16.01.2002 йилдаги 23-сон
Ҳужжат 01.04.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
«Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сувнинг амалдаги ва потенциал манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 7622 гектар майдондаги Чирчиқ зонасига (Қибрай участкаси);
2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 10624 гектар майдондаги Оҳангарон зонасига (Ўрта Оҳангарон участкаси);
3-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 16913 гектар майдондаги Сўх зонасига (Тўлаш участкаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 17036 гектар майдондаги Чимён-Аввал зонасига (Лаган ва Аввал участкалари) муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1—4-иловаларда* кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакли, идоравий қарашлилиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган тақдирда қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсинлар, шунингдек бу ҳақда бир ой муддатда чучук ер ости сувлари ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини хабардор қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.