Аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш, бозорга тушаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида давлат томонидан назоратни ва тартибга солишни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетларга даромадлар тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган таркибида алкоголь миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи, уни ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, 100 фоиз ставка бўйича ундирилади.
Корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (кейинги ўринларда лицензиялар деб аталади) бериш тартиби 1-иловага мувофиқ;
3. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш бўйича 3-илова*га мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия ташкил этилсин.
4. Идоралараро комиссия озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи барча хўжалик юритувчи субъектларнинг илгари берилган лицензияларини 1999 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ва қайта расмийлаштирсин, бунда лицензиялар республикада белгиланган стандартларга тўлиқ мувофиқ келувчи спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаётган корхоналаргагина берилишини назарда тутсин.
Идоралараро комиссияга сифатсиз, ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни белгиланган қонунчиликни бузган ҳолда сотиш ҳоллари аниқланган тақдирда берилган лицензияларни қайтариб олиш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга — хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулот сарфланишининг ва сақланишининг, уларнинг ишлаб чиқарилишини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлиги, шунингдек акциз маркаларисиз алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 дан 500 бараваригача миқдорида жарима солинади;
ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотларни, уларни акциз маркаларисиз ва сохта акциз маркалари билан сотаётган юридик шахсларга, алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 дан 200 бараваригача миқдорида жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансини ишлаб чиқсин;
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминласин, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
тегишли лицензияларга эга бўлган барча корхоналар томонидан озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш, спиртни ва тайёр алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳажмларини акс эттирувчи статистика ҳисоботи шаклини жорий этсин.
7. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 4-иловага мувофиқ корхоналарда 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими қўшимча жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналарга алкоголли маҳсулотларни алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда бериладиган юридик шахсларгагина сотишга рухсат этилади.
9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар йили белгиланган тартибда ўзгартириладиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ва «Ўзқурилишматериаллари» компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда қайта фойдаланиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун шиша идишлар, шу жумладан ностандарт шиша идишлар қабул қилиш пунктларини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.
11. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни, алкоголли маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва дизайни бўйича ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи этикетка ва тиқинлар тайёрлаш мақсадида, мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
12. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда техник спиртдан фойдаланишга барҳам бериш учун унда органик люминофорларни қўллаш ҳақидаги таклифни 1999 йил 1 мартгача ишлаб чиқсин ва киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарори таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
1. Мазкур Тартиб озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг зарур санитария-гигиена шартларини таъминлаш, давлат монополиясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш, бериш ва бекор қилишни тартибга солади.
2. Вазирлар Маҳкамаси махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар алкоголли маҳсулотларнинг қуйидаги турларига берилади:
— вино ичимликлари: қуввати 4 фоиздан 8 фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар (пиводан ташқари), 9 фоиздан 20 фоизгача бўлган ўткир винолар.
3. Маҳсулотларнинг ҳар бири бўйича озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ёки «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқнома асосида амалга оширилади.
4. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси номига ариза ҳамда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш бўйича Идоралараро комиссияга мазкур Тартибга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим этадилар.
4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарори билан хатбоши билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиб белгиланган шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)ни расмийлаштиради.
Расмийлаштирилган лицензия, кейинчалик ариза берган корхоналарга кўпи билан икки кун ичида бериш учун, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига жўнатилади.
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 2 йил муддатга берилади.
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Тартибга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор идоравий мансублиги бўйича «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларга юборилади.
8. Мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) берилганлиги учун:
жамоа хўжаликлари — заводлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
9. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) «Ўздавстандарт» маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат санитария назорати органлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
в) зарур сифатга эга бўлмаган ва истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарилганда, шунингдек маркалаш қоидалари номувофиқлиги аниқланганда;
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
1-ИЛОВА
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Зарур ҳужжатларнинг номи | Рўйхатдан ўтказувчи ёки ҳужжатни берувчи орган | |
1. | Лицензия бериш ҳақида илтимоснома | «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг», «Ўзкимёсаноат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
2. | Корхонанинг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. | Корхоналар (ташкилотлар) ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари | |
3. | Корхона ҳисобга олинганлиги ҳақида солиқ органининг маълумотномаси | Корхона жойлашган жойдаги солиқ органлари | |
4. | Корхонанинг давлат иқтисодиёт ва статистика органларида рўйхатдан ўтказилиши | Корхона жойлашган жойдаги статистика органлари | |
5. | Ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса | «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари «Ўзкимёсаноат» ёки «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» билан биргаликда | |
6. | Зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораторияси ҳамда «Ўздавстандарт» органлари томонидан аттестация қилинган синаш усулларига норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги | «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари «Ўзкимёсаноат» ёки «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» билан биргаликда | |
7. | «Ўздавстандарт» марказининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати мавжудлиги | «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари | |
8. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция | Банклар | |
9. | Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотнинг экспертиза натижалари бўйича, шу жумладан органолептика кўрсаткичлари бўйича сифатга мувофиқлигига Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси | Виночилик саноати Марказий дегустация комиссияси | |
10. | Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси, шунингдек озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги | Давлат санитария назоратнинг ҳудудий органлари | |
11. | Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларга мувофиқлик | Меҳнат вазирлиги ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси) | |
12. | Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ёнғин хавфсизлигининг тасдиқланган қоидаларига жавоб бериши ва тегишли норматив-техник ҳужжатларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак | ИИВ ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси) | |
13. | Технология масалаларида биргаликда ишлаш тўғрисида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан тузилган шартнома | «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси | |
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
2-ИЛОВА
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
2-ИЛОВА
Ариза берувчининг штампи | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига |
АРИЗА | |
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) беришингизни сўрайман. | |
_______________________________________________________________________________ | |
(фаолият турининг номи) | |
1. Ариза берувчи _________________________________________________________________ | |
(юридик шахс) | |
2. Ариза берувчининг манзили, телефонлар, факс, телекс ва бошқалар _______________________ | |
_______________________________________________________________________________ | |
_______________________________________________________________________________ | |
_______________________________________________________________________________ | |
3. Ариза берувчининг банк реквизитлари ______________________________________________ | |
_______________________________________________________________________________ | |
Аризага ___________________ (ҳужжатлар сони) ______________________________________ | |
_____________________________________________________ (варақлар сони) илова қилинади. | |
Муҳр | Имзо |
199 йил «_____» ___________________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси | |
Тошкент шаҳри | 199 ____ йил _______________ |
_____________________________________________________________________________ | |
(аризачининг номи) | |
______________________________________________________________________________ | |
______________________________________________________________________________ | |
(фаолият турининг номи) | |
ишлаб чиқариш ҳуқуқини олганлиги тўғрисида берилди. | |
Лицензиянинг амал қилиш муддати _______ йил «____» ________ гача | |
Ўзбекистон Республикаси | имзо |
Муҳр | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Корхоналар номи | Инспекторлар сони |
Жиззах вилояти | ||
1. | «Бахмал-шароб» очиқ турдаги акциядорлик жамияти | 1 |
Наманган вилояти | ||
2. | «Янгиқўрғонвино» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, «Янис-ЖВ» қўшма корхонаси | 1 |
Сурхондарё вилояти | ||
3. | «САВБ» очиқ турдаги акциядорлик жамияти | 1 |
4. | «Орзу» фирмаси | 1 |
Тошкент вилояти | ||
5. | «Болгария-шароб» қўшма корхонаси | 1 |
6. | «Фаровон» фирмаси | 1 |
7. | «ФАР-ВАБ» қўшма корхонаси | 1 |
8. | «ДОЗ-ТУР» қўшма корхонаси | 1 |
9. | «КОМСАР» очиқ турдаги акциядорлик жамияти | 1 |
10. | «Тошкент шампани» очиқ турдаги акциядорлик жамияти | 1 |
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг 16 корхонасида Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими киритилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди «3 йил муддатга» сўзларидан кейин «озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун — икки йил муддатга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарордан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда) 1-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Алкоголли маҳсулотлар савдо залига эга бўлган турғун савдо тармоғи орқали фақат юридик шахслар томонидан сотилади.
Акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотиш юридик шахсларни алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиб ҳисобланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.