07.11.2014 йилдаги ПҚ-2260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши» лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежайдиган замонавий юқори самарали технологияларни жорий этиш ҳисобига энергия ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш, мамлакат энергетика тизими фаолиятининг пишиқ-пухталигини янада ошириш ва республика истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш учун 40 йил муддатга, 10 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 71 839 млн. Япония иенаси (эквиваленти 704 млн. АҚШ долларига тенг) миқдорда қарз берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун «Ўзбекэнерго» ДАК ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қарзини узиш, шунингдек фоизлар, комиссияларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар «Ўзбекэнерго» ДАКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан қарз битимини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қарзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги агентлик битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япониянинг «Tokio-Mitsibushi UFJ. Ltd.» банки билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарзидан фойдаланиш мақсадида банклараро битим тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекэнерго» ДАК уч ой муддатда «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиб, ваколатли экспертиза органлари билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқлатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2260-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 550-модда)