Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастурининг 3.9-бандини бажариш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ишсиз фуқароларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда бир нафар ходим ҳисобига хизмат кўрсатиш нормативларини белгилаш, жалб этиладиган ишсиз фуқароларни уларнинг муайян контингентга хизмат кўрсатишга яроқлилиги ва хоҳишини ҳисобга олган ҳолда комиссион йўл билан танлаш, ушбу ишларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби, шунингдек ижтимоий хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги ва сифатини самарали назорат қилиш механизми назарда тутилсин.
V қисм қуйидаги 26-банд билан тўлдирилсин:
26-банд 27-банд деб ҳисоблансин;
— «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг намунавий рўйхати»даги (Низомга 2-илова) «Иш мазмуни»нинг 4-банди «ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази