Аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган давлат капитал қўйилмалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизмати билан таъминлаш лойиҳаларининг амалга оширилишида уларнинг пировард натижалари юзасидан масъулиятини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сон қарорига мувофиқ аҳоли пунктларини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга 174,6 млрд сўм миқдорида давлат капитал қўйилмалари лимитлари кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 4-иловага* мувофиқ;
Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига 2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича асосий параметрлар 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини улаш манбалари 5б-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан ажратилаётган маблағларни ўз вақтида, сифатли ва улардан самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
республика ҳудудидаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини амалдаги техник ҳолатини ва таъминланганлик даражасини аниқлаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказсин;
аҳоли пунктларининг Бош режалари билан боғлаган ҳолда вилоятларнинг ва умуман республиканинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқсин;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемалари асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини сифатли шакллантириш ҳамда аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни истиқболли прогнозлаштириш мақсадида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши, аҳолининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиниши мониторингини юритиш учун доимий янгилаб бориладиган электрон базани яратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда ичимлик сув ер ости манбаларининг мавжудлигини ва мўлжалланган ҳажмларини муфассал хатловдан ўтказсин, кейинчалик унинг натижаларини ушбу қарорда белгиланган тартибда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга тақдим этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг асосланган таклифларига биноан, 2015 йилда ва кейинги йилларда Геология-қидирув ишлари дастури доирасида ер ости сувлари захираларини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеология тадқиқотларининг молиялаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
4. Комиссия шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган коллегиал орган ҳисобланади.
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
давлат, хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа ташкилотлардан ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларини, лойиҳалаш, пудрат ташкилотлари, эксперт органлари раҳбарларини, буюртмачи вакилларини, шунингдек комиссия аъзоларини унинг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини мажлисларида эшитиб бориш;
қуриш ва реконструкция қилишнинг илгари тасдиқланган қиймати ўзгарган тақдирда, тегишли хулосалар мавжуд бўлганда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг лойиҳа ва қиймат параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ичимлик сув манбаларининг амалда мавжудлиги тўғрисидаги материаллар ва ахборотларни кўриб чиқиш, шунингдек улар юзасидан хулосалар берган ҳолда уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг якуний рўйхатларини ўз қарори билан тасдиқлаш, протокол қарор нусхасини Иқтисодиёт вазирлигига юбориш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида уларнинг лойиҳадаги параметрлари ва кўрсаткичларига эришилиши асосида мониторинг юритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳадаги параметрлари ва кўрсаткичларига эришилишини доимий ўрганиш, уларга эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
9. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режаларига ва жадвалга мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин. Комиссия томонидан, зарурат бўлганда, вазирликлар, идоралар ва Комиссияга аъзо бўлган бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
10. Комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11. Комиссия раиси билан келишувга кўра, объектив сабаблар билан мажлисда қатнашмаётган Комиссия аъзолари уларнинг мажлисда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадиган ваколатли вакиллари билан алмаштирилиши мумкин.
12. Комиссия мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар зарур бўлганда таклиф этилиши мумкин.
13. Комиссиянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Комиссия ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа ташкилотлардан ва Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;
таҳлилий материалларни тайёрлашни ва кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Комиссияга кўриб чиқиш учун ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек унинг қарорларига мувофиқ бошқа зарур материалларни тақдим этади.
мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Комиссия раиси билан келишади;
Комиссия аъзоларига ва таклиф этиладиган шахсларга мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабар қилади;
Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликларга, идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга юборади;
Комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
18. Тақдим этилган материаллар ишчи орган томонидан кўриб чиқилади, ишчи орган уларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун расмийлаштиради, Комиссия мажлисининг кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар пакетини Комиссия котибига тақдим этади.
19. Комиссия мажлиси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар пакетида барча зарур материаллар ва Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
20. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар ҳақида Комиссия раисига ахборот беради, Комиссия раиси кун тартиби ва тақдим этилган материалларни, улар маъқулланган тақдирда, Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
21. Комиссия котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис материалларининг Комиссия аъзоларига, зарурат бўлганда эса, мажлисга таклиф этилган шахсларга юборилишини таъминлайди.
22. Комиссия қарори мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
23. Комиссия раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида, Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича Комиссия қарорини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
24. Комиссия протоколлари Комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Мажлис протоколи унинг барча аъзолари томонидан келишилиб, котиб томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Комиссия протоколларининг асл нусхаси ва унинг материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
26. Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Комиссиянинг ишчи органи ва котиби томонидан амалга оширилади.
27. Ишчи орган Комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурат бўлганда, Комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
28. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларига киритиш учун тавсия этилаётган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхат юзасидан қарорни кўриб чиқиш, тайёрлаш, дастлабки манзилли рўйхатларини комплекс кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан Комиссияга киритилгандан кейин, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Комиссия ҳар йили 1 июлгача материалларни навбатдаги мажлисда кўриб чиқади ва келгуси йилларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия қарори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларини келгуси йилга шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларининг киритиш учун якуний манзилли рўйхатни тасдиқлаш бўйича протокол қарор лойиҳасида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари, аҳоли пунктларида бошқа манбалар ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуриладиган ва реконструкция қилинадиган тақдирда, тавсия хусусиятига эгадир.
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш механизми ушбу Низомнинг иловасига* мувофиқ аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш схемасига биноан лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг масъулиятини оширишни назарда тутади.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиявий ресурслар манбалари (тўлиқ ёки қисман) тегишли ҳужжатлар (тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати) билан тасдиқланмаган тақдирда бажаришга;
агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматининг битта объектини (халқаро молиявий институтлар иштирокида биргаликда молиялаштириш ҳоллари бундан мустасно) турли манбалардан қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачи — Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади);
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
фойдаланувчи ташкилот — қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан кейин ишга тушириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилинишини таъминлайдиган ҳамда ушбу объектни қабул қилиб оладиган ҳудудий сув таъминоти ташкилоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пудрат ташкилоти — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида танлаб олинган қурилиш ташкилоти;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссиялар — лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқишга тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги доимий ишловчи ҳудудий комиссиялар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати — ажратилган лимитлар доирасида ҳудудий комиссиялар ва Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тегишли қарори асосида ҳар йили буюртмачи томонидан тузиладиган, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини танлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қуйидаги материаллар ва мезонлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари схемаларининг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ташқи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
аҳоли пунктларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва устуворлиги;
режалаштирилган қурилишга ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқболга зарур бўлган ичимлик сувнинг ҳажмларининг тасдиқланиши;
аҳоли пунктининг муқобил сув таъминоти манбалари ва марказлаштирилган ичимлик суви таъминотининг мавжуд эмаслиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолатини, шунингдек жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тизимли техник текширув натижалари;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг (Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий хизматининг) белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик суви сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосалари натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг ҳудудий хизматлари гидрогеологик қидирувлари натижалари;
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома мавжудлиги (сув таъминотининг ер ости манбаи бўлган сув таъминоти объекти қуришда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда берилган махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкасини танлашда атроф муҳитга таъсир аризаси лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома мавжудлиги.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳудудий комиссиялар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонлар (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича материаллар) асосида 1 апрелгача кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини ривожлантириш схемасига киритилган биринчи навбатдаги ва устувор ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини тузадилар (кейинги ўринларда дастлабки манзилли рўйхатлар деб аталади) ва дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш учун Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ вақти-вақти билан янгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳар йили ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасига боғлиқлиги бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритган ҳолда комплекс кўриб чиқилишини ва ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизими объектлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатлари 1 июнгача тасдиқлаш учун Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига киритилишини таъминлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Республика комиссияси 1 июлгача навбатдаги мажлисда Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини кўриб чиқади ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инжиниринг компанияси билан биргаликда Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар натижалари бўйича ҳар йили:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1 августгача — белгиланган тартибда фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларнинг тайёрланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1 сентябргача — лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларининг техник топшириқларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий органлари, сув таъминоти ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1 октябргача — якуний рўйхатга киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича танлов савдолари ўтказилишини, пудрат шартномаларининг белгиланган тартибда тузилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1 ноябргача — якуний манзилли рўйхатларнинг ваколатли органларда молиялаштиришни бошлаш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритилишини таъминлайдилар.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
11. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби, уларнинг таркиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги лойиҳа ечимларини муфассаллаштириш даражаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳанинг қабул қилинаётган техник ечимлари, ҳажмлари ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда зарур сифатга эга бўлган қурилиш ишлари тўлиқ бажарилишини таъминлаши керак.
13. Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар экспертиза органлари томонидан Республика комиссиясининг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий асослаш), дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилган ҳолда комплекс кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Халқаро молиявий институтлар иштирокида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари ушбу лойиҳаларнинг ташаббускорларининг мурожаатларига ва асосланган таклифларига мувофиқ Республика комиссияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Пудрат ташкилотини танлаш бўйича танлов савдолари комиссияси таркибида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилоти вакилининг иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.
16. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини қуриш ва реконструкциялаш тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва ишларни бажаришнинг календарь жадвалига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлигини назорат қилишни буюртмачининг техник назоратчиси — Инжиниринг компанияси амалга оширади, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи муаллиф — лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси тўғрисида Намунавий низомда белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Буюртмачи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларида ҳар бир объект бўйича бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан техник назоратни биргаликда амалга оширишга ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларини мажбурий тартибда жалб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан кейин ва пудрат ташкилотининг тақдимномаси бўйича Инжиниринг компанияси ШНҚ 3.01.04-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ Давлат қабул комиссиясининг ишини ташкил этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
21. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини давлат томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси белгиланган шакл бўйича қуйидаги асосларнинг ижобий натижалари мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади:
тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармасининг вакили иштирокида назорат ўлчови;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий хизмати) томонидан ўтказиладиган ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2000 «Ичимлик сув») мувофиқлиги юзасидан лаборатория таҳлили.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Объектни давлат томонидан қабул қилиб олиш далолатномаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
23. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномалари расмийлаштирилгандан кейин ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилиши керак.
Тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари бўйича кафолатли суммани (объект қийматининг 5 фоизи) молиялаштириш ушбу объектлардан фойдаланувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотининг хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий Назорат-тафтиш бош бошқармаси текшируви натижалари асосида фойдаланишнинг кафолатли муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Техник топшириқни, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлашнинг тўғрилиги ва сифати, танлов савдолари ўтказилиши, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ва сифатини назорат қилиш буюртмачи, фойдаланувчи ташкилот, Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
25. Аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган давлат капитал қўйилмаларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Пудрат ташкилоти томонидан ортиқча олинган маблағларни ундириш учун асос бўладиган, назорат ўлчовлари ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишларнинг қиймати ва ҳажмлари ошириб юборилганлиги аниқланган тақдирда ортиқча олинган сумма пудрат ташкилотларидан ундириб олинади, аниқланган ошириб кўрсатишлар учун жавобгарлик эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ичимлик сув таъминотининг ер ости манбалари, уларнинг мавжудлиги ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили ҳамда хатловларнинг ўз вақтида ўтказилиши;
таҳлил асосида ер ости сувлари захирасини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеологик тадқиқотларнинг таъминланиши;
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома ўз вақтида келишилиши, бурғуланган қудуқнинг жойлашган жойи ва конструкциясига риоя қилиш шарти билан сувга қудуқни бурғулашга рухсатномасида кўрсатилган қудуқларнинг лойиҳа параметрларининг холислиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкаси танланишида лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири ариза лойиҳасига давлат экология экспертизаси хулосасининг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатноманинг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
30. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари мавжуд ва ишга тушириладиган сув таъминоти тизимларидаги ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асосли ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Лойиҳа ташкилотлари ваколатли органлар томонидан берилган техник шартларга мувофиқ бўлган лойиҳа бўйича техник ечимларнинг тўғри қабул қилиниши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
вилоятлар (туман, кўча, маҳалла) бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг (иншоотлар ва тармоқларнинг) ўз вақтида ялпи хатловдан ўтказилиши;
вилоятлар ва республика ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимини ривожлантириш схемаларининг умуман Аҳоли пунктларининг бош режаларига узвий боғлиқ равишда ишлаб чиқилиши;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг дастлабки манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ва асосли келишилиши;
ялпи хатлов асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини, шу жумладан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган пайтдан бошлаб, ичимлик сув таъминоти ташкилотларига фойдаланишга топширилган ва беш йил мобайнида фойдаланилишини ўз ичига олувчи маълумотларнинг ягона электрон базасини ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ташкил этиш йўли билан ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотларнинг ягона электрон базасининг вақти-вақти билан янгиланиши, унга Республика комиссиясининг қарорларига мувофиқ янгилик ва қўшимчалар киритилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссиялар ва ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг маълумотлари асосида қурилиб фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектлари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилишнинг ташкил этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш учун объектларининг мавжуд техник параметрлари самарадорлиги ўрганиб чиқилиши;
аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотига ва оқова сув хизматига мавжуд эҳтиёжларини аниқлаш учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Инжирининг компаниялари раҳбарлари:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилик қиладиган ҳудудий комиссиялар фаолиятининг ташкил этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишда кейинчалик фойдаланиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи сифатида доимий янгиланиб туриладиган маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилиши;
аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланиши бўйича тизимли мониторинг олиб борилиши;
ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштиришга, ишлаб чиқишга буюртма жойлаштирилишига, сифатли техник топшириқ тайёрланиши, техник топшириққа мувофиқ лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб беради.
34. Ҳудудий комиссиялар буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилот томонидан архитектура-режалаштириш топшириғининг сифатли тайёрланиши, шу жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳаси тегишли ташкилотлари томонидан бериладиган техник шартларнинг мавжудлиги;
режалаштирилган қурилишга, ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича гидрогеология хизматлари хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқбол учун зарур бўлган ичимлик сув ҳажмларининг тасдиқланиши;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолати бўйича техник текширувининг тўлақонли натижалари, сув олиш ва сув тақсимлаш объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, ичимлик сув миноралари, оқова сувни тозалаш иншоотлари, сув тақсимлаш иншоотлари, магистрал ва сув тақсимловчи қувур ва канализация тармоқлари, сувни дезинфекциялаш ва хлорлаш қурилмалари, тўсиқлар ва шу кабилар)нинг техник яроқлилигини баҳолаш;
белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик сув сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосаларнинг натижалари;
сув қувури ва канализация тармоқлари ва иншоотларини янгидан қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишнинг талаб этиладиган ҳажмлари аниқланиши учун жавоб берадилар.
35. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларига мажбурий хизмат кўрсатилишини таъминлайдилар.
36. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек давлат капитал қўйилмаларининг тасдиқланган лимитлари доирасида тўғри ва ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш юкланади.