Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш ва газ етказиб беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.Й. Отаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар, газ узатиш ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари ҳамда газ истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
«газ» — конлардан қазиб олинадиган, табиий, нефть гази (қўшимча), газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тўпланадиган, шунингдек, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан ишлаб чиқариладиган газ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«газ етказиб берувчи» — газ таъминоти ташкилотларига ёки истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи газ ва нефть қазиб олувчи ҳамда газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«газ узатувчи ташкилот» — газ етказиб берувчидан газ харид қилувчи ва уни қазиб олиш жойидан ва/ёки қайта ишлаш жойидан тақсимлаш ва истеъмол пунктларига узатувчи ташкилот;
(2.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«ҳудудий газ таъминоти корхонаси» — газнинг истеъмолчиларга тақсимланишини, узатилишини ва истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи ташкилот;
(2.1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
«истеъмолчи» — корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, табиий газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланувчи жисмоний шахслар ҳамда аҳоли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
«ҳисоб-китоб даври» — газ сарфи аниқланиши, етказиб берилган газ учун етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак бўлган давр. Томонлар келишиб олган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«газ истеъмоли брони» — захира ёқилғи турларидан энг кўп даражада фойдаланиш шартлари билан технология асбоб-ускуналарининг ҳалокатсиз ишлаши учун зарур бўлган газ истеъмол қилишнинг бир кеча-кундузлик энг кам ҳажми, у ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчи томонидан «Ўзбекнефтгаз» компанияси билан келишган ҳолда аниқланади;
«газ етказиб беришнинг бир кеча-кундузлик ўртача нормаси» — газ етказиб беришнинг бир ойлик ҳажмини тегишли ой кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланадиган газ етказиб бериш ҳажми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси истеъмолчиларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилга республика бўйича газ балансини тузади ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
(3.1-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келгуси йилга республика бўйича газ баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(3.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.2. Келгуси йилга республика бўйича тасдиқланган газ балансига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси минтақалар бўйича истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик ҳажмларини тақсимлайди ҳамда газ етказиб беришнинг белгиланган ҳажмларини газ етказиб берувчилар, ҳудудий газ таъминоти корхоналарига етказади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
— соғлиқни сақлаш ва халқ таълими корхоналари, шунингдек, буғқозонлар — иссиқлик энергиясига эҳтиёжни таъминлайдиган ҳажмларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
— «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг олинган табиий газ учун қонун ҳужжатларида ҳисоб-китоб қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик корхоналарига;
(3.4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
— газ учун ҳақ тўлаш бўйича қарзи бўлмаган ва жорий (шартномавий) тўловлар бўйича олдиндан ҳақини тўлаш шартлари билан шартнома тузганлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича газ қувурларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ ҳисоблаш приборлари бўйича;
(4.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
газ таъминоти корхоналарига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади».
(4.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари истеъмолчиларнинг буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда газ-транспорт тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб газ-транспорт ташкилоти томонидан белгиланади.
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.7. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари газ етказиб беришга, истеъмолчи эса ўртача суткалик меъёрлар доирасида ой давомида бир маромда, истеъмолчининг суткалик меъёридан воз кечиш зарурати бўлган ҳолларда — томонлар ўртасидаги диспетчерлик жадваллари бўйича газ олишга мажбурдир.
(4.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.8. Газнинг истеъмолчилар томонидан етказиб берувчи билан келишилмасдан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартномаларда кўрсатилган миқдорларда йўл қўйилган ортиқча газ сарфи учун етказиб берувчига оширилган ҳақ тўланишига олиб келади.
Навбатдаги ойга (йил чорагига) буюртма берилган табиий газ ҳажмларига доир шартномаларга истеъмолчининг таклифи бўйича мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин киритилган ўзгартиришлар ортиқча олиш ҳисобланмайди.
(4.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.10. Ҳудудий газ таъминоти корхоналари газ тақсимлаш станциясидан чиқиш жойида газ босимини шартномада назарда тутилган миқдорда сақлаб туради.
(4.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.11. Совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Ўзнефтгазназорат» инспекцияси, газ етказиб берувчилар, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси ҳамда истеъмолчилар иштирокида корхоналарни ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадваллари тузилади, жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади. Жадваллар газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан амалга киритилади.
Жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган захирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак.
(4.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.13. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларни газ билан таъминлаш жадвалини ва авария пайтида магистрал газ қувурларининг технологик иш тартиби бузилган тақдирда уларни газ тармоқларидан қисман ёки тўлиқ узиш навбатини тасдиқлайдилар.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан амалга киритилади.
(4.13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.14. Газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш, узатиш ва истеъмол қилишнинг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг газ қазиб олиш, узатиш, газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалари газ етказиб берувчилар, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
(4.14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.15. Газ етказиб берувчилар, газ таъминоти ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчилар газ берилганда газ конлари, газни қайта ишловчи заводлар, магистрал газ қувурлари, шунингдек, турар жойларда, аҳоли яшаш пунктларида ва корхоналарда асбоб-ускуналар ва газ тармоқларининг техник хавфсизлиги ва техник фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.
(4.15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.2. Газ етказиб берувчи (газ узатиш ташкилоти) томонидан ҳудудий газ таъминоти корхонасига ва истеъмолчига бериладиган газ миқдори истеъмолчининг ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади, уларда ҳисобга олиш приборлари бўлмаган тақдирда эса, қоидага кўра газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ етказиб берувчи (газ узатиш ташкилоти)нинг назорат-ўлчов приборлари бўйича аниқланади ва икки томонлама имзоланган ҳужжат билан расмийлаштирилади.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.3. Истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш приборлари носоз бўлганда ва улар газ етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан етказиб берилган газ миқдори пломбаланмаган ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш приборлари носоз бўлган вақтда корхона ишлаган соатлар бўйича ёки шартномада назарда тутилган бошқа усул билан аниқланади.
(5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.4. Аҳоли фойдаланадиган газ ҳажми аҳоли хонадонларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари бўйича, улар бўлмаганда — тасдиқланган нормалар бўйича аниқланади.
5.5. Газ сарфини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, ишлатиш ва текшириш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
5.6. Газ сарфини ҳисобга олиш приборларининг техник ҳолати ва уларнинг текширилиши учун балансида ушбу приборлар бўлган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари жавоб берадилар.
5.7. Шартнома томонларидан ҳар бири иккинчи томон вакилига истеъмолчилар томонидан газдан фойдаланишни ҳисобга олиш приборларини ва ҳужжатларини текшириш имкониятини яратишга мажбурдир.
5.8. Газнинг улгуржи нархларини давлат томонидан тартибга солиш ва уларни қўллаш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.9. Томонлар берилган — қабул қилинган газ тўғрисида ҳар ойда, ойнинг 3-кунидан кечикмай далолатнома тузадилар.
Берилган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон бу ҳақда ўзининг алоҳида фикрини далолатномада акс эттириш йўли билан иккинчи томонга маълум қилади. Келишувга эришилмаган тақдирда келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.10. Истеъмолчи фойдаланган газ учун ҳисоб-китоблар тартиби, тўлов муддати ва шакллари газ етказиб бериш шартномасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.1. Истеъмолчиларнинг газ қурилмалари қониқарсиз, авария вазиятини келтириб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходим ҳамда аҳоли ҳаёти учун хавфли ҳолатда бўлган тақдирда газ етказиб берувчи, газдан фойдаланиш хавфсизлигини назорат қилиш органлари тақдимномасига кўра, истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни зудлик билан тўхтатиб қўйишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.2.-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
газдан фойдаланишдаги камчиликлар ваколатли назорат органлари белгилаган муддатларда бартараф этилмаганда газ етказиб беришни қисман камайтириш ёки батамом тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.4. Газга ҳид қўшиш газ узатувчи ташкилотлар томонидан, газ ҳиди интенсивлигини назорат қилиш эса газ тармоқлари эгалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6.4.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.5. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи газ билан таъминлаш объектларини ишлатишнинг техник ҳолати ҳамда тезкор-диспетчерлик интизомига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
(6.5.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.6. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи объектларда газ етказиб беришни ёки қабул қилиб олишни камайтирувчи авариялар ва носозликлар тўғрисида газ етказиб бериш шартномаларида белгиланган тартибда бир-бирларини хабардор қилишга мажбурдирлар.
(6.6.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.7. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси, газ узатиш ташкилоти талабига биноан, газдан фойдаланиш тартиби ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган газ учун тўловлар ҳолати тўғрисида тезкор ахборот тақдим этадилар.
(6.7.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.1. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ушбу қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(7.1.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.