Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида
Битим
Дори моддаларни рўйхатга олишни ўзаро эътироф этиш тўғрисида
2002 йил 19 декабрь, Тошкент
(2002 йил 19 декабрдан кучга кирди)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
аҳолини Томонлар давлатлари ҳудудида ишлаб чиқарилган дори моддалари, вакциналар, иммунобиологик препаратлар билан таъминлаш мақсадида,
ва дори моддалар, вакциналар, иммунобиологик препаратларни рўйхатга олиш бўйича ягона талабларни қўллаш ва уларни ишлатишга рухсат бериш масалаларида келишилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар ўз давлатлари ҳудудида ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарувчи мамлакатда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган дори моддалари, вакциналар, иммунобиологик препаратлар (бундан кейин «дори моддалари»)ининг ушбу Битим
4-моддаси
доирасида миллий рўйхатдан ўтишини эътироф этадилар.
2-модда
Томонлар ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар ҳамда дори моддаларини экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказишга оид ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар, иккала давлатларда дори моддалари айланмасига тааллуқли бошқа масалалар тўғрисида бир-бирларини доимий хабардор қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида украин ва Украинада ўзбек препаратларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини ўзаро тартибга соладилар. Томонларнинг ваколатли органлари дори моддаларни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш масалалари бўйича йилига бир марта Ўзбекистон Республикасида ва Украинада қўшма семинарлар ўтказиши мумкин.
3-модда
Томонлар IGHGCP ва GLP стандартларини босқичма-босқич киритишни ҳисобга олиб ўзаро инспекцияларни ўтказиш орқали клиник қўлланувгача бўлган базалар ва уларга бўлган талабларни ўзаро эътироф этиш бўйича ишни ўтказадилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Украинада ишлаб чиқарилган дори моддаларини иккала давлат ҳудудида рўйхатдан ўтгандан кейинги назорат қилиш натижалари тўғрисида ўзаро хабардор қилиш механизмларини ишлаб чиқадилар.
4-модда
Бир Томон давлатининг дори моддалари рўйхатини эътироф этиш бошқа Томон ваколатли органи томонидан амалга оширилади ва бу орган томонидан қуйидаги тадбирлар ўтказишни кўзда тутади:
ишлаб чиқарувчи Томон давлатининг рўйхатга олиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
ишлаб чиқарувчи Томон давлатининг меъёрий-техникавий ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
танлаб қилинадиган сифат лаборатория назорати;
дори моддаларини ўз давлатида рўйхатдан ўтказиш;
рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ва маълумотлар банкига киритиш.
5-модда
Дори моддаларининг рўйхатдан ўтганини эътироф этишни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларнинг ягона рўйхати (уларнинг шакли) Томонларнинг ваколатли органларининг келишувига биноан белгиланади.
6-модда
Дори моддаларининг рўйхатдан ўтганини эътироф этиш бўйича эксперт ишларининг қиймати ушбу Битим Томонлари давлатларининг ўз дори моддаларини ишлаб чиқарувчилари учун амалдаги тарифларга мувофиқ белгиланади ва Томонлар давлатларининг банклараро ҳисоб-китоблар учун қабул қилинган валютада тўланади.
7-модда
Ушбу Битимни амалга оширишда Томонлар ўртасида келиб чиқадиган барча баҳсли масалалар ўзаро маслаҳатлашув ва музокаралар орқали тартибга солинади.
8-модда
Томонларнинг ўзаро розилигига кўра ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, баённомалар шаклида расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
9-модда
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ушбу Битим беш йил мобайнида амал қилади ва Томонларнинг биронтаси унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида Битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой илгари хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан навбатдаги йилга узаяверади.
Тошкент шаҳрида 2002 йил 19 декабрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)