Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 30.04.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 1994 й., 9-сон, 46-модда; 1997 й., 4-сон, 14-модда; 2003 й., 1-сон, 4-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарорининг 9-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда) «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги Низомни ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарорининг 7-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 10-модда) «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида» 1995 йил 22 июндаги 234-сон қарорининг 4-бандидаги «Адлия муассасаларини ривожлантириш фонди» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
12-банднинг иккинчи хатбошидаги «маҳаллий бюджет даромадига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 20 июндаги 263-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг банк ҳисоб рақамига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарорининг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (Ўзбекистон Республикаси қТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 5-бандининг бешинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказувчи органнинг марказлаштирилган органига» сўзлари «тегишли равишда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг марказлаштирилган ҳисоб рақамига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-банднинг биринчи хатбошидаги «Адлия муассасалари ва судларни» сўзлари «Судлар ва адлия органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ижро ишларини» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг учинчи хатбошидаги «Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ижро ишларини» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 14-устунидаги «Адлия вазирлиги департаменти» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази