09.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2663
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 09.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2663
Кучга кириш санаси
13.04.2015
Мазкур мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон «Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2011 йил 28 февралдаги 50-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2011 йил 11 майдаги 130-сон «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)