«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида» ҳамда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияларининг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;
2003 йил 1 октябргача ушбу қарор талабларига мувофиқ юридик шахсларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар берилишини таъминласинлар.
3. Белгилаб қўйилсинки, белгиланган тартибда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда белгиланган муддатларда лицензия олмаган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқидан қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳрум қилинадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибиятига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ. Назиров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З.А. Алматов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш бундан мустасно, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан;
таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда матнда – лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборат-таҳлил маркази вакили киритилади.
4. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг бир неча турини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганда лицензияда ушбу фаолиятнинг ҳар қайси тури кўрсатилиши керак.
6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ишлаб чиқаришнинг технология регламентларига кўра белгиланган квоталар доирасида РД Ўз-19-01-96 (Доривор воситалар ишлаб чиқаришни ва уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидалари) талабларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш;
лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган фаолиятни, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш.
9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
10. Юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
11. Лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш бўйича талаблар, шу жумладан моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техник воситаларга энг кам талаблар лицензияловчи орган томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ички ишлар ҳудудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларга эҳтиёж тўғрисидаги хулосаси (таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан қилинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотномалари албатта илова қилинган ҳолдаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
14. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссияси масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Эксперт комиссияси масъул котиби жойида бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди. Эксперт комиссияси масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан, белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
15. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
16. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасининг кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш юзасидан аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
17. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
18. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни йигирма етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
21. Лицензияловчи орган ҳамда лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
кўрсатиб ўтилган тур бўйича гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган манзил (шу жумладан таркибий бўлинмалар манзиллари);
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
22. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.
23. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
24. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
25. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
26. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айни вақтда қайта тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
28. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
31. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
32. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
33. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
35. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан уларга риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
40. Лицензиялар реестридаги мавжуд ахборот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар лицензияловчи органдан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида реестрдан кўчирма тарзида ахборот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Реестрдан ахборот бериш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак (ахборот берилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан
боғлиқ фаолиятни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан
боғлиқ фаолиятни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида» 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 44-модда):
а) Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида Низомда (қарорга 1-илова):
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг амалда олиб кирилиши (олиб чиқилиши) тўғрисида ҳисобот»;
«таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган мазкур рўйхатда кўрсатилган препаратлар, уларнинг миқдоридан ва нейтрал компонентлар (сув, крахмал, қанд, натрий бикарбонати, тальк ва шу кабилар) мавжудлигидан қатъи назар»;
«Таркибида назорат қилинадиган асосий гиёҳвандлик воситасидан ташқари бошқа фармакологик фаол компонентлар бўлган мураккаб доривор препаратларга нисбатан назорат мазкур мураккаб доривор препаратни ушбу рўйхатга киритиш йўли билан якка тартибда ўрнатилади»;
«таркибида психотроп моддалар бўлган мазкур рўйхатда кўрсатилган препаратлар, уларнинг миқдоридан ва нейтрал компонентлар (сув, крахмал, қанд, натрий бикарбонати, тальк ва шу кабилар) мавжудлигидан қатъи назар»;
«Таркибида назорат қилинадиган асосий психотроп моддадан ташқари бошқа фармакологик фаол компонентлар бўлган мураккаб доривор препаратларга нисбатан назорат мазкур мураккаб доривор препаратни ушбу рўйхатга киритиш йўли билан якка тартибда ўрнатилади»;
«Изоҳ. 3, 9, 15, 16, 17, 25-бандларда кўрсатилган прекурсорлардан фойдаланиш назорат қилинмайди, агар уларнинг ҳар бирига йиллик эҳтиёж 12 килограммдан (литрдан) ортиқ бўлмаса».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи орган рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.