LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Меҳнат миграцияси масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликнинг ўсиб бораётган кўламларини, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун иш ўринлари бериш хоҳишини билдирган мамлакатлар ва чет эл компаниялари сони кўпайганлигини ҳисобга олиб, шунингдек республика фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетишини ташкил этиш тизимини ва унинг механизмини тартибга солиш, фуқароларнинг чет элларда ишга жойлашишини таъминлайдиган меҳнат органлари инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашишини таъминлаш масалаларини ҳал этиш Ҳукумат қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ходимларнинг умумий чекланган сони 39 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 28 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга ишга жўнатиш учун номзодларни танлаб олиш бўйича Идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент, Фарғона, Қарши ва Нукус шаҳарларида Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар ташкил этилсин.
Белгилансинки, Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган давлат корхоналари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бевосита бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлашиш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
чет элларга ишга жўнатиш учун хорижий иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ бўлган номзодларни танлаш;
чет элларда ишга жойлашишни расмийлаштириш учун зарур бўлган чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда, шу жумладан виза олишда ва бошқа ҳужжатларни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам бериш.
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюронинг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро тўғрисидаги намунавий низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳузурида хўжалик ҳисобидаги Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази ташкил этилсин.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар билан тузилган шартномалар бўйича фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш;
чет элларга ишга кетаётган фуқароларга бориладиган мамлакатнинг асосий қонун ҳужжатлари, анъаналари ва хулқ-атвор нормалари тўғрисида маълумот бериш;
бориладиган мамлакат тилини муомала қилиш ва меҳнат функцияларини бажариш, контракт бўйича ишга жойлашадиган ишлаб чиқаришларда техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини билиш даражасида ўқитиш;
чет элларга ишлаш учун жўнатилаётган фуқароларнинг соғлиги ҳолатини хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб этиб комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратсин;
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар ишининг пухта ташкил этилишини таъминласин, улар фаолияти устидан назорат ўрнатсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда меҳнат миграцияси соҳасида давлатлараро ва идоралараро битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, фуқароларнинг устун даражада иқтисодий ривожланган мамлакатларда ишга жойлашиши кўламларини кенгайтириш ишларини фаоллаштирсин;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига фуқароларнинг чет элларда ишга жойлашиши ва ташқи меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича ахборот берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган республика фуқаролари учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларга кўмаклашсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жойлардаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда фуқароларнинг чет эллардаги яширин меҳнат миграциясига оид профилактика ва олдини олиш ишларини кучайтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ва консулликлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга келган фуқароларни мажбурий равишда консуллик ҳисобига қўйсин, шунингдек уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатсин ва уларни ҳимоя қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек уларнинг баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Мазкур Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига татбиқ этилади.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусий меҳнат контрактлари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фуқароларнинг хусусий контрактлар бўйича чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ бериладиган рухсатномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан рухсатнома берилгандан кейин фуқаролар чиқишни расмийлаштириш учун яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг келиш, кетиш ва фуқаролик бошқармаси бўлинмасига ариза берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг хусусий меҳнат контрактига эга бўлган фуқаролари чет элларда ижтимоий муҳофазаланишини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий фирмадан (иш берувчидан) олинган давлат тилига таржима қилинган, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғурта кўрсатилган, шунингдек меҳнат визаси (EMPLOYMENT VIZA) билан таъминлаш борасида иш берувчининг мажбурияти назарда тутилган ҳолда нотариал тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан легализация қилинган контракт нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги соғлигининг ҳолати тўғрисида маълумотнома.
5. Рухсатнома бланкасида рухсатномани берган органнинг номи, унинг юридик манзили, рўйхатдан ўтказиш рақами, рухсатнома берилган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг фуқаролиги, фаолият тури, рухсатнома амал қиладиган ҳудуд, амал қилиш муддати, узайтириш вақти кўрсатилади. Рухсатнома Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатли раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг рухсатномаси билан меҳнат контракти асосида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлашиш мамлакатида Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида ҳисобда туриши шарт. Республиканинг вакиллик органлари бўлмаган тақдирда ўзбекистонлик фуқаролар МДҲ мамлакатларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан вакил қилинган консуллик органларида рўйхатдан ўтиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга ишга жўнатиш учун номзодларни танлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорлари асосида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома берилишининг асосли рад этилиши ариза берувчига рухсатнома бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ёзма равишда юборилади.
9. Рухсатнома меҳнат контракти муддатига берилади. Ариза берувчининг илтимосига кўра мазкур контракт узайтирилган тақдирда рухсатноманинг амал қилиш муддати белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
10. Рухсатнома берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади. Мазкур тўлов рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга сарфланади.
11. Рухсатнома олишнинг мазкур Низомда белгиланган мажбурий тартиби Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқароларига нисбатан қўлланилмайди:
б) олий касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳукуматлараро дастурлари доирасида таътил даврида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;
г) хорижий олий касб-ҳунар таълими муассасаларида маърузалар курси ўқиш ва бошқа ишлар учун таклиф этилган лекторлар ва инструкторлар;
д) Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузган давлатлараро битимларида ишга жойлашишнинг улар учун ўзгача тартиби белгиланган шахслар, шунингдек Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар томонидан хорижий ташкилотлар билан тузилган идоралараро шартномалар (битимлар) бўйича ишга кетаётган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли давлат унитар корхонаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга асосланган меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиб боришга доир фаолиятни республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқларига ҳамда ҳайъати қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Агентлик мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элларда ва хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикасида ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш ва рухсатномалар бериш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда ишга жойлаштириш, чет элларда ишга жойлаштиришга номзодлар билан дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш йўли билан уларга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар, шунингдек Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий ишчи кучларини ёлловчи чет эл фирмалари (корхоналар, муассасалар, компаниялар) билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга жўнатиш учун номзодларни танлаб олиши бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш);
юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари таклифларига мувофиқ ҳамда ташқи меҳнат миграцияси жараёнлари таҳлилини, аҳоли меҳнат миграциясини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли прогнозларини ҳисобга олган ҳолда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятига тасдиқномалар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш масаласи бўйича ўз ваколати доирасида музокаралар олиб боради, хорижий ҳамкорлар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва протоколлар лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни имзолайди;
тегишли қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалари, битимлари ва протоколларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда белгиланган тартибда берилган рухсатномалар (тасдиқномалар) асосида ишлаётган хорижий фуқароларни ҳисобга олади;
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлган хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлаш учун жўнаб кетаётган фуқароларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш хусусиятлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилади, уларнинг малака оширишига ва хўжалик ҳисоби асосида хорижий тилни ўрганишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали, белгиланган тартибда чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини амалга оширади;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий муҳофазасини белгиланган тартибда таъминлайди;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан биргаликда чет элларга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтгандан кейин ишга жойлаштирилишини ташкил этади;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;
хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни қидиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш тўғрисида битимлар тузади;
чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотларни хорижий иш берувчилар ўртасида, шу жумладан «Интернет» тармоқлари орқали тарқатади.
тузилган контрактларга мувофиқ чет элда ишлаш учун кадрларни танлаш, уларни касб бўйича лаёқатликни аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш, уларга бориладиган мамлакатларнинг асосий қонунларини ўргатиш;
меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлашга жўнатиладиган номзодлар тўғрисида маълумотлар олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ваколатли органларга мурожаат қилиш;
дастлабки танловдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар (шартномалар)ни ҳисобга олган ҳолда уларни чет элларда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартнома (контракт)лари бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хорижий фуқаролар тўғрисида маълумотлар олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий ишчи кучларини ёлловчи ва бундай ёллашга кўмаклашувчи хорижий компаниялар (фирмалар) билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
зарурат бўлганда, ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни амалга ошириш учун ўқитувчиларни, вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини ва бошқа фуқароларни шартномалар (контрактлар) бўйича жалб этиш;
кам таъминланган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга боришга тайёргарлик кўриши ва уларнинг жўнатилиши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш, ушбу харажатлар кейинчалик қайтарилади;
молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойданинг 15 фоизини ажратиш ҳисобига Агентликни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Агентликнинг мол-мулки асосий фондлардан ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа бойликлардан иборат бўлади.
8. Агентликнинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.
9. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Агентлик бошлиғи бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Агентлик манфаатларини ифодалайди;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда штат жадвалини, Агентлик аппарати таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар ҳамда юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш учун хорижий фуқароларнинг меҳнат фаолиятига тасдиқномалар беради (уларнинг амал қилиш муддатини узайтиради).
10. Агентлик бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари Агентлик бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
12. Солиқлар ҳамда давлат бюджетига, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда (даромад) Агентлик молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади ҳамда ундан Агентликни ривожлантиришда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ҳисобига олинган маблағлар;
хусусий контрактлар бўйича чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундиришдан олинган даромад;
Агентлик пул маблағларини сақлаш ҳамда республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисоб рақамлари, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Агентлик вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
15. Хўжалик фаолиятидан олинган валюта тушуми қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Агентлик ўз ишларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агентлик Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уйда жойлашган.
(18-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 561-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли давлат корхонаси ҳисобланади.
Бюро Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга асосланган фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиб боришга доир фаолиятни республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.
2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқларига ҳамда ҳайъати қарорларига, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.
3. Бюро мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлашиш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
хорижий иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ишчи кучини экспорт қилишга ажратиладиган квоталарни олиш ва реализация қилиш;
чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда, шу жумладан виза ва чет элда ишга жойлашишни расмийлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни олишда ёрдам бериш.
тегишли қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалари, битимлари ва протоколлари ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини амалга оширади;
фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш масаласи бўйича ўз ваколати доирасида музокаралар олиб боради ва хорижий ҳамкорлар билан идоралараро шартномалар, битимлар ва протоколлар тузади;
ишлаш учун чет элга бораётган фуқароларни меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари ва тузилган шартномалар, ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш шарт-шароитлари ва хусусиятлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилади;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини белгиланган тартибда таъминлайди;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи минтақа фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига зарур маълумотлар ва материалларни тақдим этади;
чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотларни хорижий иш берувчилар ўртасида, шу жумладан «Интернет» тармоқлари орқали тарқатади.
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан биргаликда чет элларга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтгандан кейин ишга жойлаштирилишини ташкил этади.
меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлашга жўнатиладиган номзодлар тўғрисида маълумотлар олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ваколатли органларга мурожаат қилиш;
тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланган талаблар ва қоидаларга биноан чет элда ишлаш учун фуқароларни танлаш;
дастлабки танловдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар (шартномалар)ни ҳисобга олган ҳолда уларни чет элларда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;
хорижий ишчи кучларини ёлловчи ва бундай ёллашга кўмаклашувчи хорижий компаниялар (фирмалар) билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
зарурат бўлганда, ушбу Намунавий низомда назарда тутилган айрим функцияларни амалга ошириш учун мутахассисларини ва бошқа фуқароларни шартномалар (контрактлар) бўйича жалб этиш;
кам таъминланган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга боришга тайёргарлик кўриши ва уларнинг жўнатилиши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш, ушбу харажатлар кейинчалик қайтарилади.
7. Бюронинг мол-мулки асосий фондлардан ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа бойликлардан иборат бўлади.
8. Бюронинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.
9. Бюрога Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Бюронинг жорий фаолиятини ташкил қилади ва Бюрога юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Бюро манфаатларини ифодалайди;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда штат жадвалини, Бюро аппарати таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;
10. Бюро бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
11. Таркибий бўлинмалари раҳбарлари Бюро директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
12. Солиқлар ҳамда давлат бюджетига, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда (даромад) Бюро молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади ҳамда ундан Бюрони ривожлантиришда фойдаланилади.
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга боришга тайёрлашда фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундиришдан олинган даромад;
Бюро пул маблағларини сақлаш ҳамда республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисоб рақамлари, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқига эгадир.
14. Бюро вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Бюронинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган валюта тушумидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,1995 й., 10-сон, 41-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2001 й., 4-сон, 21-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
«2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади»;
в) Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда (2-илова):
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди»;
2.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда) 5-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 4-илова.
2.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.