Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 15, 17, 18, ва 20-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 152-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси техник инвентаризация кадастрлар ҳудудий бюролари фаолиятига услубий раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди йиғма кадастрининг юритилишини таъминлайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда – ЎР ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги низом амалга киритилгунга қадар тузилган инвентарь ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланади.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уйлар ва хоналарнинг техник ва санитар аҳволини текшириш ҳамда уларнинг яшаш учун яроқсизлигини тан олиш тўғрисида, шунингдек, уларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта созлашни ёки бузишни амалга ошириш тўғрисида» 1985 йил 6 декабрдаги 605-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 12-сон, 58-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизимини белгилайди ва кўчмас мулк давлат кадастрининг таркибий элементи ҳисобланади.
2. Уй-жой фонди объектларининг жойлашган ўрни, сон ва сифат таркиби, техник ҳолати, ободонлаштириш даражаси ва уларнинг қиймати тўғрисида маълумот олиш ҳамда ушбу кўрсаткичларни ўзгартириш Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
3. Инсоннинг яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқxоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фаxрийлар, ёлғиз кексалар интернат-уйлари, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган уйлар) давлат йўли билан ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш, уларни уй-жой фондидан чиқариш, Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга, Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими техник (тезкор) ва расмий статистика ҳисобини ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Техник инвентаризация ўтказиш ва уйлар ҳамда турар жойларга эгалик ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси учун ҳисобга олишнинг ягона тизими бўйича уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олиш давлат йўли билан ҳисобга олишнинг асосини ташкил этади.
Уйлар ва турар жойларни техник ҳисобга олиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уй-жой фондини техник ҳисобга олишни юритиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш туманлар ва шаҳарлар техник инвентаризация кадастр бюроларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Туманлар, шаҳарлар техник инвентаризация кадастр бюролари уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олишни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Уй-жой фондини расмий статистик ҳисобга олиш техник инвентаризация кадастр бюролари томонидан тақдим этилган уй-жой фондини давлат статистика кузатуви шаклларини умумлаштириш асосида, статистика ишларининг ҳар йилги дастурларида белгиланадиган даврлар бўйича ва муддатларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй-жой фондини давлат статистика кузатуви шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш методологияси, тартиби ҳамда муддати «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(6-банд иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда – ЎР ҚТ, 2001й., 2-сон, 10-модда)
Уй-жой фондини техник ҳисобга олиш кўрсаткичлари расмий статистик ҳисобга олиш кўрсаткичларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уйлар ва турар жойларни баҳолашга ва қайта баҳолашга, шу жумладан, солиқ олиш мақсадида баҳолашга ва қайта баҳолашга;
ахборот ва консультатив хизмат кўрсатиш ва уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга оширишга мажбурдирлар.
8. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилди уй ёки турар жой фойдаланиш учун қабул қилиб олинаётганда ёхуд турар жой уй-жой фондига киритилаётганда тузилади.
Кейинги техник ҳисобга олиш уйлар ва турар жойларни вақти-вақти билан режали хатлашлар ўтказиш йўли билан беш йилда камида бир марта, шунингдек режадан ташқари текширишлар жараёнида ҳисобга олиш кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланишига қараб амалга оширилади.
9. Инвентаризация маълумотлари ва уй-жой фондини техник ҳисобга олишнинг бошқа маълумотлари, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда қўлланиш учун мажбурийдир:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
10. Уйлар ва турар жойларни режали техник инвентаризациялаш техник инвентаризация кадастрлари бюроси томонидан улар мулкдорларининг маблағлари ҳисобига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Режадан ташқари текширишлар уйлар ва турар жойлар мулкдорларининг буюртманомаларига кўра, шартнома нархлари бўйича техник инвентаризация кадастрлар бюроси томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қурилиши тугалланган уй ва турар жойга ижрони ҳисобга олиш техник ҳужжати техник инвентаризация кадастр бюроси томонидан тузилади, қабул комиссияси буюртмачиси (иморат солувчи) томонидан кўрсатилган ҳужжатлар таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уйларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларисиз уларнинг инвентар ҳужжатлар йиғма жилдини беришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар мустақил ҳужжатларни ташкил этади, уларни бериш тартиби жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
13. Уйлар, турар жойларни ҳисобга олиш давлат кадастри ягона тизимининг бошқа кадастрлар билан технологик алоқаларини таъминловчи автоматик бошқариш тизими воситаларини қўллаган ҳолда уй-жой фонди реестрини юритиш йўли билан техник инвентаризация кадастр бюроси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Уй-жой фондининг ҳисобга олиш — техник, ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказиш дафтарлари, инвентар ҳужжатлар йиғма жилдида шаклланган рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг нусхалари, бошқа инвентаризация ҳужжатлари техник инвентаризация кадастр бюроси архивида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат архивларида сақланади.
Техник инвентаризация кадастр бюроси архивлари Ўзбекистон Республикаси давлат архив фондига киради ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фойдаланишида бўлган республика мулки ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Техник инвентаризация кадастр бюроси ва бошқа органлар мансабдор шахсларининг мазкур Низом талабларининг зарур даражада бажарилиши учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш асослари ва шартларини тартибга солади.
2. Уй-жой фонди — инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар, интернат-уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)дан иборат бўлган фонд.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қурилиш тугаллангандан кейин уйлар ва турар жойларни, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилиб олиш туман, шаҳар ҳокими томонидан тайинланадиган қабул қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.
5. Уй ёки турар жойни қурувчи (мулкдор, ашёвий ҳуқуқ эгаси) мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва уй ёки турар жойни кейинчалик уй-жой фондига киритиш учун туман, шаҳар техник инвентаризация кадастр бюросига:
а) жойлардаги давлат ҳокимияти органининг уй қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини ёки ушбу органларнинг турар жой қуришга рухсатномасини, шунингдек, қабул қилиш комиссиясининг уйни ёки турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги туман, шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган далолатномасини;
б) ўзбошимчалик билан тикланган иморат мажбурий тартибда давлат мулкига олиб қўйилган ҳолларда уни олиб қўйиш тўғрисида суднинг қарорини;
в) қонунда назарда тутилган ҳолларда эгасиз иморатни давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисида суднинг қарорини;
д) жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уйга ёки турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорини;
е) уйга ёки турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарорини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Айрим ҳолларда туман, шаҳар техник инвентаризация кадастр бюросига қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор ўрнига ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни ва уларни уй-жой фондига киритишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ушбу талаблар улар томонидан туман, шаҳар техник инвентаризация кадастр бюросига жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг боғдорчилик ширкатлари ва бошқа ширкатлар (кооперативлар) учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори ҳамда туман, шаҳар ҳокимининг кўрсатиб ўтилган иморатларни уйлар сифатида расмийлаштириш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда қондирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жойлардаги савдо, маиший ва носаноат тусидаги бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар;
уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида тикланган, уларда фуқароларнинг қанча вақт яшашидан қатъи назар, мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланган иморатлар ва жойлар;
9. Мулкдор томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида туман, шаҳар техник инвентаризация кадастр бюроси уйга ёки турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда рўйхатдан ўтказилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида ҳужжат беради, бу уй ёки турар жой уй-жой фондига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Уйлар ва турар жойларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Уй-жой мулкдорлари бўлган юридик шахслар, уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича бошқарувчи ташкилотлар уй-жой фондининг бошланғич ҳисобини юритадилар, уларнинг мулкида (балансида) бўлган ёки улар хизмат кўрсатадиган уй-жой фонди, конструктив қарорлар таркиби, қиймати ҳамда ободонлаштириш турлари мавжудлиги ва бошқалар тўғрисидаги бухгалтерия ва статистика ҳисоботини тузадилар ҳамда юқори турувчи ташкилотларга ва давлат статистикаси маҳаллий органларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Техник инвентаризация кадастр бюроси ҳам Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланадиган муддатларда, мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, уй-жой фонди тўғрисида тегишли статистика ҳисоботини тузади ҳамда уларни юқори турувчи ташкилотларга ва давлат статистикаси маҳаллий органларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш асосларини ва шартларини тартибга солади.
2. Уйлар ва турар жойлар мулкдорлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилотлар мунтазам равишда режали — огоҳлантирувчи ва режадан ташқари кўриклар ўтказиш йўли билан уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширадилар.
3. Режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ёғишлари, сув тошқинлари ва стихияли тусдаги бошқа ҳодисалар, уйлар жойлашган ҳудуддаги уйларнинг алоҳида элементларини ва уларни бутунлай шикастлаши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, иссиқлик, сув, электр таъминоти тизимларидаги авариялардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.
4. Барча техник кўриклар натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади ва уйлар ёки турар жойлар мулкдори (уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилот)да туриши керак бўлган уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ҳужжатларида ёки инвентар ҳужжатлар йиғма жилдида акс эттирилади.
5. Уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга қарашлилигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан комиссия тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси (технология асбоб-ускуналари мавжуд объектлардаги уйлар ва турар жойлар бўйича) вакили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили — ҳарбий шаҳарчалардаги уйлар ва турар жойлар бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
физик эскириши (уй ёки турар жойнинг кўрик ўтказилган пайтдаги техник ва у билан боғлиқ бўлган бошқа фойдаланиш кўрсаткичларининг ёмонлашганлик даражасини муфассал кўрсатган ҳолда);
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган сабаблар туфайли авария ҳолатига тушиши оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйни ёки турар жойни уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида ёзма хулоса беради.
8. Комиссия хулосасига мувофиқ туман, шаҳар ҳокими яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ушбу уйлар ёки турар жойларни бузиш тўғрисидаги тавсиянома билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилади.
9. Туман, шаҳар ҳокими тавсияномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд бузиш тўғрисида қарор чиқарилади. Бунда турар жойлари авария ҳолатида ёки табиий офатлардан жабрланган деб эътироф этилган фуқароларга давлат томонидан текин уй-жой бериш масаласи албатта ҳал қилинган бўлиши керак.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг уйлар ва уй-жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозланиши ёки бузилиши сабабли уй-жой фондидан чиқариш тўғрисидаги қарори туман, шаҳар техник инвентаризация кадастр бюросида рўйхатдан ўтказилади ва реестр дафтарига тегишли ёзувлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) жойлардаги давлат ҳокимияти органининг тегишли қарори асосида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ёки юридик шахслар мулки бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) турар жой Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган ҳолларда ҳам уй-жой фондидан чиқарилади.
12. Юридик шахслар — уй-жой мулкдорлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилотлар, техник инвентаризация кадастр бюроси уй-жой фондининг камайганлиги ҳақида тегишли статистик ҳисобот тузадилар ҳамда уларни Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда юқори ташкилотларга ва маҳаллий статистика органларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Уйлар ёки турар жойларга бўлган мулкчилик шаклларининг ўзгариши уйни, турар жойни уй-жой фондидан чиқариш учун асос ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 152-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 269-модда)