Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2004 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2003 йил 11 декабрдаги 553-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2004 йилги Давлат бюджети таҳчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети таҳчиллигини молиялаштириш фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар, ўрта муддатли давлат пул мажбуриятлари ва хориждан маблағ жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. 2004 йил 1 январдан бошлаб автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташувчи жисмоний шахслар учун белгиланган чекланган солиқ жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини ижарага бериш, шу жумладан бирлашмалар, уюшмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага беришдан оладиган даромадларига жорий этилсин, улар тегишли равишда ижара тўлови суммасидан даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.
5. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликлари 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашга ўтказилсин.
6. 2004 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тажриба тариқасида, 18-иловага* мувофиқ ставкалар бўйича ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2004 йил 1 апрелгача Самарқанд ва Тошкент вилоятлари барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаш ишларини амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг қайта баҳоланган норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини қайта баҳолаш натижаларига кўра, зарурият бўлганда, ягона ер солиғининг белгиланган ставкаларига тузатишлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. 2004 йил 1 январдан бошлаб:
қўшилган қиймат солиғи бўйича аванс тўловлари бекор қилинсин, ушбу солиқни амалдаги айланма бўйича ҳар ойда бир марта тўлаш назарда тутилсин;
«ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган автомобилларни республикадан олиб кетувчи жисмоний ва юридик шахслардан йиғим бекор қилинсин.
8. 2004 йил 1 январдан бошлаб:
фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш билан бирга ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар тўлаш ўрнига, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 19-иловага* мувофиқ миқдорда ягона ижтимоий тўлов жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, ягона ижтимоий тўлов давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
9. Ижтимоий суғуртага мажбурий бадалларни амалдаги ставкалар бўйича тўлашнинг амалдаги тартиби:
ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлаётган ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар;
«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
10. 2004 йилда:
барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш (товар айланмаси) ҳажмидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 0,7 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг иш ҳақидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.
11. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 20, 21-иловаларга* мувофиқ белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
13. 2004 йил учун:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 22-иловага* мувофиқ;
умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар нормативлари 23-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса нақд пул маблағининг энг кам зарур миқдорлари 24-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетларнинг биринчи навбатдаги харажатларининг (устамалари билан иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
14. Аҳолини иссиқлик энергияси билан кафолатли таъминлаш, коммунал хўжалиги қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларининг куз-қиш даврида узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида 2004 йилдан бошлаб уларни мукаммал таъмирлаш учун мақсадли маблағлар назарда тутилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
тегишли даражадаги бюджетларни шакллантиришда ҳар йили қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш учун маблағларни назарда тутсинлар;
кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.
15. 2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира фондлари миқдорлари 25-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
16. Ҳукуматнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, шу жумладан Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлар ҳажми 2004 йилда давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш (асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлар) бўйича харажатлар ҳажмида чеклаб қўйилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги:
макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси таҳлили натижалари бўйича, зарурият бўлганда, Давлат бюджетининг белгиланган таҳчиллиги доирасида Давлат бюджетининг асосий параметрларини аниқлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
2005 молия йилидан бошлаб ялпи ички маҳсулот ўртача муддатли прогнози, бюджет таҳчиллигининг, давлатнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқликда 3 йилга бюджет даромадлари ва харажатлари параметрларининг мақсадли йўналишларини белгилашни назарда тутувчи солиқ-бюджет сиёсатининг ўртача муддатли стратегияси юзасидан 2004 йил 1 апрелгача таклифлар киритсинлар.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Давлат бюджетининг харажатлар бўйича параметрларини тасдиқланган 2492,5 млрд сўмга ўрнига 2385,6 млрд сўмгача миқдорда аниқлаштирган ҳамда бюджет таҳчиллигини (ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан тасдиқланган 2,0 фоиз ўрнига) ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,7 фоизгача камайтирган ҳолда 2003 йилги давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2004 йил январь ойида 2003 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, 2003 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2003 йилги Давлат бюджети таҳчиллиги фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар ҳамда давлат бюджетининг 2003 йил бошидаги қолдиғи ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари кўрсаткичларини айрим манбалар ва мамлакат минтақалари бўйича 2003 йилга тасдиқланган даромадлар ҳажми доирасида аниқлаштирсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 27-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
* 1—9 ва 10-1-25-иловалар рус тилидаги матнда берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 25 декабрь,
567-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон
қарорига
10-1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ

Товарлар номи

Солиқ ставкаси

акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархларида товарлар қийматига нисбатан фоизларда

бир ўлчов бирлиги сўмларда

1. Ароқ ва ҳажмий таркибида этил спирти 30 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)2660*
2. Коньяк (бренди) (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)4000*
3. Кучли винолар ва ҳажмий таркибида 10%дан 30%гача бўлган узум ва мева-сабзавотдан тайёрланган ҳамда бошқа алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)1312,5*
4. Ҳажмий таркибида спирт 10 фоизгача бўлган кучсиз алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)1860*
5. Қуруқ винолар (1 литр тайёр маҳсулот учун)(1)273,9*
6. Шампан виноси (1 шишаси учун)(1)182*
7. Этил спирти, шу жумладан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК корхоналари хусусий истеъмол учун 1 дал.га ишлаб чиқарган этил спирти8510
8. Винобоп материаллар (1 литр тайёр маҳсулот учун):
қуруқ оқ110
қуруқ қизил130
кучли100
9. Пиво, таркибида фоизларда ҳажмий улушда этил спирти (алкоголь) бор (1 литр маҳсулот учун)(1):
4,5 гача (ҳисобга олинади)80
4,5 дан юқори - 6,0 гача (ҳисобга олинади)100
6,0 дан юқори170
10. Ўсимлик ёғи (пахта):79**
озиқ-овқат (саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари)
техник (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори озиқ-овқат маҳсулот таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)67
11. Гуруч ёрмаси (2)20
12. Кирсовун ва атирсовун20
13. Фильтрли сигареталар:
юмшоқ ўрамда45
қаттиқ ўрамда38
14. Фильтрсиз сигареталар, папирослар32
15. Заргарлик буюмлари (3)
16. Пахта толаси (3)
17. «ЎзДЭУавто» АЖ автомобиллари (2)22,5***
18. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари10***
19. Нефть маҳсулотлари (4):
бензин А-72, А-7645
бензин Аи-91, А-92, Аи-93, Аи-9545
дизель ёқилғиси40
авиакеросин20
20. Табиий газ, бундан аҳолига сотиладигани мустасно (4)40
21. Нефть ва газ конденсати25
22. Гиламлар ва гилам маҳсулотлари5***
23. Биллур буюмлар, шу жумладан биллур ёритиш асбоблари5***
24. Мебель (халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари учун махсус мебеллар бундан мустасно)5***
25. Видео- ва аудиоаппаратура5***
*) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда, акциз солиғи суммаси қуйидаги миқдорларда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК махсус ҳисобрақамига йўналтирилади:
— ҳажмий таркибида этил спирти 10%гача, 10%дан 30%гача, 30% ва ундан ортиқ бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, шунингдек сув қўшилмаган бир литр этил спиртига ундириладиган, коньяк (бренди)га белгиланган ставкадан 60 сўм;
— 1 шиша шампан виноси ва 1 литр қуруқ вино учун белгиланган ставкадан 12 сўм.
**) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда акциз солиғи Давлат бюджетига 77% ставка бўйича, 2% эса - «Ёқмойтамакисаноат» уюшмасининг махсус ҳисобрақамига ҳисоблаб ўтказилади.
***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 390-сон қарорига мувофиқ бўш қолган маблағларни ишлаб чиқаришни ўстириш, ассортиментни кенгайтириш ва ишлаб чиқариладиган истеъмол товарларининг рақобатбардошлигини оширишга йўналтириш мақсадида акциз солиғи суммаси корхона ихтиёрида қолади.
Изоҳ:
1) қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг ўзгариши ҳамда сотиладиган маҳсулот ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бир йил ичида қайта кўриб чиқилади;
2) гуруч ёрмаси, «ЎзДЭУавто» АЖ автомобилларига акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартибини Молия вазирлиги ЎзР Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда белгилайди;
3) пахта толаси, заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкалари ҳамда акциз солиғини тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди;
4) ставкалар ўртача ҳисобланган миқдорда келтирилган. Акциз солиғини тўловчиларга доир ставкаларнинг аниқ ҳажми ва тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгилайди;
5) бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросинга акциз солиғи суммасини ҳисоблашда нефть ва газ конденсати бўйича ҳисобланган акциз солиғи суммаси ҳисобга олинмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон
қарорига
26-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТАДИГАН ҚАРОРЛАРИ
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда; 1994 й., 1-сон, 1-модда) 10-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорининг 3-банди, 8-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда қарорга 3-20-иловалар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илова 4-бандининг иккинчи хатбоши.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон
қарорига
27-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
2-илованинг II, III бўлимлари ва IV бўлимнинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«Божлар, йиғимлар ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалида:
10 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
12-банддаги «хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитация қилишга» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низом 9-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «хўжалик субъектларидан» сўзларидан кейин «0,07 фоиз миқдорида» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорида:
5-банднинг бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–244-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Магнум» ҳайдов тракторларини жиҳозлаш учун плуглар харид қилиш тўғрисида» 1998 йил 31 июлдаги 326-сон қарорида:
1-бандда:
бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда; 2003 й., 6-сон, 44-модда, 45-модда; 10-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловада:
а) 1.15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.15. Ижарага берганлик, хизматлар кўрсатилганлиги, маълумотлар узатилганлиги учун алоқа узелларига тўлов (кўчма, йўлдош, пейжинг алоқаси, радиочастоталар ижараси, ажратилган каналлар, маълумотларни узатишнинг симли ва симсиз тармоқлари), АТС ва Интернетдан ташқари»;
б) қуйидаги мазмундаги 1.21-1-банд қўшилсин:
«1.21-1. Ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тааллуқли бўлмаган атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва унга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча компенсация тўловлари».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва ҳайдов агрегатларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 152-сон қарорининг 3-бандида:
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Кейс» дон ўриш-йиғиш комбайнларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 12 майдаги 235-сон қарорининг 4-бандида:
биринчи хат бошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқариш синовлари учун шудгорлаш агрегатлари харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 19 июлдаги 351-сон қарорида:
3-банддаги «Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловадаги «Қашқадарё вилоятининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 сентябрдаги 431-ф-сон фармойишининг 4-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кирган ёки Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига чиққан ҳолда олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган ҳолда бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бўлимлари томонидан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 570-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 780-модда)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва эҳтиёт қисмлар харид қилиш тўғрисида» 2000 йил 12 майдаги 186-сон қарорининг 3-бандида:
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган 2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурида:
а) 4-бўлимнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дастурнинг асосий бўлимларини молиялаштириш учун маблағларни хорижий банклар, операторлар, провайдерларнинг кредитлари, шунингдек ички ва ташқи инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига жалб этиш мўлжалланмоқда. Бунда коллежлар, лицейлар ва умумтаълим мактабларини компьютерлар билан жиҳозлаш харажатларини (камида бир мингта компьютер синфлари ташкил этиш бўйича ҳар йилги эҳтиёжни қондиришни ҳисобга олган ҳолда): харажатларнинг 30 фоизини – беғараз грантларни босқичма-босқич жалб этиш ҳисобига ва 70 фоизгачасини ушбу мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланмоқда, олий ўқув юртлари бўйича эса асосан беғараз грантлар ва олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади».
б) 8-иловадаги изоҳ**га «асосан беғараз грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланадиган олий ўқув юртларидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 апрелдаги 217-ф-сон фармойиши 3-бандининг иккинчи хат бошидан «божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой ўтгандан кейин акциз солиғи тўлаган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 250-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48—50-сон, 486-модда)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2004 й., 17-сон, 197-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 52-сон, 386-модда; 2006 й., 48-50-сон, 486-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; 2017 й., 31-сон, 780-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)