Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Қуролли тўқнашувлар қурбонларини муҳофаза қилиш борасидаги энг муҳим чора-тадбирлар тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1993 йил 24 сентябрда Москва шаҳрида имзоланган Қуролли тўқнашувлар қурбонларини муҳофаза қилиш борасидаги энг муҳим чора-тадбирлар тўғрисидаги Битим ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси в.б. Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
1013-XII-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 22-модда)