28.11.2003 йилдаги 534-сон
«Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда ушбу норманинг 2004 йил 1 январдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси кафолати ва кредит (қарз) битими алоҳида дафтарларда рўйхатдан ўтказилади, уларда кафолатнома беришга ва кредит (қарз) битимини имзолашга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққан сана ва унинг тартиб рақами, кафолатланган мажбуриятлар миқдори, кафолатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва берилган санаси, кредит (қарз) битимининг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, хорижий кредитор, хорижий кредит қайта молиялаштирилган тақдирда эса — республиканинг қайта молиялаштирувчи тижорат банки, қарз олувчи (субқарз олувчи) — Ўзбекистон Республикаси резиденти кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган дафтарлар тартиб рақами қўйилган , ип ўтказиб тикилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан имзоланган ва Молия вазирлигининг гербли муҳри қўйилган бўлиши керак.