Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 4 январдаги 1-сонли «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги «Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида»ги 41-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 23 декабрдаги 82-сонли, Молия вазирлигининг 2014 йил 23 декабрдаги БЮ/08-03-32-13/170-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага:
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;
Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонаси (А. Юсупов):
давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 31-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 декабрдаги 48-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Мазкур қарор бажарилишининг назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.
Ҳоким Р. УСМАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
1079-сон
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 1079-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам
ставкалари

Т/р

Фаолият тури коди (ХТУТ)

Ижарага берилаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари

Бир йиллик энг кам ставкаси 1 кв. м (сўм)

Саноат

1.

11 200

Ёқилғи саноати

3 100

2.

13 100

Кимё саноати

3 100

3.

13 300

Нефт-кимё саноати

3 100

4.

14 100

Машинасозлик

3 100

5.

14 200

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати

3 100

6.

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

3 100

7.

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги

2 500

8.

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

2 500

9.

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги

2 500

10.

14710

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш

3 100

11.

14 800

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш

3 100

12.

14 900

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

3 100

13.

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

3 100

Ўрмончилик, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14.

15 100

Ёғоч тайёрлаш саноати

3 100

15.

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати

3 100

16.

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати

3 100

Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 1079-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган
коэффициентлар
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко),
бунда:
Тс — бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс — бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз — ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги «Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида»ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

Зоналар

Қўлланиладиган коэффициентлар

1-зона

4,11

2-зона

3,31

3-зона

2,51

4-зона

1,71

5-зона

1,0

Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 1079-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари
рўйхати

1.

А.Чехов кўчаси

2.

Абдулла Қодирий кўчаси

3.

Абдурауф Фитрат кўчаси

4.

Амир Темур шоҳ кўчаси

5.

Асака кўчаси

6.

Афросиёб кўчаси

7.

Аҳмад Дониш кўчаси

8.

Аэропорт ҳудуди

9.

Беруний кўчаси

10.

Бешёғоч кўчаси

11.

Бешқайрағоч кўчаси

12.

Бобур кўчаси

13.

Боғишамол кўчаси

14.

Бодомзор йўли кўчаси

15.

Бунёдкор шоҳ кўчаси

16.

Бухоро кўчаси

17.

Буюк ипак йўли кўчаси

18.

Буюк Турон кўчаси

19.

Гавҳар кўчаси

20.

Дархон кўчаси

21.

Зарафшон кўчаси

22.

Заргарлик кўчаси

23.

Зарқайнар кўчаси

24.

Зиё кўчаси

25.

Зулфияхоним кўчаси

26.

Истиқбол кўчаси

27.

Истиқлол кўчаси

28.

Ифтихор кўчаси

29.

Қатортол кўчаси

30.

Катта Хирмонтепа кўчаси

31.

Кичик ҳалқа йўли кўчаси

32.

Қорасарой кўчаси

33.

Қорасув

34.

Қоратош кўчаси

35.

Қумариқ кўчаси

36.

Лабзак кўчаси

37.

Локомотив кўчаси

38.

Лутфий кўчаси

39.

Маннон Уйғур кўчаси

40.

Матбуотчилар кўчаси

41.

Мирзо Улуғбек кўчаси

42.

Миробод

43.

Муқимий кўчаси

44.

Мустақиллик майдони

45.

Мустақиллик шоҳ кўчаси

46.

Мухаммад Юсуф кўчаси

47.

Мухтор Ашрафий кўчаси

48.

Навоий кўчаси

49.

Назарбек кўчаси

50.

Нукус кўчаси

51.

Нурафшон кўчаси

52.

Ойбек кўчаси

53.

Оққўрғон кўчаси

54.

Оқтепа майдони

55.

Олмазор кўчаси

56.

Осиё кўчаси

57.

Паркент кўчаси

58.

Рашидов кўчаси

59.

Сағбон кўчаси

60.

Самарқанд Дарвоза кўчаси

61.

Себзор кўчаси

62.

Содиқ Азимов кўчаси