Уй-жой қурилишини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва республика корхоналарининг ёғоч-тахта материалларига ва ёғочга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, ички истеъмол бозорини улар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
юридик шахслар томонидан иловага мувофиқ олиб келинадиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғочга нол фоиз миқдорида импорт божхона божи ставкаси;
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар учун мазкур қарорга иловада кўрсатилган, тижорат фаолиятига мўлжалланган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч олиб келишда ягона божхона тўловининг нол ставкаси белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикага ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч олиб келишнинг белгиланган тартибига юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатъий риоя қилиниши, божхона расмийлаштирувининг ва божхона тўловлари ундиришнинг тўғри амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарнинг номи | ТИФ ТНкоди |
1. Ишлов берилмаган, шилинган ёки шилинмаган, хомаки брусланган ёки брусланмаган ёғоч-тахта материаллари | 4403 |
2. Темир йўллар ёки трамвай йўллари учун ёғоч шпаллар | 4406 |
3. Узунасига арраланган ёки ёрилган, рандаланган ёки пўсти олинган, йўнилган ёки йўнилмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч-тахта материаллари | 4407 |
4. Елимланган фанера учун бир қатламли фанера ва бир қаватли юпқа фанера учун листлар (елимланган ёки елимланмаган) ҳамда узунасига арраланган, қисмларга кесилган ёки пўсти олинган, рандаланган ёки рандаланмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган, 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч | 4408 |
5. Ҳар қандай қиррали ёки яссиликдаги, рандаланган ёки рандаланмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган, шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган, бир шаклга келтирилган ўлчовли (ўркачли, ўйиқли, шпунтланган, четлари йўнилган, ярим доира рандаланган шаклда бириктирилган, бир қолипдаги, думалоқланган ёки шунга ўхшаш) арраланган бинокорлик материаллари (полни паркет билан қоплаш учун йиғилмаган планка ва фриз ҳам шу жумлага киради) (расмлар, фотосуратлар, ойналар ёки шунга ўхшаш буюмлар учун бир қолипдаги рамкалардан, шунингдек паркет ёки полни ёғоч билан қоплаш учун йиғилмаган брус, планка ва фризлардан ташқари) | 4409 (440910110, 0440920110 ва 440920910 дан ташқари |
6. Ёғоч-пайраха плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материаллар | 4410 |
7. Ёғочдан тайёрланган ёғоч-толали плиталар ёки қатрон ёки органик моддалар қўшилган ёки қўшилмаган ёғочсимон бошқа материаллар | 4411 |
8. Елимланадиган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар | 4412 |
9. Блок, плита, брус ёки бир қолипдаги (буюм) шакллардаги прессланган ёғоч | 4413 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.