24.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2617
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизматининг қарори, 24.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2617
Кучга кириш санаси
29.09.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2021
Ҳужжат 29.09.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 219-сонли «Ўзбекистон Республикаси МХХ-МХХБ авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан қўлда олиб юриладиган юкни, багажни кўздан кечириш ва йўловчиларни, фуқаро кемалари экипажи аъзоларини, аэропортлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларни шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни (бундан буён матнда электрон воситалар деб юритилади) авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.