Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Афғонистон ва ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган бошқа давлатларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1993 йил 24 сентябрда Москва шаҳрида имзоланган Афғонистон ва ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган бошқа давлатларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги Битим ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси в.б. Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
1015-XII-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 24-модда)