Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимининг
Қарори
Учтепа туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддалари, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СК-453-II-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 590-модда), халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2014 йил 10 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2015 йилги маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ҳажмлари тўғрисида»ги 334/4-40-сонли қарори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги 1053-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ва туман молия бўлимининг 2014 йил 25 декабрдаги 02-101/03-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 1053-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Учтепа туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун даромадлар ва харажатлари ҳамда Тошкент шаҳар бюджетидан берилган даромадларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2015 молия йили давомида:
туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш туман ҳокимлигининг молия бўлими тақдимномасига кўра туман ҳокимининг қарори асосида амалга оширилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи (Ғ. Шамсиев) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Компьютерлаштириш маркази» ДУКнинг Учтепа туман тармоқ администратори (Ш. Камолов):
«Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.uchtepa.poytaht.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Туман ҳокимининг 2013 йил 31 декабрь кунидаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 28 декабрдаги 1051-сонли қарори ижроси тўғрисида»ги 560-сонли қарор ўз кучини йўқотади.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Каримбеков ва туман ҳокимининг ўринбосари А. Элтоев зиммаларига юклансин.
Ҳоким А. ДОСМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
846-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 846-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Учтепа туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети асосий
ПАРАМЕТРЛАРИ

(минг сўм)

Т/р

Даромадлар турлари

Миқдори

1.

Қўшилган қиймат солиғи

294 406,0

2.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

749 290,0

3.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатьий белгиланган даромад солиғи

27 593 200,0

4.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

1 703 400,0

5.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

6 745 600,0

6.

Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи

124 750,0

7.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (умумий овқатланиш тизимидаги кичик корхона ва микрофирмаларидан ташқари) учун ягона солиқ тўловидан давлат божига ажратмалар

477 780,0

8.

Давлат божи

235 417,0

9.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

3 465 400,0

10.

Ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича

565 270,0

11.

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси, газ истеьмол қилганлик учун солиқ

11 889 200,0

12.

Жарималар

104 460,0

13.

Бозорлар даромадидан тушум

19 999 200,0

14.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

27 400,0

15.

Йиғимлар ва турли солиқсиз даромадлар

7 307,0

16.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи

764 700,0

17.

Юридик ва жисмоний шахслардан ер солиғи

5 640 500,0

ЖАМИ ДАРОМАДЛАР

80 387 280,0

Ўтказиб бериладиган даромад

16 319 259,0

ДАРОМАДЛАР ҲАММАСИ

96 706 539,0

Туман ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 846-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун даромадлар ва харажатлари ҳамда Тошкент шаҳар бюджетидан берилган даромадларнинг
миқдорлари

(минг сўм)

Т/р

Даромадлар

Харажатлар

Берилган даромадлар миқдори

1.

80 387 280,0

96 706 539,0

16 319 259,0

Туман ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 846-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар
МЕЪЁРЛАРИ

(фоиз)

Т/р

Умумдавлат солиқлари номи

Ажратмалар миқдори

1.

Қўшилган қиймат солиғи

2

2.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

2

3.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (умумий овқатланиш тизимидаги кичик корхона ва микрофирмаларидан ташқари) учун ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар

2

4.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

100

5.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

100

6.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

2

7.

Автотраспортнинг тўхташ жойи бўйича пуллик хизматлар кўрсатганлик учун йиғим

100

8.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим

100

9.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим

100

10.

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ

100

11.

Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи

100

12.

Бозорлардан тушган даромадлар

100

13.

Давлат божи

100

14.

Нотариал идоралар томонидан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя битимларини тасдиқлаш учун давлат божи

100

15.

Савдо қилиш ва хизмат кўрсатишда аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларда назорат касса аппаратини

100

Туман ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 846-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам
МИҚДОРИ

(минг сўм)

Т/р

Туман

Миқдор

1.

Учтепа тумани

513900,0