18.03.2014 йилдаги ПҚ-2153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тоифадаги «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси меҳмонхона мажмуини ривожлантириш ва самарали ишлашини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тоифадаги «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси (ХРТСБ ДК) меҳмонхона мажмуи бошқарувини ташкил этиш ва юқори халқаро стандартлар ҳамда талаблар даражасида меҳмонхона хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Hilton Worldwide» (АҚШ) компанияси ўртасида 2013 йил 31 декабрда меҳмонхона мажмуини «Hilton – Tashkent» бренди (номи) билан бошқариш тўғрисида тегишли шартномалар тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасига қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Hilton Worldwide» (АҚШ) компанияси билан бирга тендер (танлов) савдолари ўтказмай, лицензияга эга дизайнерлик компаниясини, меҳмонхона мажмуини қайта қуриш жараёнини бошқарадиган компанияни, таъмирлаш ишларини олиб борадиган пудрат ташкилотини, шунингдек меҳмонхона мажмуини «Hilton Worldwide» (АҚШ) компаниясининг талаб даражасидаги стандартга мувофиқ қайта жиҳозлаш учун товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчиларни белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш ишлари ва меҳмонхона мажмуини қайта жиҳозлаш «Hilton Worldwide» (АҚШ) компаниясининг бренд стандартига мувофиқ бўлиши учун унинг тўхтовсиз ишлашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси 2017 йил 1 январга қадар қуйидаги тўловлардан озод этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Hilton Worldwide» (АҚШ) компанияси бошқарувига берилган, фақат меҳмонхона мажмуи фаолияти доирасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг барча турларидан (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга киритилган асбоб-ускуналар, материаллар, мебель ва таъмирлаш ишлари ҳамда меҳмонхона мажмуини қайта жиҳозлаш учун инвентарь олиб келинганлик учун бож тўловларидан (бож йиғимларидан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорда назарда тутилган солиқ ва бож имтиёзлари берилиши туфайли бўшайдиган маблағлар фақат меҳмонхона мажмуини таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш, шунингдек тижорат банкларидан олинган кредитларни қайтариш билан боғлиқ ишларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхона хизматлари кўрсатиш соҳасида умум томонидан қабул қилинган жаҳон ҳисоб-китоб қоидаларига мувофиқ, олдиндан тўловлар ундирмасдан меҳмонхона хизматларини кўрсатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхона мажмуига керак бўлган корпоратив харидларни харид суммасидан қатъи назар, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон савдо таомилисиз амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Hilton Worldwide» (АҚШ) компанияси «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси билан тузган шартномаларини амалга оширишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахснинг фойда солиғи тўловидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Hilton Worldwide» (АҚШ) компаниясини доимий муассаса сифатида рўйхатга олмасдан, «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси билан тузилган шартнома доирасида фаолиятини амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасининг талабномасига биноан меҳмонхона мажмуидан фойдаланишга жалб қилинадиган «Hilton Worldwide» (АҚШ) компанияси ходимларига кўп марталик кириш визаларини белгиланган тартибда беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «INTERSERVIS» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасининг талабномаларига асосан Ўзбекистон Республикасига меҳмонхона мажмуидан фойдаланишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатнома беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларига меҳнат қилиш ҳуқуқи тасдиғини бериш (уни узайтириш)ни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2153-сон