Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш ва газ етказиб беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.Й. Отаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 53-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
газ — газ қазиб чиқарувчи, газ, нефть қазиб чиқарувчилар томонидан ёки газ-нефть қазиб чиқарувчи ташкилотлар, газни қайта ишловчи ташкилотлар, газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган табиий газ, нефть (йўлдош) гази, шунингдек ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган ёқилғи гази;
(2.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
газ таъминоти ташкилоти — газни қабул қилишни, тақсимлашни ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминловчи ташкилот;
(2.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
«истеъмолчи» — корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, табиий газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланувчи жисмоний шахслар ҳамда аҳоли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисоб-китоб ойи — йилнинг газ етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида етказиб берилган газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган ойи;
(2.1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
«газ истеъмоли брони» — захира ёқилғи турларидан энг кўп даражада фойдаланиш шартлари билан технология асбоб-ускуналарининг ҳалокатсиз ишлаши учун зарур бўлган газ истеъмол қилишнинг бир кеча-кундузлик энг кам ҳажми, у ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчи томонидан «Ўзбекнефтгаз» компанияси билан келишган ҳолда аниқланади;
«газ етказиб беришнинг бир кеча-кундузлик ўртача нормаси» — газ етказиб беришнинг бир ойлик ҳажмини тегишли ой кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланадиган газ етказиб бериш ҳажми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (кейинги ўринларда «Ўзбекнефтгаз» МХК деб аталади) томонидан жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда келгуси йил учун газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш ва тақсимлашдаги ўзининг газга бўлган эҳтиёжлари ва технологик йўқотишлар аниқланади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.2. «Ўзбекнефтгаз» МХК тақдим этилган буюртманомалар асосида, ресурс ва газ узатиш имкониятларини, шунингдек ички тармоқ эҳтиёжини ва газ экспорти ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда чораклар бўйича (қиш даври учун — ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш балансини тузади ҳамда газ истеъмолининг прогноз қилинаётган келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлаш учун жорий йилнинг 15 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
— қонун ҳужжатларида назарда тутилган табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— газ учун ҳақ тўлаш бўйича қарзи бўлмаган ҳамда жорий (шартномавий) тўловлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартлари билан шартнома тузган истеъмолчилар.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 53-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича газ қувурларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ ҳисоблаш приборлари бўйича;
(4.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
газ таъминоти ташкилотларига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади.
(4.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари истеъмолчиларнинг буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда газ-транспорт тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб газ-транспорт ташкилоти томонидан белгиланади.
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.7. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилоти газ етказиб беришга, истеъмолчи эса ўртача суткалик меъёрлар доирасида ой давомида бир маромда, истеъмолчининг суткалик меъёридан воз кечиш зарурати бўлган ҳолларда — томонлар ўртасидаги диспетчерлик жадваллари бўйича газ олишга мажбурдир.
(4.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 151-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.10. Газ таъминоти ташкилотлари газ тақсимлаш станциясидан чиқиш жойида газ босимини шартномада назарда тутилган миқдорда сақлаб туради.
(4.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.11. Совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Ўзнефтгазназорат» инспекцияси, газ етказиб берувчилар, газ узатиш ташкилоти ва газ таъминоти ташкилоти ҳамда истеъмолчилар иштирокида корхоналарни ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадваллари тузилади, жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади. Жадваллар газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга киритилади.
Жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган захирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак.
(4.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.13. Газ таъминоти ташкилоти тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларни газ билан таъминлаш жадвалини ва авария пайтида магистрал газ қувурларининг технологик иш тартиби бузилган тақдирда уларни газ тармоқларидан қисман ёки тўлиқ узиш навбатини тасдиқлайдилар.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади ва газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга киритилади.
(4.13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.14. Газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш, узатиш ва истеъмол қилишнинг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг газ қазиб олиш, узатиш, газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалари газ етказиб берувчилар, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
(4.14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.15. Газ етказиб берувчилар, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчилар газ берилганда газ конлари, газни қайта ишловчи заводлар, магистрал газ қувурлари, шунингдек, турар жойларда, аҳоли яшаш пунктларида ва корхоналарда асбоб-ускуналар ва газ тармоқларининг техник хавфсизлиги ва техник фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.
(4.15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.2. Етказиб берилаётган газ миқдори газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса — истеъмолчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади ва иккала тараф имзолайдиган газни етказиб бериш — қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.3. Олинган газ учун ҳисоб-китоб қилиш пломбаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида ишлаши ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда:
газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш муддати ўтганда, бунда тегишли ҳисоб-китоб текшириш муддати ўтган пайтдан бошлаб қиёслов ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилган пайтгача амалга оширилади;
газни ҳисобга олиш приборининг носозлиги, пломбасининг бутлиги бузилганлиги, газни ҳисобга олиш прибори ўзбошимчалик билан жойидан олинганлиги аниқланганда, шунингдек истеъмолчида ва етказиб берувчида газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда етказиб берувчи вакилининг охирги марта келган кунидан бошлаб амалга оширилади.
(5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
5.4. Аҳоли фойдаланадиган газ ҳажми аҳоли хонадонларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари бўйича, улар бўлмаганда — тасдиқланган нормалар бўйича аниқланади.
5.5. Газ сарфини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, ишлатиш ва текшириш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
5.6. Газ сарфини ҳисобга олиш приборларининг техник ҳолати ва уларнинг текширилиши учун балансида ушбу приборлар бўлган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари жавоб берадилар.
5.7. Шартнома томонларидан ҳар бири иккинчи томон вакилига истеъмолчилар томонидан газдан фойдаланишни ҳисобга олиш приборларини ва ҳужжатларини текшириш имкониятини яратишга мажбурдир.
5.8. Газнинг улгуржи нархларини давлат томонидан тартибга солиш ва уларни қўллаш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.9. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасидаги газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини унинг учун газ етказиб берувчи томонидан белгиланган ҳажмларда тўловни тўлашдан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашга рози бўлмаган тараф бу тўғрида бошқа тарафга ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейинги ойнинг 10-кунигача далолатномада эътироз сабабини албатта кўрсатиш йўли билан маълум қилади. Тарафларнинг розилигига эришилмаган тақдирда, эътирозлар сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(5.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.10. Газ етказиб бериш шартлари етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.
(5.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
6.1. Истеъмолчиларнинг газ қурилмалари қониқарсиз, авария вазиятини келтириб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходим ҳамда аҳоли ҳаёти учун хавфли ҳолатда бўлган тақдирда газ етказиб берувчи, газдан фойдаланиш хавфсизлигини назорат қилиш органлари тақдимномасига кўра, истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни зудлик билан тўхтатиб қўйишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
газдан фойдаланишдаги камчиликлар ваколатли назорат органлари белгилаган муддатларда бартараф этилмаганда газ етказиб беришни қисман камайтириш ёки батамом тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.4. Газга ҳид қўшиш газ узатувчи ташкилотлар томонидан, газ ҳиди интенсивлигини назорат қилиш эса газ тармоқлари эгалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6.4.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 15-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.5. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчи газ билан таъминлаш объектларини ишлатишнинг техник ҳолати ҳамда тезкор-диспетчерлик интизомига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
(6.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.6. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчи объектларда газ етказиб беришни ёки қабул қилиб олишни камайтирувчи авариялар ва носозликлар тўғрисида газ етказиб бериш шартномаларида белгиланган тартибда бир-бирларини хабардор қилишга мажбурдирлар.
(6.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.7. Газ таъминоти ташкилоти, газ узатиш ташкилоти талабига биноан, газдан фойдаланиш тартиби ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган газ учун тўловлар ҳолати тўғрисида тезкор ахборот тақдим этадилар.
(6.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.8. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ёки газ таъминоти ташкилотлари газ етказиб бериш шартномасига кўра, ушбу Қоидаларда назарда тутилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчига газ етказиб берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида етказилган реал зарарни ва бой берилган фойдани белгиланган тартибда қоплайди.
(6.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
7. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.1. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ушбу қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(7.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.