким бирор-бир шартнома мажбуриятини бажара олмайдиган аҳволда бўлгани асосидагина озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас.
1. Бирор-бир давлат ҳудудида қонуний равишда турган ҳар бир киши ушбу ҳудуд доирасида эркин кўчиб юриш ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
3. Юқорида қайд этилган ҳуқуқлар ҳеч қандай чеклаш объекти бўлиши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ва ушбу Пактда эътироф этилган бошқа ҳуқуқларга мос келадиган чеклашлар бундан мустасно.
Ушбу Пактда иштирок этувчи бирор-бир давлат ҳудудида қонуний равишда турган чет эллик шахс қонунга мувофиқ ҳолда чиқарилган қарор ижро этилиши учунгина чиқариб юборилиши мумкин, ва агар давлат хавфсизлигига боғлиқ қатъий мулоҳазалар бошқача талаб этмаса, ўша чет эллик шахс ўзининг чиқариб юборилишига қарши далиллар тақдим этиши, бу ишни ваколатли ҳокимият томонидан ёхуд махсус тайинланган шахс ёки шахслар қайта кўриб чиқиши ҳамда ушбу мақсадда айни ҳокимият, шахс ёки шахслар ҳузурига кириш ҳуқуқига эга.
1. Барча шахслар судлар ва трибуналлар олдида тенгдир. Ҳар бир киши унга қўйилаётган ҳар қандай жиноий айблов кўриб чиқилаётганда ёки бирор-бир фуқаролик жараёнида унинг ҳуқуқ ва бурчлари аниқланаётганида қонунга асосан тузилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан мазкур иш адолатли ҳамда очиқ ҳолда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга. Демократик жамиятда ахлоқ юзасидан, жамият тартиби ёки давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёки буни томонларнинг шахсий ҳаёти манфаатлари талаб этганида ёки суд фикрига кўра бу қандайдир даражада қатъиян зарур деб топилганида, яъни омма кўз ўнгида бўладиган жараён судлов манфаатларига ҳалал берадиган алоҳида ҳолларда матбуот ходимлари ва омма барча мажлисларга ёки шу мажлисларнинг бир қисмига киритилмаслиги мумкин; бироқ балоғат ёшига етганларнинг манфаатлари бошқача талаб этганда ёки никоҳ борасидаги низоларга ёки болаларга васийлик қилишга алоқадор ишлар бундан мустасно бўлган ҳолларда жиноий ёки фуқаролик иши бўйича чиқарилган ҳар қандай суд қарори ошкора бўлиши керак.
2. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар қандай киши қонунга мувофиқ айби исботланмагунча айбсиз деб саналиш ҳуқуқига эга.
3. Ҳар бир киши ўзига қўйилган ҳар қандай айблов кўриб чиқилаётганда тўлиқ тенглик асосида камида қуйидаги кафолатлар таъминланиши ҳуқуқига эга:
а) ўзига қўйилган айблов хусусияти ва асослари ҳақида ўзи тушунадиган тилда дарҳол ва батафсил хабардор этилиш;
b) ўз ҳимоясини тайёрлаш ва ўзи танлаган ҳимоячи билан мулоқотда бўлиш учун етарлича вақт ва имкониятга эга бўлиш:
d) ўзи қатнашиб суд қилиниши ва ўзининг ўзи ёки танлаб олинган ҳимоячи воситасида ҳимоя қилиниши; агар ҳимоячиси бўлмаса, унга эга бўлиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабардор қилиниши; одил суд манфаатлари талаб этган ҳар қандай ҳолда ўзига тайинланган ҳимоячига эга бўлиш, унга тўлаш учун етарли маблағи бўлмаган барча ҳолларда ўзига ҳимоячининг текинга берилиши;
e) ўзига қарши кўрсатув бераётган гувоҳларни сўроқ қилиш ёки ана шу гувоҳлар сўроқ килиниши ҳуқуқига эга бўлиш ва унга қарши кўрсатув бераётган гувоҳлар учун бўлган шартларда унинг ўзи танлаган гувоҳларнинг терговга чақирилиши ва сўроқ қилиниши ҳуқуқига эга бўлиш;
f) агар судда қўлланилаётган тилни тушунмаса ёки бу тилда сўзлай олмаса бепул тарзда таржимон кўмагидан фойдаланиш;
4. Вояга етмаганларга нисбатан суд жараёни шундай бўлиши керакки, токи бунда уларнинг ёши ва уларни қайта тарбиялашга кўмаклашиш мақбуллиги инобатга олинсин.
5. Бирор-бир жиноят учун судланган ҳар бир киши унинг судланганлиги ва ҳукм юқори суд инстанцияси томонидан қонун асосида кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.
6. Агар бирор-бир шахс жинояти учун узил-кесил қарор билан судланган бўлса ва агар бирор-бир янги ёки янгитдан аниқланган ҳолатга асосан суд ишида хато борлигини шубҳасиз исботлаши туфайли ҳукм бекор қилинса ёки ўша шахс авф этилса, шундай судлов хатоси сабабли жазоланган шахс, агар юқорида қайд этилган номаълум ҳолат фақат унинг айби ёки қисман айби билан ўз вақтида топилмаганлиги исботланмаган бўлса, қонунга мувофиқ компенсация олади.
7. Ҳар бир мамлакатнинг қонуни ва жиноят-процессуал ҳуқуқига мувофиқ жинояти учун узил-кесил судланган ёки оқланган бирор-бир щахс ўша жинояти учун иккинчи бор судланиши ёки жазоланиши мумкин эмас.
1. Ҳеч ким содир этилган пайтида давлатнинг амалда бўлган ички қонун ҳужжатлари ёки халқаро ҳуқуққа кўра жиноят ҳисобланмаган бирор-бир ҳаракати ёки хато иш қилиб қўйганлиги учун жиноят содир этганликда айбдор деб топилиши мумкин эмас. Худди шунингдек, жиноят содир этилган вақтда қўлланиши лозим бўлган жазога нисбатан оғирроқ жазо тайинланиши мумкин эмас. Агар жиноят содир этилганидан кейин қонун билан нисбатан енгил жазо белгиланса, ушбу қонун мазкур жиноятчига нисбатан қўлланилади.
2. Мазкур моддадаги ҳеч нарса ҳар қандай шахсни содир этилган вақтда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган умумий принципларга кўра жиноят деб ҳисобланган ҳар қандай хатти-ҳаракат ёки хато иш қилиб қўйганлик учун судга беришга ва жазолашга тўсқинлик қилмайди.
1. Ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз килинишига дучор этилиши мумкин эмас.
1. Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини, якка ҳолда, шунингдек бошқалар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий тартибда ибодат қилиш, диний ва бошқа урф-одатларни ва маросимни бажариш эркини ҳам ўз ичига олади.
2. Ҳеч ким ўз ихтиёрига кўра ўз дини ва эътиқодига эга бўлиш ёки қабул қилиш эркини камситадиган мажбурий ҳолатга дучор этилмаслиги лозим.
3. Дин ёки эътиқод эркинлигига фақат қонун билан белгиланган ва жамоат хавфсизлигини, тартибини, саломатлиги ва ахлоқини, шунингдек бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза этиш учун зарур бўлган чеклашлар белгиланиши мумкин.
4. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар.
2. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ давлат чегараларидан қатъи назар ёзма равишда ёки матбуот орқали ёки ифодалашнинг бадиий шакллари ёки ўз ихтиёрига кўра бошқача усулларда турли ахборот ва ғояларни қидириш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади.
3. Ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш алоҳида мажбуриятлар ва алоҳида масъулият юклайди. Бу тарзда фойдаланиш айрим чеклашлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу чеклашлар қонун билан белгиланиши ва қуйидагилар учун зарур бўлиши лозим:
2. Камситишга, адоватга ёки зўравонликка ундовчи миллий, диний ёки ирқий нафрат руҳидаги ҳар қанақа ҳаракат қонун йўли билан тақиқланиши лозим.
Тинч йиғинларга бўлган ҳуқуқлар тан олинади. Бу ҳуқуқдан фойдаланишда ҳеч бир чеклашга йўл қўйилмайди. Қонунга мувофиқ қўйилган ва демократик жамиятда давлат ёки жамият хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлиги ва маънавиятини муҳофаза этиш ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чеклашлар бундан мустасно.
1. Ҳар бир инсон бошқалар билан уюшиш эркинлиги ҳуқуқига, шу жумладан касаба уюшмалар ташкил этиш эркинлиги ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун шундай уюшмаларга кириш ҳуқуқига эга.
2. Бундай ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳеч қандай чекланмайди, қонун билан назарда тутилганлари ва демократик жамиятда давлат ёки жамият хавфсизлиги, жамоат тартиби манфаатлари учун, аҳоли саломатлиги ва ахлоқини муҳофаза этиш ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимояси учун зарур бўлганлари бундан мустасно. Ушбу модда қуролли кучлар ва полиция таркибига кирувчи шахслар учун шу ҳуқуқдан фойдаланишда қонуний чеклашлар жорий этилишига тўсқинлик қилмайди.
3. Ушбу моддадаги ҳеч нарса Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 1948 йилги Конвенциясида иштирок этувчи давлатларга уюшмалар эркинлиги ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида, мазкур конвенцияда назарда тутилган кафолатларга зарар етказиб қонун ҳужжатлари қабул қилиш ёки ушбу кафолатларга зиён етказилган ҳолда қонун қабул қилиш ҳуқуқини бермайди.
1. Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга.
4. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар никоҳдан ўтишда, никоҳда бўлган вақтда ва у бекор қилинаётганда эр-хотинларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенглигини таъминлаш учун зарур чоралар кўришлари лозим. Никоҳ бекор қилинган тақдирда барча болалар зарур тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилиши керак.
1. Ҳар бир бола ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ёки туғилиши (насли-насаби)дан қатъи назар ҳеч бир камситишсиз гўдаклиги сабабли оила, жамият ва давлат томонидан муҳофаза чоралари кўрилиши ҳуқуқига эга.
Ҳар бир фуқаро 2-моддада кўрсатиб ўтилган ҳеч бир камситишсиз ва асосланмаган чеклашларсиз қуйидаги ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши керак:
b) ялпи тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали ўтказиладиган ва сайловчиларнинг эркин хоҳиш-иродасини таъминлайдиган чинакам даврий сайловларда овоз бериш ва сайланиш; .
Барча кишилар қонун олдида тенгдирлар ва ҳеч бир камситишсиз қонун орқали тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Бу борада ҳар қандай турдаги камситиш қонун билан тақиқлаб қўйилиши ва қонун барча шахсларга ҳеч бир камситишсиз, жумладан ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқоди, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши (насли-насаби)дан ва бошқа ҳолатидан қатьи назар камситишга қарши тенг ва самарали муҳофазани кафолатлаши керак.
Этник, диний ва тил жиҳатдан озчиликни ташкил этувчи элатлар мавжуд бўлган мамлакатларда, бундай озчиликка мансуб шахсларга ўз гуруҳининг бошқа аъзолари билан биргаликда ўз маданиятидан фойдаланиш, ўз динига сиғиниш ва расм-русмларини бажариш, шунингдек она тилидан фойдаланиш ҳуқуқи рад этилиши мумкин эмас.
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита (бундан буён ушбу Пактда Қўмита деб аталади) тузилади. У ўн саккиз аъзодан иборат бўлади ва қуйида кўрсатилган вазифаларни бажаради.
2. Қўмита таркибига ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларнинг фуқароси бўлган ва юксак маънавий фазилатли ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида билимдон деб эътироф этилган шахслар киради, айни пайтда юридик тажрибага эга бўлган бир неча шахснинг қатнашуви фойдали бўлиши эътиборга олинади.
1. Қўмита аъзолари 28-моддада назарда тутилган талабларга жавоб берувчи ва ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар томонидан кўрсатилган шахслар орасидан яширин овоз бериш орқали сайланади.
2. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат кўпи билан икки шахcни кўрсатиши мумкин. Бу шахслар ўзларини кўрсатган давлатнинг фуқаролари бўлишлари лозим.
2. Қўмитага ҳар бир сайловга кўпи билан тўрт ой қолганида (34-моддага мувофиқ бўш ўринларни тўлдириш учун эълон қилинадиган сайлов бундан мустасно) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларга уч ойлик муддатда қўмита аъзолигига номзодларни тақдим этишни сўраб ёзма равишда мурожаат қилади.
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларнинг номини кўрсатган ҳолда барча номзодлар рўйхатини алифбо тартибида тузиб чиқади ва сайлов ўтадиган санадан камида бир ой олдин мазкур рўйхатни ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларга тақдим этади.
4. Қўмита аъзолари сайлови Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий муассасаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби томонидан чақириладиган ушбу Пактда қатнашувчи давлатларнинг мажлисида ўтказилади. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар учдан икки қисмининг вакиллари ҳозир бўлиши кворум ҳисобланувчи бу мажлисда мутлақ кўп овоз олган шахслар Қўмитага сайланган ҳисобланади.
2. Қўмитага сайлов пайтида аъзоларнинг жуғрофий жиҳатдан адолатли тақсимланишига ва цивилизация турли шаклларининг ҳамда асосий юридик тизимларининг вакиллари бўлишига эътибор берилади.
1. Қўмита аъзолари тўрт йил муддатга сайланади. Уларнинг номзоди қайта кўрсатилса, улар қайтадан сайланиш ҳуқуқига эгадир. Бироқ биринчи сайловда сайланган аъзолардан тўққиз нафарининг ваколатлари муддати икки йиллик даврнинг охирида тугайди; биринчи сайловдан сўнг дарҳол ўша тўққиз аъзонинг номи мажлис Раиси томонидан қуръа ташлаб аниқланади (30-модданинг 4-бандида бу тўғрида кўрсатиб ўтилган).
2. Ваколатлар тугагандан сўнг сайлов ушбу Пакт мазкур қисмининг олдинги моддаларига мувофиқ ўтказилади.
1. Агар бошқа аъзоларнинг якдил фикрига кўра Қўмита аъзоларидан бири муайян сабабга (вақтинча бўлмаслиги бундан мустасно) кўра ўз вазифасини бажаришни тўхтатган бўлса, Қўмита раиси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига бу ҳақда хабар қилади, сўнг Бош котиб бу аъзо ўрнини бўш деб эълон қилади.
2. Қўмитанинг бирор-бир аъзоси вафот этса ёки истеъфога чиқса, Қўмита раиси дарҳол бу тўғрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибини хабардор қилади. Бош котиб ўша аъзо вафот этган кундан ёки ҳақиқатан истеъфога чиққан кундан эътиборан бу ўринни бўш турган деб эълон қилади.
1. 33-моддага биноан бўш турган ўрин эълон қилинганда, алмаштирилиши керак бўлган аъзонинг ваколатлари шу бўш турган ўрин эълон қилингандан сўнг олти ой ичида ҳали тугамаса, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлатга бу тўғрида хабар қилади ва ўша давлат 29-моддага мувофиқ бўш турган ўринни тўлдириш учун икки ой ичида номзод кўрсатиши мумкин.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби шу тарзда кўрсатилган шахслар рўйхатини алифбо тартибида тузиб, уни ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларга тақдим этади. Сўнг бўш ўринни тўлдириш учун бўладиган сайлов мазкур Пакт ушбу қисмининг тегишли қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
3. 33-моддага биноан эълон қилинган бўш ўринни эгаллаш учун сайланган Қўмита аъзоси мазкур модда қоидаларига мувофиқ Қўмитада ўрни бўшаган аъзонинг ваколатлари муддатининг қолган қисми мобайнида лавозимни эгаллайди.
Қўмита аъзолари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси белгилайдиган тартибда ва шартларда, Қўмитадаги вазифасининг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маблағларидан Бош Ассамблея тасдиқлайдиган ҳақ оладилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактга мувофиқ Қўмитанинг вазифалари самарали амалга оширилиши учун керакли ходимлар ва моддий маблағлар тақдим этади.
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Қўмитанинг биринчи мажлисини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида чақиради.
3. Қўмита одатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги бўлимида йиғилади.
Қўмитанинг ҳар бир аъзоси ўз вазифасини бажаришга киришиш олдидан Қўмитанинг очиқ йиғилишида ўз вазифасини холис ва виждонан амалга оширажаги ҳақида тантанали ваъда беради.
2. Қўмита ўзининг тартиб-таомил қоидаларини белгилайди, лекин бу қоидалар, хусусан қуйидагиларни назарда тутиши лозим:
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ушбу Пактда эътироф этилган ҳуқуқларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги тадбирлари ва бу ҳуқуқлардан фойдаланишда эришилган силжишлар ҳақида маърузалар тақдим этиш мажбуриятини оладилар;
2. Барча маърузалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этилади ва у ушбу маърузаларни кўриб чиқиш учун Қўмитага юборади. Маърузаларда, агар мавжуд бўлса, ушбу Пактни ҳаётга татбиқ этишга таъсир кўрсатувчи омиллар кўрсатилади.
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Қўмита билан маслаҳатлашгандан кейин манфаатдор ихтисослаштирилган муассасаларга маърузанинг улар ваколатига тегишли бўлган қисмини юбориши мумкин.
4. Қўмита ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар тақдим этадиган маърузаларни ўрганади. У иштирокчи-давлатларга ўз маърузаларини ва ўзи мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиган фикр-мулоҳазаларини юбориб туради. Қўмита ушбу фикр-мулоҳазаларини шунингдек Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлардан олинган маърузалар нусхалари билан бирга ҳам юбориб туриши мумкин.
5. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар Қўмитага мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ қайд қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай мулоҳазалар борасида ўз фикрини тақдим этиши мумкин.
1. Ушбу моддага мувофиқ ушбу Пактда иштирок этувчи давлат исталган вақтда Қўмитанинг бирор-бир иштирокчи давлат бошқа иштирокчи давлат ушбу Пакт бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти, деган маълумотини қабул қилиши ва кўриб чикиши юзасидан ваколатини тан олишини баён этиши мумкин. Мазкур моддада назарда тутилган маълумот, агар Қўмита ваколатини ўзи тан олгани ҳақида баёнот берган иштирокчи давлат томонидан тақдим этилган бўлсагина қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши мумкин. Қўмита шундай баёнот бермаган давлатга тегишли ҳеч бир маълумотни қабул қилмайди. Ушбу моддага мувофиқ қабул қилинган маълумот қуйидаги тартиб-таомилга биноан кўриб чиқилади:
а) агар ушбу Пактда иштирок этувчи бирор-бир давлат бошқа иштирокчи давлат ушбу Пакт қарорларини ҳаётга татбиқ этмаяпти деб топса, ўша давлат бу масалани қайд этилган иштирокчи давлат эътиборига ёзма тарзда етказиши мумкин. Ўша хабарни олган давлат шундай хабарни юборган давлатга уч ой ичида ёзма изоҳ ёки бошқа ҳар қандай баёнот бериб мазкур масалани тушунтириб ўтади. Айни пайтда ушбу изоҳ ёки баёнотда имкон қадар ва мақсадга мувофиқлигига кўра шу масала борасида қабул қилинган, қабул қилинадиган ёки қабул қилиниши мумкин бўлган ички тартиб-таомиллар ва тадбирлар кўрсатилади;
b) агар дастлабки маълумотни маълум бир давлат олганидан кейин олти ой мобайнида масала манфаатдор иштирокчи давлатларни қониқтирадиган даражада ҳал этилмаган бўлса, ўша давлатлардан ҳар бири масалани Қўмитага тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу тўғрида Қўмитани ва бошқа давлатни хабардор қилади;
c) Қўмита айни ҳолда халқаро ҳуқуқнинг умум зътироф этилган принципларига кўра имкониятдаги барча ички воситалар синаб кўрилган ва тугаган деб ишонч ҳосил қилганидан кейингина ўзига тақдим этилган масалани кўриб чиқади. Агар шу воситаларнинг қўлланиши асоссиз ҳолда чўзилиб кетадиган бўлса бу қоидага амал қилинмайди;
e) Қўмита «с» кичик бандининг қарорларига риоя қилган ҳолда ушбу Пактда эътироф этилган инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳурмат килиш асосида масалаларни дўстона ҳал этиш мақсадида манфаатдор иштирокчи давлатларга ўз холис хизматини кўрсатади;
f) Қўмита кўриб чиқиши учун ўзига тақдим этилган ҳар қандай масала юзасидан «b» кичик бандида кўрсатилган манфаатдор иштирокчи давлатларга мурожаат этиб ишга алоқадор ҳар қандай ахборотни тақдим этишни сўраши мумкин;
g) «b» кичик бандида кўрсатилган манфаатдор иштирокчи давлатлар Қўмитада масала кўриб чиқилаётганда вакилга эга бўлиш ва оғзаки ва (ёки) ёзма тақдимнома бериш ҳуқуқига эга;
h) хабарнома олинган кундан бошлаб ўн икки ой ичида Қўмита «b» кичик бандига мувофиқ қуйидаги шартлар асосида маъруза тақдим этади:
i) агар «е» кичик банди қарорлари доирасида масала ҳал этилса, Қўмита ўз маърузасида далиллар ва қандай тўхтамга келганлигини қисқача баён этиш билан чекланади;
ii) агар «е» кичик банди қарорлари доирасида бир тўхтамга келинмаса, Қўмита далилларни қисқача баён этиш билан чекланади; манфаатдор иштирокчи давлатларнинг ёзма тақдимномалари ва оғзаки тақдимномалари баёни маърузага илова қилинади.
2. Ушбу модда қарорлари ушбу Пактда иштирок этувчи ўнта давлат шу модданинг 1-бандига биноан баёнот берганидан сўнггина кучга киради. Бундай баёнотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ҳузурида иштирокчи давлатлар томонидан сақлаш учун топширилади, Бош котиб эса уларнинг нусхаларини бошқа иштирокчи давлатларга юборади. Баёнот Бош котибни хабардор қилган ҳолда исталган вақтда қайтариб олиниши мумкин. Бундай хатти-ҳаракат маълумот предмети саналган ва мазкур моддага биноан топширилган ҳар қандай масаланинг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди; агар манфаатдор иштирокчи давлат янги баёнот бермаса, Бош котиб баёнот қайтариб олингани тўғрисида хабардор бўлганидан сўнг ҳеч бир иштирокчи давлатнинг кейинги бирор-бир маълумоти қабул қилинмайди.
1. а) 41-моддага мувофиқ Қўмитага топширилган бирор-бир масала манфаатдор иштирокчи давлатларни қониқтирадиган даражада ечилмаган бўлса, Қўмита манфаатдор иштирокчи давлатларнинг олдиндан берган розилигига биноан махсус Келиштирувчи комиссия (бундан буён матнда «Комиссия» деб юритилади) тайинлаши мумкин. Комиссия мазкур Пакт қоидаларига риоя қилган ҳолда масалани яхшилик билан ҳал этиш мақсадида манфаатдор иштирокчи давлатларга холис хизмат кўрсатади.
b) Комиссия манфаатдор иштирокчи давлатларга мақбул бўлган беш нафар шахсдан иборат бўлади. Агар манфаатдор иштирокчи давлатлар уч ой мобайнида Комиссиянинг тўлиқ ёки қисман таркиби борасида бир тўхтамга келолмаса, тайинланмоқчи бўлган, аммо бир тўхтамга келинмаган Комиссия аъзолари яширин овоз бериш йўли билан Қўмита аъзоларининг кўпчилиги, яъни учдан икки қисми овози билан сайланади.
2. Комиссия аъзолари ўз вазифаларини шахсан бажаради. Улар манфаатдор иштирокчи давлатларнинг ёки ушбу Пактда қатнашмаётган 41-моддага биноан баёнот бермаган иштирокчи давлатнинг фуқаролари бўлишлари мумкин эмас.
4. Комиссия мажлислари одатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги бўлимида ўтказилади. Аммо мажлислар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ва тегишли иштирокчи давлатлар билан маслаҳатлашилган ҳолда Комиссия томонидан белгиланадиган бошқа қулай жойларда ҳам ўтказилиши мумкин.
5. 36-моддага мувофиқ тақдим этиладиган котибият ушбу модда асосида тайинланадиган Комиссияга ҳам хизмат кўрсатади.
6. Қўмита томонидан олинган ва ўрганилган ахборот Комиссия ихтиёрига тақдим этилади ва Комиссия ишга алоқадор ҳар қандай ахборотни тақдим этишларини сўраб манфаатдор иштирокчи давлатларга мурожаат қилиши мумкин.
7. Комиссия масалани тўлиқ кўриб чиққанидан кейин, (лекин ҳамма ҳолларда ҳам мазкур масала унга кўриб чиқиш учун берилганидан кейин кўпи билан 12 ойдан кечикмай) у манфаатдор иштирокчи давлатларга юбориш учун Қўмита раисига маъруза тақдим этади:
a) агар Комиссия ўн икки ой мобайнида мазкур масалани кўриб чиқишни тугаллай олмаса, у ўз маърузасида ўша масалани кўриб чиқиш қай аҳволда эканлигини қисқача баён этиш билан чекланади;
b) агар масала мазкур Пактда тан олинган инсон ҳуқуқларига риоя этиш асосида яхшилик билан ҳал этилган бўлса, Комиссия ўз маърузасида далиллар ва келишилган қарорларни қисқача баён этиш билан чекланади;
c) агар «b» кичик бандида кўрсатилган қарорга келинмаган бўлса, Комиссия маърузаси манфаатдор иштирокчи давлатлар ўртасидаги баҳсга алоқадор барча ашёвий далиллар борасидаги хулосадан ва Комиссиянинг ушбу масалани яхшилик билан ҳал этиш тўғрисидаги мулоҳазаларидан иборат бўлади. Мазкур маъруза таркибига манфаатдор давлатларнинг ёзма ва оғзаки тақдимномалари ҳам киритилади;
d) агар Комиссия маърузаси «с» кичик бандига мувофиқ тақдим этилаётган бўлса, манфаатдор иштирокчи давлатлар шу маърузани олганидан сўнг уч ой муддат ичида маъруза мазмуни мақбул ёки номақбуллиги ҳақида Қўмита раисига маълум қилади.
9. Манфаатдор иштирокчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби тақдим этган сметага мувофиқ Комиссия аъзоларининг барча харажатларини баравар кўтарадилар.
10. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби, агар зарур бўлса, ушбу модданинг 9-бандига биноан манфаатдор иштирокчи давлатлар Қўмита аъзоларининг харажатини қоплагунча ўша харажатларни ўзи тўлаш ҳуқуқига эга.
Қўмита аъзолари ва 42-моддага мувофиқ тайинланиши мумкин бўлган махсус Келиштирувчи комиссия аъзолари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг имтиёзлари ва иммунитетлари ҳақидаги Конвенциянинг тегишли бўлимларида назарда тутилганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хизмат сафарларига юборадиган экспертларнинг имтиёзлари, енгилликлари ва иммунитетларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ушбу Пактни амалга ошириш ҳақидаги қоидалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конвенциялари ва ихтисослаштирилган муассасаларининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ёкиуларга мувофиқ бўлган инсон ҳуқуқлари борасидаги таомилларга зарар етказилмасдан қўлланилади ҳамда мазкур Пактда иштирок этувчи давлатларга улар ўртасидаги умумий ва махсус битимларга амал қилган ҳолда низоларни ҳал этишда бошқа тартиб-қоидаларни қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш орқали ўз иши ҳақида йиллик маъруза тақдим этади.
Ушбу Пактдаги ҳеч нарса мазкур Пактга тегишли бўлган предметлар бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли органлари ва ихтисослаштирилган муассасаларининг тегишли бурчларини аниқлаб берадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг ва ихтисослаштирилган муассасалар уставлари қоидаларининг аҳамиятини пасайтиради деб талқин қилиниши мумкин эмас.
Ушбу Пактдаги ҳеч нарса барча халқларнинг ўз табиий бойликлари ва ресурсларига тўлалигича ва эркин эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги ажралмас ҳуқуқини камситади деб талқин килиниши мумкин эмас.
1. Ушбу Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёки унинг ихтисослаштирилган муассасаларининг аъзоси бўлган ҳар бир давлат томонидан, Халқаро Суд Статутининг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлат томонидан ва ушбу Пактда иштирок этиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси таклиф қилган ҳар қандай давлат томонидан имзолаш учун очиқдир.
2. Ушбу Пакт ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади.
4. Қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топшириш орқали қўшилиш амалга оширилади.
5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактни имзолаган ёки унга қўшилган барча давлатларни ҳар бир ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилганлиги ҳақида хабардор қилади.
1. Ушбу Пакт Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига ўттиз бешинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
2. Ўттиз бешинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлаш учун қабул қилинганидан сўнг ушбу Пактни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир давлат учун мазкур Пакт ўша давлатнинг ўз ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжати сақлаш учун топширилган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Ушбу Пакт қарорлари бирор-бир чеклашларсиз ёки истисносиз федератив давлатларнинг барча қисмларига нисбатан татбиқ этилади.
1. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар қандай давлат тузатишлар таклиф қилиши ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этиши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби сўнг ҳар қандай таклиф этилган тузатишни мазкур Пактда иштирок этувчи давлатларга юборади ва улар ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан овоз бериш мақсадида иштирокчи давлатлар конференциясини чақиришни маъқуллашяптими ёки маъқуллашмаяптими эканлигини ўзига хабар қилишларини сўрайди. Агар иштирокчи давлатларнинг камида учдан бир қисми шундай конференция чақиришни маъқулласа, Бош котиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида бу конференцияни чақиради. Ушбу Конференцияда иштирок этиб овоз беришда қатнашувчи иштирокчи давлатларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинган ҳар қандай тузатиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
2. Тузатишлар уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси тасдиқлагач ва улар ушбу Пактда иштирок этувчи давлатларнинг учдан бир қисми томонидан қабул қилингач, мазкур давлатлар Конституцияси тартиб-таомилларига асосан кучга киради.
3. Тузатишлар кучга кирган пайтдан бошлаб, уларни қабул қилган иштирокчи давлатлар учун мажбурий бўлиб қолади, бошқа иштирокчи давлатлар учун эса мазкур Пакт қарорлари ва улар илгари қабул қилган ҳар қандай тузатишларни бажариш мажбурий бўлади.
48-модданинг 5-бандига мувофиқ қилинадиган билдиришлардан қатъи назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ўша модданинг 1-бандида таъкидланган барча давлатларни қуйидагилар хусусида хабардор қилади:
b) 49-моддага мувофиқ ушбу Пактнинг кучга кириш санаси ва 51-моддага мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш санаси ҳақида.
1. Ушбу Пакт инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларида тузилган ва барчаси тенг кучга эга ҳамда улар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти архивига сақлаш учун топширилади.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Пактнинг тасдиқланган нусхаларини 48-моддада кўрсатилган барча давлатларга юборади.