LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 августдаги ПҚ-1591-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Кейинги ўринда Томонлар деб аталувчи ушбу Битим иштирокчи-давлатлар ҳукуматлари,
интеллектуал мулкни самарали ҳуқуқий муҳофазалаш, ҳимоялаш ва бошқариш бундай ҳамкорликни ривожлантиришнинг мажбурий шарти эканлигини эътироф этиб,
ушбу Битим иштирокчи-давлатлари ҳудудларида интеллектуал мулкни самарали ҳуқуқий муҳофазалаш ва ҳимоялаш тизимини ривожлантириш бўйича келишилган ва мувофиқлаштирилган чоралар кўришнинг муҳимлигини англаб,
интеллектуал мулкни бошқариш, шу жумладан, тижоратлаштириш ва интеллектуал мулк объектларидан бошқача тарзда фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришнинг муҳимлигини эътиборга олиб,
Давлатлараро интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш тизимини, интеллектуал мулкни бошқариш механизмларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қаршилик кўрсатиш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида Томонлар қуйидаги йўл билан ҳамкорликни амалга оширадилар:
а) интеллектуал мулк соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда тадқиқотлар ва фикр алмашувларни ўтказиш;
б) интеллектуал мулк соҳасида ушбу Битим иштирокчи-давлатлари қонунчилиги тўғрисида ахборот билан алмашиш;
иқтисодиёт, савдо, фан, техника ва маданият соҳасида ҳамкорликни амалга оширишда, шунингдек тегишли халқаро шартномаларни тузишга кўмаклашишда, интеллектуал мулкни муҳофазалаш, ҳимоялаш ва бошқариш, шу жумладан тижоратлаштириш ва интеллектуал мулк объектларидан бошқача фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
г) интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш ва бундай ҳуқуқбузарликларга қаршилик кўрсатиш бўйича биргаликдаги хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
д) интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тўсқинлик қилиш учун самарали чораларни қабул қилиш;
е) интеллектуал мулк соҳасида виждонсиз рақобатдан ушбу Битим иштирокчи-давлатлари хўжалик субъектларини ўзаро ҳимоялаш.
Томонлар Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгаш ташкил этадилар (кейинги ўринда — Кенгаш).
Кенгаш ўз фаолиятини ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган Кенгаш тўғрисидаги Низом асосида амалга оширади..
Ушбу Битим мақсадлари учун «интеллектуал мулк» Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этувчи 1967 йил 14 июлдаги Конвенция 2-моддасида (1979 йил 2 октябрдаги ўзгартиришлар билан) кўрсатилган маънода тушунилади.
Томонлар ушбу Битим иштирокчи-давлатлари қонунчилиги ва халқаро шартномаларига риоя қилган ҳолда ушбу Битимга мувофиқ ваколатли(компетенцияли) органлар орқали ҳамкорликни амалга оширадилар.
Томонлар ўзларининг ваколатли(компетенцияли) органлар рўйхатини аниқлайдилар ва ушбу Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажариш тўғрисидаги билдиришномани топширишда бу ҳақда депозитарийга хабар берадилар. Томонларнинг ҳар бири ваколатли(компетенцияли) органлар рўйхати ўзгариши ҳақида депозитарийга бир ой мобайнида дипломатик каналлар орқали хабар беради.
Томонларнинг ваколатли(компетенцияли) органлари ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш, фикрлар ва ахборот билан айирбошлаш бўйича биргаликда тадқиқотлар, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш йўли билан интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ушбу битим ҳар бир Томоннинг, унинг давлати иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан, унинг ажралмас қисми бўлган, тегишли баённома билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битим кучга кириши учун кўзда тутилган тартибда кучга кирадиган ўзгартиришлар қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ушбу Битимни қўллашда ёки шарҳлашда Томонлар ўртасида вужудга келадиган баҳсли масалалар манфаатдор Томонларнинг консультациялари ва музокаралари йўли билан ёки Томонлар билан келишилган бошқа процедура воситасида ҳал қилинади.
Ушбу Битим уни имзолаган Томонларнинг Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганлиги ҳақидаги учинчи билдиришномани депозитарий олган санадан 30 кундан кейин кучга киради.
Ички давлат процедураларини кечроқ бажарган Томонлар учун ушбу Битим депозитарий тегишли ҳужжатларни олган санадан 30 кундан кейин кучга киради.
Ушбу Битим унинг мақсад ва тамойилларига қўшиладиган ҳар қандай давлатнинг қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни депозитарийга топшириш йўли билан қўшилиши учун очиқдир.
а) депозитарий қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни олиш санасидан, депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар топшириш вақтида Битим кучга кирганлиги шарти билан, 30 кун ўтгандан кейин;
б) депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар топшириш вақтида Битим кучга кирмаганлиги шарти билан, Битим кучга кирган санадан, кучга киради.
Ушбу Битим номуайян муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга чиқишдан 6 ой аввал ўзининг бундай нияти тўғрисидаги ёзма билдиришномани юбориб ва ушбу Битим амал қилиш вақтида вужудга келган ҳолатларни тартибга солиб, ушбу Битимдан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ушбу битим иштирокчи-давлатлари учун ушбу Битим кучга кирган санадан Саноат мулкини муҳофазалаш бўйича чорлар ва саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Давлатлараро кенгаш ташкил қилиш тўғрисидаги 1993 йил 12 мартдаги Битим ва Интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги 1998 йил 6 мартдаги Битим ўз фаолиятини тўхтатади.
Санкт-Петербург шаҳрида 2010 йил 19 ноябрда бир ҳақиқий нусхада рус тилида тузилди. Ҳақиқий нусха Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасида сақланади, у ушбу Битимни имзолаган ҳар бир давлатга унинг тасдиқланган нусхасини юборади.
2010 йил 19 ноябрдаги Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битимга
ИЛОВА
ИЛОВА
1.1. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгаш (кейинги ўринда — Кенгаш) _______ йилдаги Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битимга (кейинги ўринда — Битим) мувофиқ давлатлараро интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қаршилик кўрсатиш, интеллектуал мулкни бошқариш механизмларини такомиллаштириш учун шароитлар яратиш бўйича Битим иштирокчи давлатларининг биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилади.
Кенгаш ўз фаолиятини МДҲ Ижроия қўмитаси, шунингдек Ҳамдўстликнинг бошқа ташкилотлари билан тор доирада ўзаро алоқада амалга оширади.
1.2. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида фаолият юритувчи ва Ҳукумат бошлиқлари кенгашига ва МДҲ иқтисодий кенгашига ҳисобдор бўлган, МДҲнинг тармоқ бўйича ҳамкорлик органи бўлиб ҳисобланади.
1.3. Кенгаш ўз фаолиятида МДҲ Устави, Ҳамкорлик доирасида қабул қилинган шартномалар ва қарорлар, МДҲнинг тармоқ бўйича ҳамкорлик органлари тўғрисидаги умумий низом, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
2.1. Битим иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазалаш ва ҳимоялаш, интеллектуал мулкни бошқариш, шу жумладан, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва бошқа тарзда фойдаланиш механизмларини яратиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш, илмий-техникавий, савдо-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳамкорликни ривожлантириш, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш борасидаги биргаликда хатти-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш
2.2. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик, меъёрий, методик ва бошқа ахборот билан айирбошлашга кўмаклашиш.
саноат мулки, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларини ҳимоялаш механизмларини такомиллаштириш.
2.4. МДҲ Ҳукумат бошлиқлари кенгаши ва МДҲнинг тармоқ бўйича ҳамкорлик органлари мажлисларида кўриб чиқиш учун интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазалаш, ҳимоялаш ва бошқариш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2.5. Битим иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлиги бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
3.1. МДҲ Ҳукумат бошлиқлари кенгаши ва Иқтисодий кенгашга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни киритиш.
3.2. Битим иштирокчи-давлатлари ва МДҲнинг тармоқ бўйича ҳамкорлик органларидан ўрнатилган тартибда унинг ваколатига кирган масалалар бўйича ахборот сўраш.
в) интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга тўсқинлик қилиш масалалари бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи комиссияларини,
шунингдек доимий фаолият юритувчи ҳамда экспертларнинг вақтинчалик давлатлараро ишчи гуруҳларини яратиш:
интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазалаш, ҳимоялаш ва бошқариш, шу жумладан, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва бошқа тарзда фойдаланиш механизмларини амалга ошириш, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга ва констрафакт маҳсулотни тарқатишга тўсқинлик қилишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлари ишлаб чиқиш учун;
интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш соҳасида патент, меъёрий-услубий ҳужжат ва бошқа ахборот билан айирбошлаш масалаларини кўриб чиқиш учун;
интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш тизими, интеллектуал мулкни бошқариш, шу жумладан, интеллектуал мулкни тижоратлаштириш ва бошқача тарзда фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун.
3.4. Доимий фаолият юритувчи ишчи комиссиялари, шунингдек, Кенгаш қошида яратилган доимий фаолият юритувчи ҳамда экспертларнинг вақтинчалик давлатлараро ишчи гуруҳлари устидан назоратни амалга ошириш, ва уларнинг нормал фаолиятини таъминлаш учун чоралар кўриш.
3.5. Кенгаш раиси ҳисоботларини тинглаш ва Битим иштирокчи-давлатлари учун тегишли таклифлар тайёрлаш.
4.1. Кенгаш Битим иштирокчи-давлатлари ҳукумат органларининг интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш, шунингдек интеллектуал мулкни тижоратлаштириш ва бошқача тарзда ишлатиш масалаларига жавобгар бўлган раҳбарларидан шакллантирилади.
Кенгаш аъзоларининг ўрнини босувчи шахслар Кенгаш йиғилишларига юборилганда, уларнинг ваколатлари тасдиқланиши зарур.
Кенгаш таркибига маслаҳат овозини бериш ҳуқуқи билан Кенгаш секретариатининг раҳбари ва МДҲ Ижроия қўмитасининг вакиллари киришлари мумкин.
4.2. Кенгашда раислик навбатма-навбат ҳар бир Битим иштирокчи-давлатлари номларининг рус алфавити тартибида, агар бошқа тартиб Кенгаш қарори билан ўрнатилмаса, бир йил муддатга сайланадиган МДҲ иштирокчи-давлатлари вакили томонидан амалга оширилади.
5.1. Кенгаш мажлислари йилига камида бир марта ўтказилади. Зарур бўлганда навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси Раис томонидан унинг ташаббуси билан ёки камида учта Кенгаш аъзоси таклифи бўйича чақирилади.
5.2. Кенгаш қарорлари, агар Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми мажлисда қатнашган бўлса, қонуний ҳуқуққа эга деб ҳисобланади.
5.5. Кенгаш қарорига кўра унинг йиғилишларида МДҲ иштирокчиси бўлмаган давлатларнинг, ва шу жумладан, халқаро ташкилотларнинг манфаатдор вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.
5.6. Кенгаш қарорлари, оддий, йиғилишда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан, агар Кенгаш томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қабул қилинади.
Ҳар бир Кенгаш аъзоси маълум масала бўйича ўзининг манфаатдор эмаслигини эълон қилиши мумкин, бу қарор қабул қилишга тўсиқ сифатида қаралмаслиги керак.
Қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзолари йиғилиш баённомасига киритиладиган алоҳида фикр билдиришлари мумкин.
5.9. Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши учун материаллар аъзоларга уни ўтказиш санасидан 30 кун олдин юборилади
5.10. Кенгаш фаолиятини ташкилий-техникавий ва ахборот билан таъминлаш унинг котибияти томонидан амалга оширилади.
5.11. Кенгаш котибияти вазифаларини МДҲ ижроия қўмитасининг таркибий бўлинмаси билан биргаликда Кенгашга вакили раислик қиладиган Битим иштирокчи-давлатининг тегишли давлат органи амалга оширади.
Кенгашга раислик қилаётган Битим иштирокчи-давлатининг тегишли давлат органи вакили Кенгаш котибияти раҳбари бўлиб, МДҲ Ижроия қўмитасининг вакили эса — котибият раҳбари муовини бўлиб ҳисобланади.
5.12. Битимнинг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлат манфаатларига бевосита дахлдор бўлган Кенгаш қарорлари унинг вакили иштирокисиз қабул қилиниши мумкин эмас.
5.14. Раис кенгаш ишини ташкил қилади, унинг йиғилишларига раҳбарлик қилади, Регламентга риоя қилишни таъминлайди.
6.1. Кенгаш йиғилишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Битим иштирокчиси қабул қилувчи давлатнинг тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.