Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқариш принципларини янада жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 июлгача бўлган муддатда уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмаларининг таъсис ҳужжатларини Президентнинг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони талабларига мувофиқлаштирсинлар, бунда уларнинг таркибига кирувчи корхоналарнинг амалий фаолиятига асоссиз аралашиш имконини берувчи қоидалар истисно этилишини назарда тутсинлар.
Зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига Ҳукуматнинг алоҳида хўжалик бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи қарорларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тақдим этилсин.
2003-2004 йилларда акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2003 йил 1 июлгача мулкида давлат улуши 26 фоизни ва ундан кўпроқни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларининг давлат активларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари билан акциядорлик жамиятлари профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилган муддатгача амал қиладиган шартномалар тузсин;
зарурат бўлганда акциядорлик жамиятларининг устав фондидаги 25 фоиз ва ундан кам миқдордаги давлат активларини бошқариш юзасидан ишончли бошқарувчилар билан тузилган шартномаларни Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ улар биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотилгунгача бўлган даврга узайтирсин.
тафтиш комиссияси аъзолари ўз фаолиятининг уларнинг ушбу акциядорлик жамиятларидаги ёллаш бўйича меҳнат фаолияти билан бирга қўшиб олиб борилишига йўл қўйилмайди;
акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари қийматини баҳолаш, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган корхоналардан ташқари, баҳолаш ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва уларни сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан бошланғич нарх сифатида белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса — давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат активларини бошқариш хизматларига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
5. Белгилансинки, 2003 йил 1 февралдаги ҳолатига кўра устав фонди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 50 минг АҚШ долларидан кам миқдорда бўлган илгари ташкил этилган акциядорлик жамиятлари 2004 йил 1 январгача ўз устав фондларини қайта рўйхатдан ўтказиш санасида кўрсатиб ўтилган суммадан кам бўлмаган миқдорга келтиришлари ёхуд белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантирилиши шарт.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низомда акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгашини (кейинги ўринларда матнда «Кузатувчи кенгаш» деб юритилади) ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи намунавий нормалар мавжуд.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 48-сон, 476-модда)
Муайян бир акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Низом мазкур акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
2. Кузатувчи кенгаш жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва уставда фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар сони ўттизтадан кам бўлган жамиятда жамият уставида Кузатувчи кенгаш функциялари Акциядорлар умумий йиғилишига юкланиши мумкин. Ушбу ҳолда жамият уставида Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш ваколатига тегишли бўлган жамиятнинг муайян шахси ёки органи тўғрисидаги кўрсатма мавжуд бўлиши керак.
3. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби уставда ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар сони 500 дан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамияти учун Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби еттита аъзодан кам бўлиши мумкин эмас, оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар 1000 дан ортиқ бўлган жамият учун эса камида тўққизта аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддаси ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини тузиш санасини белгилаш;
жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш масалаларини Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
агар жамият уставига ёки Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, эълон қилинган акцияларнинг сони ва типлари доирасида акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш ёки жамият томонидан қўшимча акциялар жойлаштирилиши йўли билан жамият устав фонди миқдорини кўпайтириш;
агар жамият уставида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
агар жамият уставига ёки Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб топилган бўлса, ижро этувчи органнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
акциядорлик жамияти номидан ижро этувчи орган раҳбарини (бошқарув раисини, директорни) ва коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция) аъзоларини бир йил муддатга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;
агар жамият уставида ушбу масалани ҳал этиш унинг ваколатига тегишли бўлса ёки Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ушбу масалани ҳал этиш унга топширилган бўлса, йиллик бизнес-режани тасдиқлаш;
агар бундай лавозимни жорий этиш жамият уставида назарда тутилган бўлса корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
агар жамиятнинг уставида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш Кузатувчи кенгаш ваколатига тегишли бўлмаса ёки Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йил учун бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай Кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак;
агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб белгиланган бўлса, ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчига) тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудиторлик ташкилоти хизматчиларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар тузиш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битишувларни тузиш;
жамиятнинг ижро этувчи органи фаолиятига тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланиш ва Кузатувчи кенгашга юкланган вазифаларни бажариш учун уларни ижро этувчи органдан олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатувчи кенгаш ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида жамиятнинг ижро этувчи органи раҳбарининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш ҳамда якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан қўпол бузишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажариш барбод қилинганда улар билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш;
агар уставга мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув, дирекция), бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан шартнома шартлари бузилганда улар билан тузилган шартномани бекор қилиш;
қонунда ва жамият уставида Кузатувчи кенгаш ваколатига тегишли деб белгиланган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар жамиятнинг ижро этувчи органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раисини сайлаш қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда бир йил муддатга Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик жамиятига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштириладиган акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарори асосида кузатувчи кенгаш таркибига давлат вакили тайинланади;
илгари жамият уставида белгиланган кузатувчи кенгаш аъзолари сони унинг таркибига тайинланган давлат вакилини киритишни ҳисобга олган ҳолда кўпайтирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин.
Кузатувчи кенгашнинг сайланган аъзосининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг тайинланган вакилининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш Давлат мулки қўмитаси таклифи бўйича Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат улуши устав фондининг 25 фоизидан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлат ишончли вакили, шунингдек давлат вакили лавозимига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгаши аъзоси ҳисобланадилар, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланмайдилар (қайта сайланмайдилар).
Давлат айни бир пайтда «олтин акция»га ҳамда акциядорлик жамиятининг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган оддий акцияларига эгалик қилган тақдирда давлат вакили «олтин акция» эгаси бўлган давлат ваколатларини амалга ошириш билан бир қаторда давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини ҳам бажаради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
8. Жамият ижро этувчи органи аъзолари Кузатувчи кенгашга сайланиши мумкин эмас. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзоларининг фаолиятини уларнинг ушбу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича фаолияти билан қўшиб олиб боришига йўл қўйилмайди.
Кузатувчи кенгашга қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.
9. Жамият Кузатувчи кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар устав ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
10. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки уларни жамият Кузатувчи кенгаши аъзолигига бир неча номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
11. Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
112. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овозлар сони жамиятнинг Кузатувчи кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тарзда олинган овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки овозларни икки ёки ундан кўп номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
(111 ва 112-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига мувофиқ киритилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Жамият Кузатувчи кенгаши раиси, агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатувчи кенгашга сайланган (тайинланган)аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
13. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ўз раисини Кузатувчи кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир, агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
14. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси, агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ишини ташкил этади, Кузатувчи кенгаш мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда протокол юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йиғилишини очади ва унда раислик қилади.
15. Жамият Кузатувчи кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатувчи кенгаш аъзоларидан бири бажаради.
16. Кузатувчи кенгаш раиси, агар Кузатувчи кенгашнинг қарори билан ушбу ваколатлар бошқа шахсга юкланмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция) раҳбари ва аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномаларни жамият номидан имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жамият Кузатувчи кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатувчи кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоси, жамиятнинг ижро этувчи органи, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.
Жамиятнинг уставида Кузатувчи кенгаш мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби белгиланади. Кузатувчи кенгаш мажлиси, қоидага кўра, йил чорагида камида бир марта тўпланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Кузатувчи кенгаш йиғилишини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, лекин у Кузатувчи кенгаш сайланган (тайинланган) аъзолари умумий сонининг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
19. Кузатувчи кенгаш аъзолари сони уставда назарда тутилган 75 фоиздан кам бўлиб қолган ҳолларда Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш учун жамият акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақиришга мажбурдир. Кузатувчи кенгашнинг қолган аъзолари фақат акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
20. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисидаги қарорлар, агар «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда ва жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатувчи кенгашнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлатнинг ушбу вакили томонидан «вето» қўйилган қарорлари ижро этилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
21. Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзосининг овозни Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
22. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисларида протокол юритилади. Кузатувчи кенгаш мажлисининг протоколи йиғилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколи жамият Кузатувчи кенгашининг мажлисда қатнашаётган аъзолари томонидан имзоланади. Улар протоколнинг тўғрилиги учун жавоб берадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Кузатувчи кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
Кузатувчи кенгаш қарорига кўра муайян даврда акциядорлик жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
Кузатувчи кенгашда ишлаганлик учун (агар тақдирлаш пули тўлаш жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса), тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш.
Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
26. Кузатувчи кенгашнинг жамият битишув тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битишув тўғрисидаги қарор эса Кузатувчи кенгаш томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда, тегишли равишда Кузатувчи кенгаш аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатувчи кенгашнинг ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакили томонидан «вето» қўйилган қарорлари ижро этилмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
27. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:
битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар:
битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга ҳисобланадилар.
28. Кузатувчи кенгаш аъзолари Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.
29. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
30. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.
31. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.
32. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
1. Ушбу Низом давлатнинг ишончли вакилининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, улар томонидан ҳисобот топшириш ҳамда тақдирлаш пули олиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлатнинг ишончли вакиллари улардаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида давлат улуши инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари бошқарувига берилган вақтгача тайинланадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлатнинг ишончли вакили акциядорлар (муассислар, иштирокчилар) умумий йиғилишида давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорида бериладиган ҳуқуқлар доирасида фаолият кўрсатади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлатнинг ишончли вакиллари Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёхуд унинг топшириғига кўра Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати томонидан, шу жумладан танлов асосида ҳам тайинланадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари тўплами,2004 й., 18-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари етарли даражада иқтисодий билимларга, раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига эга бўлган ҳамда тайинлаш ва кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш пайтида таркибига хўжалик жамияти кирадиган компаниялар, корпорациялар, уюшмалар ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари, шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари — юридик шахслар орасидан танлаб олинади. Номзодларни танлаб олишда корпоратив бошқарув ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга бўлган шахсларга устунлик берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Якка ижро этувчи орган функциясини бажарган ёки кўрсатиб ўтилган юридик шахс банкрот деб эътироф этилган вақтда юридик шахснинг ижро этувчи органи ҳайъати таркибига кирган шахслар давлатнинг ишончли вакили этиб тайинланиши мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тайинланган давлат ишончли вакили билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади.
Давлатнинг ишончли вакиллари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳайъатининг тегишли қарори билан узайтириш имконияти билан тайинланадилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик жамиятидаги мол-мулкнинг сақланишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
корхонада иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда, унинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашда, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштиришда, шунингдек хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашда кўмаклашиш;
ишлаб чиқаришни реновация қилиш ва корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцияларнинг давлат пакети (улуши) бўйича дивидендлардан хўжалик жамиятини реконструкция қилишда ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланадиган бошқа вазифалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятнинг устави ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорига мувофиқ акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятининг фаолияти тўғрисидаги молиявий-иқтисодий, шу жумладан корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотларни олиш.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятини бошқаришнинг ижро этувчи органлари томонидан амалга ошириладиган жорий ишлаб чиқариш фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, уларнинг хатти-ҳаракати қонун ҳужжатларининг бузилишига ва хўжалик жамиятига ҳамда давлатга зарар етказилишига олиб келадиган ҳоллар бундан мустасно
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцияларнинг давлат пакети (улуши) билан бериладиган ваколатларга мувофиқ ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини ўз фаолияти натижалари ва хўжалик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;
(10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ёки ижро этувчи органга мурожаат қилиш йўли билан давлат ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишини бартараф этишни талаб қилиш;
акцияларнинг давлат пакетлари бўйича ҳисобланган дивидендларнинг ўз вақтида бюджетга тўланишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи бўйича қарзи вужудга келган тақдирда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи ёмонлашганда жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишувсиз хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) вакили бўлиши мумкин эмас;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўз функцияларини бажарганлик учун давлатнинг ишончли вакили тузилган шартномага мувофиқ пул мукофоти олади, унинг миқдори хўжалик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларига боғлиқ бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш бўйича харажатлар, шу жумладан давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, иқтисодий ночор корхоналарда эса давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлатнинг ишончли вакили фаолиятини қўшимча тақдирлаш акциядорлик жамияти томонидан жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоси (раиси) сифатида амалдаги қонун ҳужжатларида ва жамият уставида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг ишончли вакиллари томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тақдим этиладиган ҳар чораклик ҳисоботларни таҳлил қилиш асосида;
16. Бошқариш шартномаси муддати тугагач Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари билан биргаликда давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, унинг натижаси бўйича шартномани узайтириш эҳтимоли тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда)
17. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини ўрганиб чиқиш ва Давлат мулки қўмитаси томонидан ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра, ушбу Низомга мувофиқ, ўз мажбуриятларини бажаришни таъминламаган давлатнинг ишончли вакиллари алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлатнинг ишончли вакилини вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан (агар давлатнинг ишончли вакилини Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати тайинланса унинг томонидан):
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари тўплами,2004 й., 18-сон, 206-модда)
қўйилган вазифалар ва қабул қилинган мажбуриятлар давлатнинг ишончли вакили томонидан бажарилмаганда;
давлатнинг ишончли вакилининг ўзи ўз мажбуриятларини бундан кейин бажариши мумкин эмаслиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
19. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда, шартномада белгиланган муддатларда ўз фаолияти тўғрисида Давлат мулки қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплексларига ҳисобот беради. Ҳисобот қоғозда ва магнит манбаларида тақдим этилади. Белгиланган шаклдаги ҳисобот билан бирга корхонанинг молия-хўжалик аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар билан биргаликда таҳлилий ахборот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлатнинг ишончли вакили ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
21. Акциядорлик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетларини самарали бошқариш бўйича давлатнинг вакилларига юкланган вазифалар улар томонидан бажарилмаслиги уларнинг асосий иш жойидан бўшатилишигача бўлган интизомий жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига қўйиладиган асосий талабларни ва улар томонидан инвестиция активларини ишончли бошқариш амалга оширилишини белгилайди.
Қимматли қоғозларни ва инвестиция ҳамда хусусийлаштирилган инвестиция фондлари мол-мулкига кирувчи қимматли қоғозларга инвестиция қилинадиган маблағларни ишончли бошқарувни амалга ошириш тартиби ва шартлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Низом билан белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда матнда «қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи» деб юритилади) инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан ташқари, шунингдек мулкида давлат улуши бўлган корхоналар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари бўлиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 522-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиши керак.
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ўз моддий активлари миқдори ва унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активларининг соф активлари ўртача йиллик қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган тартибда аниқланади.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ўз моддий активларининг кўрсатилган талабларга мувофиқлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ҳар чоракда бошқарувчи компаниялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидагилар (инвестиция активларини) ишончли бошқариш объектлари бўлиши мумкин:
хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан улар томонидан ишончли бошқарув тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган қимматли қоғозлар;
хўжалик юритувчи субъектларнинг уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган улушлари (пайлари);
муассис томонидан ишончли бошқарувчига бошқариш учун берилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган пул маблағлари;
ишончли бошқарувчи томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш натижасида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.
Бошқа ҳар қандай фуқаролик ҳуқуқи объектлари инвестиция активлари ҳисобланмайди ва ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга ошириладиган ишончли бошқарувга берилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низом мақсадларида қуйидагилар инвестиция активларини ишончли бошқариш муассиси деб эътироф этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
8. Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномаси шартларини томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига ва ушбу Низом билан белгиланган хусусиятларга мувофиқ белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг бошқарув муассиси билан тузилган шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
инвестициялар мақсадини, инвестиция сиёсати йўналишини, инвестиция фаолиятидаги чеклашларни тавсифловчи инвестиция декларацияси (қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари ишончли бошқарувга берилган ҳолларда);
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига тақдирлаш пули тўлаш ва унинг харажатларини қоплаш тартиби;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонунда ва ишончли бошқарув шартномасида назарда тутилган доирада, ўз бошқарувига инвестиция активларини қабул қилган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси уларга нисбатан мулкдорнинг барча ваколатларини амалга оширади, шу жумладан:
ўз тасарруфидаги тасдиқланган инвестиция активлари бўйича барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (акциялар, улушлар, пайлар) бўйича дивидендлар олиш ва облигациялар бўйича даромад олиш ҳуқуқи, хўжалик жамияти акциядори (қатнашчиси)нинг шахсий номулкий ҳуқуқлари, қимматли қоғозни қайтаришга тўловни талаб қилиш ҳуқуқи ва шу кабилар);
ўз тасарруфида бўлган инвестиция активларига нисбатан барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (қимматли қоғозларни ўзгага бериш, гаровга қўйиш, қимматли қоғозлар билан ҳар қандай битишувларни ёки амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ишончли бошқарувда бўлган қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари тарзидаги инвестиция активларини сарфлаш мутлақо мақсадли хусусиятга эгадир. Ушбу пул маблағларидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан фақат қимматли қоғозларни бошқарув муассисининг мулки этиб сотиб олиш учун фойдаланилиши ёхуд улар бошқарув муассисига ёки бошқа фойда олувчига мулкий фойда сифатида йўналтирилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш бўйича фаолият ва қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқариш бўйича фаолият бошқарув муассиси билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Шартномани бажариш жараёнида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқариш муассиси мулкига сотиб олинадиган қимматли қоғозлар улар мулкдор ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг бошқа ваколатли эгалари томонидан берилган вақтдан бошлаб ишончли бошқарув объектларига айланади. Бунда ана шундай қимматли қоғозларни бериш тўғрисида қўшимча битимларнинг бошқарув муассиси билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида тузилиши талаб қилинмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Шартномани бажариш жараёнида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинадиган пул маблағлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси объектига киритилади. Бунда инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ушбу пул маблағларини бериш тўғрисида ўзи билан бошқарув таъсисчиси ўртасида қўшимча битимлар тузиши талаб қилинмайди. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг бундай хатти-ҳаракатларни содир этиш натижасида пайдо бўлган мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажарилади.
Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинган барча пул маблағларининг улар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан олингандан кейин дарҳол тўлиқ ҳажмда бошқарув таъсисчисига берилиши кераклиги назарда тутилган тақдирда кўрсатиб ўтилган қоида амал қилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Инвестиция активларининг ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий шартлардан ташқари қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқарувга беришни назарда тутувчи шартномада бошқарув муассисининг пул маблағларини йўналтириш ва инвестициялаш усулларини белгиловчи бошқарувчи компаниянинг инвестиция декларацияси мавжуд бўлиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг инвестиция декларацияси инвестиция активларини ишончли бошқарув шартномасининг узвий қисми ҳисобланади. Инвестиция декларацияси қоидалари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан шартноманинг бошқа қоидалари билан бир хил асосларда зарур даражада бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
Шартномаларни тузиш бошқарув муассисининг инвестиция декларациясида баён қилинган қоидаларни, шу жумладан ўзига тегишли бўлган пул маблағлари декларацияга ўтказилган ҳар қандай инвестиция активлари – инвестициялаш объектларини инвестициялашга розилигини билдиради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг инвестиция декларациясида қуйидагилар бўлиши керак:
инвестиция активларини ишончли бошқарув мақсадини белгилаш (бошқарув муассисининг пул маблағларидан фойдаланишнинг энг юқори тижорат самарадорлигига эришиш ёки бошқа аниқ мақсад);
шартнома амал қиладиган бутун муддат давомида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси амал қилиш мажбур бўлган инвестиция активлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (ҳар хил турдаги ва эмитентдаги қимматли қоғозлар нисбати; ишончли бошқарувда бўлган мазкур бошқарув муассисининг қимматли қоғозлари, пул маблағлари ва инвестиция активларининг бошқа турлари ўртасидаги нисбат);
мазкур инвестиция декларацияси қоидалари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси учун амал қиладиган ва мажбурий ҳисобланадиган муддат.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Инвестиция активларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг бир қисми ҳисобланадиган инвестиция декларацияси қоидаларининг амал қилиш муддати умуман шартноманинг амал қилиш муддатига тенг ёки ундан кам бўлиши мумкин.
Ушбу инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач инвестиция активларини ишончли бошқарув шартномасининг томонлари қўшимча битим билан унда кўрсатилган муддатга янги инвестиция декларациясини амалга киритишади.
Инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг томонларидан ҳеч бири уни ўзгартириш тўғрисида талаб қўймаса, ушбу декларация унда кўрсатилган муддатга узайтирилган ҳисобланади, лекин бу муддат ушбу декларация унинг бир қисми ҳисобланадиган шартноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
19. Инвестиция декларациясининг амалда бўлиш муддати бўйича кўрсатма, бунинг учун асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган муддат тугагунгача унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўсиқ бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Бошқарув муассисининг амалдаги инвестиция декларациясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси учун мажбурий ҳисобланади.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларга рози бўлмаган тақдирда улар бошқарув муассиси томонидан шартномага илова қилинадиган бир томонлама далолатнома (баёнот) тузиш йўли билан расмийлаштирилади, муассисга инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан муассис талабларини бажаришда мумкин бўлган салбий мулкий оқибатлар бошланиши хавфи юкланади.
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг амалдаги декларацияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби шартнома томонларининг шартномага илова қилинадиган тегишли қўшимча битимлар тузиши йўли билан қондирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан инвестиция декларациялари тузиш қоидалари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг уларга мулкдорлик ҳуқуқи белгиланишига олиб келмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Қимматли қоғозлар билан ишончли бошқарув тўғрисидаги зарур тартибда расмийлаштирилган ёзма шартноманинг мавжудлиги қимматли қоғозларни Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бериш учун етарли асос ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар эгалари реестрларини юритувчи шахслар, шунингдек бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар ва органлар уларга қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш учун асос сифатида бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва асосларда берилган инвестиция активлари бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг мол-мулки ва ўз инвестиция активларидан ажратилади, уларга бошқарувчи компаниянинг мажбуриятлари бўйича ундиришлар қаратилиши мумкин эмас ва ушбу активлар, банкротлик ҳолати вужудга келганда танлов массасига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция активлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Инвестиция активларини ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш учун инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари томонидан банкларда «бошқарув муассисининг ишончли бошқарувга берилган пул маблағлари» деб ёзиб қўйилган алоҳида ҳисоб-рақамлари очилади. Алоҳида ҳисоб рақамлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилади.
Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш мақсадлари учун инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамлари сони чекланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Алоҳида ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш шартлари банк ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасидаги шартномада белгиланади.
Алоҳида ҳисоб рақамларига фақат ушбу Низомга мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома тузган бошқарув муассислари маблағлари киритилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Бошқарув муассисларининг пул маблағларини ажратиш инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан унга берилган пул маблағларини алоҳида (ажратилган) балансда ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади, ушбу баланс бошқарувчи компания томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар бир бошқарув муассиси ва (ёки) пул маблағлари ҳисоб рақамини юритишни назарда тутувчи ҳар бир шартнома учун очилади ва юритилади.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва жисмоний шахс ҳисобланадиган инвестиция активларини ишончли бошқарув муассиси ўртасидаги ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Инвестиция активларини ишончли бошқарув муассиси томонидан пул маблағларини инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бериш нақд бўлмаган пул маблағларини унинг томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд маблағларни инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси мижознинг пул маблағлари ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганини улар алоҳида ҳисоб рақами очилган банк томонидан алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин навбатдаги банк кунидан кечикмай ўз ҳисобида акс эттириши шарт.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Бошқарув муассиси инвестиция активларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномани тузишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини чеклаш ҳуқуқига эга, ушбу чеклашлар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига қуйидагиларни тақиқлайди:
ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ўз мулкидаги, ўз муассиси мулкидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш;
ўз бошқарувидаги қимматли қоғозларни ўз мулкига, ўз муассислари мулкига бегоналаштириш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси айни бир вақтда бошқа шахс томонида брокер (воситачи, ишончли вакил) сифатида иш кўрадиган битишувлар тузиш;
ўзи ва ўзининг муассислари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
тугатиш жараёнида бўлган ташкилотларнинг қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
ўзига тобе шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ушбу банднинг иккинчи—саккизинчи хат бошида белгиланган қимматли қоғозларга алмаштириш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни тўлов муддатини 30 календарь кундан кўпроқ муддатга кечиктиришни ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича ўзгага бериш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ўз мажбуриятларини (бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги тегишли шартнома бажарилиши муносабати билан пайдо бўладиган мажбуриятлардан ташқари), ўз муассислари мажбуриятларини, бошқа ҳар қандай учинчи шахсларнинг мажбуриятларини бажаришни таъминлаш учун гаровга бериш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни учинчи шахснинг депозит тасарруфчиси ва (ёки) олувчиси сифатида белгиланган ҳолда сақлашга бериш;
ўз бошқарувида бўлган пул маблағларини учинчи шахслар фойдасига омонатга қўйиш ёхуд кўрсатилган маблағларни учинчи шахс (шахслар) тасарруфчиси этиб белгиланган ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) ўтказиш;
ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ҳар қандай учинчи шахслар улар бўйича тўловнинг олувчилари этиб белгиланган суғурта шартномаларини тузиш (суғурта полисларини сотиб олиш).
Қонун ёки шартномада инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш жараёнида бошқарув муассислари билан олдиндан келишмасдан бошқарувчи компания айни бир вақтда, уларнинг мол-мулкини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузилган иккала томоннинг манфаатларини ифодалайдиган битишувларни содир этишга ҳақли эмас.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига хизматлар кўрсатгани учун тақдирлаш пули асосий ва қўшимча (мукофот) тақдирлаш тарзида тўланади.
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг асосий тақдирлаш пули бир йил учун белгиланган суммада, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки у бошқарадиган активлардан олинган даромадга нисбатан фоизлар ҳисобида белгиланади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг қўшимча (мукофот) тақдирлаш пули шартномага мувофиқ йил натижаларига кўра тўланади»;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Инвестиция активларини ишончли бошқаришда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан қилинган барча харажатлар миқдори, уларни тўлаш муддатлари ва тартиби ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига кўрсатилган хизматлар учун тақдирлаш пули тўлаш улар ўртасида тузиладиган инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида белгиланади.
Акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетига, шунингдек айрим ҳолларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига ҳисоблаган дивидендлар давлат активларини ишончли бошқариш учун тақдирлаш пулини тўлаш манбалари ҳисобланади. Инвестиция ва хусусийлаштирилган инвестиция фондлари активларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тақдирлаш хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(32-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтиёрий равишда қайта ташкил этиш ёки тугатишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида бошқарув муассисларини ёзма шаклда, агар шартномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартибот-қоидаси бошлангунгача уч ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт.
(33-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, -модда)
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бошқарувини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активлари ва инвестиция фондларини ишончли бошқарувчи, инвестиция активларини ва хусусийлаштирилган инвестиция фондини ишончли бошқарувчи ўртасида тузилган шартномага (контрактга), мазкур Низомга, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фондлар активларини бошқаришни амалга ошириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Фондни таъсис этиш босқичида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан Муассислар кенгаши раиси шартнома (контракт) тузади. Фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши томонидан шартнома (контракт) тасдиқлангандан кейин инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан шартнома (контракт)ни фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси қайта тузади.
37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқаришда ушбу фондлар номидан иш кўради. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган шартнома (контракт)да инвестиция фондининг номига ҳавола қилган ҳолда фонднинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида иш кўраётганлигини кўрсатиши шарт.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондлари активларини ушбу фондларнинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб бошқариши шарт.
39. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувларнинг хусусияти ва ҳажми бўйича чекланишини белгилашга ҳақлидир.
40. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича бутун фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:
Акциядорлар умумий йиғилишининг жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказиб беришни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав талабларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг соф активлари қиймати бўйича маълумотларни аниқлайди ва эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фонд уларнинг акциялари мулкдори бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан фонд номидан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини амалга оширади;
фонд активини ташкил этадиган пул маблағларини инвестиция фондининг банк ҳисоб рақамига жойлаштиради;
устав талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга кўра мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига нисбатан маълумотларни, молиявий ҳисоботлар ва реклама хусусиятига эга бўлган материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни назорат қилади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан инвестиция фонди, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва хусусийлаштирилган инвестиция фонди ўртасида тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фондга бошқа хизматлар кўрсатади.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, шунингдек фонднинг барча ҳужжатлари ва ҳисоботлари юритилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларни фонд инвестиция қилган барча акциядорлик жамиятларида бошқарув органларида фонднинг вакиллигини;
фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек инвестиция фондини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатилиши учун инвестиция фондига нисбатан ахборотнинг махфийлигига риоя қилиниши учун (ҳам хизматлар кўрсатиш даврида, ҳам ушбу давр тамом бўлгандан кейин) кафолат олиши мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўради (махфийлик тўғрисидаги контрактлар тузилиши ҳам шу жумлага киради);
фондлар номидан қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, пул маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун фонднинг пул маблағини тасарруф этиш, қонун ҳужжатларига, уставга ва инвестицион декларацияга мувофиқ фондларнинг активлари билан бошқа битишувларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фонднинг номидан фонд билан тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фонднинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;
акциялар чиқарилишини ҳисобга олиш ва депозитарий учун мажбурий ҳисобланган фонд активларини жойлаш юзасидан фармойишлар чиқариш;
инвестиция фондлари соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомларга, инвестицион декларацияга ва инвестиция фондлари фаолияти чекланишига мувофиқ фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун фондларнинг пул маблағларидан фойдаланиш;
фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз бир нафар вакилга эга бўлиш ҳуқуқига эга, фаолият ёки фондларни бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома (контракт) тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича мажлисларда муҳокама ёки овоз бериш юз берадиган мажлисларнинг даврлари бундан мустасно;
фонд уставига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдан ташқари Акциядорлар умумий мажлисини ва Кузатувчи кенгашни чақиришни талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фонднинг Кузатувчи кенгашидан тузилган шартнома (контракт)га ва фонд уставига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд номидан ўз вазифалари бажарилиши учун банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқа ваколатларни беришни (ишончнома бериш йўли билан) талаб қилиш.
а) устав қоидаларига, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестицияларни ва қимматли қоғозлар портфелини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда фондлар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун имкони бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) операцияларни амалга ошириш, шу жумладан фонд акциялари ёки фонднинг охирги йиллик баланс ҳисоботига мувофиқ қиймати фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ошадиган фонднинг бошқа қийматлари олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга оширишда фонднинг Кузатувчи кенгашининг ёзма розилигини олиш;
в) уставга мувофиқ фонд акцияларига ёзилиш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси билан зарур тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳамда унга ёзилиш натижасида олинган барча маблағларни фонднинг ҳисоб рақамига кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини юклаш;
г) фондга тегишли бўлган барча нақд маблағни, чеклар ва нақд бўлмаган тўловларни фонднинг банк ҳисоб рақамига дарҳол ўтказиш;
д) фонднинг банк ҳисоб рақамидан маблағлар ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқларини ушбу топшириқлар банкка тақдим этилишидан олдин имзолаш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсига тақдим этиш;
е) ҳар бир молиявий чорак тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга қуйидаги ҳужжатлар шаклида ушбу давр учун фонд иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш:
ҳисобот даврининг боши ва охири бўйича фонднинг бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;
ҳисобот даврида махсус давлат кредити олиниши, ундан фойдаланилиши ва унинг қайтарилиши тўғрисидаги ҳисобот;
Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фондининг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан содир этилган битишувлар рўйхати;
белгиланган шакл бўйича ҳисобот даври мобайнида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фонди маблағлари ҳисобига инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қилинган харажатлар тўғрисидаги ҳисобот;
ж) Кузатувчи кенгашни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
з) акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши кунидан 30 кун олдин Кузатувчи кенгашга фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботни, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисидаги ҳисоботни, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, махсус давлат кредитлари олинганлиги, ундан фойдаланганлиги ва унинг қайтарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолатда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;
и) фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этадиган барча активларни қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида сақлаш;
к) фондларнинг акциялари билан битишувлар бўйича ҳисоб-китобда хато қилинган тақдирда маблағлар фонд ҳисоб рақамига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;
л) Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисобот тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг ёзма талабига кўра фонднинг активларини бошқариш юзасидан тузилган шартнома (контракт)га, инвестицион декларацияга ва устав фондига мувофиқ ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятлари бажарилиши учун унга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериши учун (ишончнома бериш йўли билан) барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд билан тузилган шартнома (контракт) бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш.
Фонд инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан шартнома (контракт) бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
45. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қонун ҳужжатларида тақиқланган хатти-ҳаракатлари натижасида фонд кўрган зарар учун фонд олдида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақли эмас:
фонд номидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида чеклашлар бўлган хатти-ҳаракатни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
унинг натижасида қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар тузилмасига қўйиладиган талаблар бузиладиган битишувларни содир этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштириш инвестиция фонди томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўловни кечиктириш шаклида берилган махсус давлат кредитларидан ташқари инвестиция портфелини ташкил этадиган фонднинг активлари ҳисобига қайтарилиши керак бўлган қарз маблағларини жалб этиш;
фонднинг активларини бошқариш ёки учинчи шахсларнинг мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятларини ижро этишни таъминлаш учун фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активлардан фойдаланиш;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларидан ва давлатнинг қимматли қоғозларидан ташқари хусусийлаштирилган инвестиция фонди активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш;
фонднинг активлари ҳисобига ўзининг аффиляция қилинган шахсларидан инвестициялаш объектларини сотиб олишга ёхуд бундай активларни уларга бериш;
ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан бошқариладиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;
фондларнинг инвестиция активларини ўзининг аффиляция қилинган шахсларига, депозитарийга, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органига жойлаштириш;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активларини ўз мулки қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонднинг активини ташкил этадиган мол-мулк таркибига бериш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тўлашда хато аниқланган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда инвестиция фонди чиқимларининг белгиланган нормаларидан ортиқча харажатларни тўлаш, пул маблағларини фонд активига қайтариш учун ўз пул маблағларидан фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, унинг аффиляция қилинган шахслари, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;
фонднинг мол-мулкини инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг ўзи томонидан ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчини назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остидаги шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўйича тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битим тузиш, шунингдек фонднинг мол-мулкини фонднинг Кузатувчи кенгашининг олдиндан берилган ёзма розилигисиз инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;
фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган корхона томонлардан бири бўлган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;
фонднинг қонун ҳужжатларида, фонд уставида ёки инвестицион декларацияда тақиқланган фаолияти турлари билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан устав фондида беш ёки ундан ортиқ фоиз миқдоридаги улуш тегишли бўлган корхона билан ҳар қандай шартнома (контракт) фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
48. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг Кузатувчи кенгаш аъзолари ва мансабдор шахслари иқтисодий манфаатга эга бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар устав фондида беш ва ундан ортиқ фоиздаги улуш фондга тегишли бўлган ёки фонд акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатга эга деб ҳисобланади.
49. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг мансабдор шахсларига акцияларни фонд биржасида (фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржаларда) сотувга қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиш тақиқланади.
50. Фонд фаолиятига чекловлар инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
51. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шаклида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда, бир йил учун қатъий белгилаб қўйилган суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага фондни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатларини қоплаш суммаси киритилади, Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобига тегишли бўлган харажатлар бундан мустасно.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш пули шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ фонд акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули тўлаш миқдори, муддатлари ва тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.
53. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
54. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи учун қуйидаги хатти-ҳаракатларни тақиқлаб қўйишга ҳақлидир:
55. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолиятида жиноят белгилари аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради.
56. Фонд янги инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан контракт тузишидан олдин лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган тақдирда фонднинг Кузатувчи кенгаши қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини вақтинча ишончли бошқарувчини тайинлайди.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган пайтдан бошлаб инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси сифатида амалга оширишга ҳақли эмас ҳамда вақтинча ишончли бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида инвестиция фондининг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган барча ҳужжатларни ва инвестиция фондининг бошқа ҳужжатларини бериши шарт.
57. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
58. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон қилинганда суд тартибида тугатилганда унинг фондлар билан контрактлари белгиланган тартибда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фондлар билан контрактларни бекор қилишда фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ва Кузатувчи кенгаш ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчи-ворис томонидан асосли равишда сўраладиган ҳар қандай ахборотни беради.
60. Фонд, унинг акциядорлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
(VII боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига мувофиқ қўшилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
1. «__________________» акциядорлик жамияти номидан, кейинчалик «Жамият» деб юритиладиган акциядорлик жамияти Устави асосида иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси бир томон бўлиб ва кейинчалик «Директор»*) деб юритиладиган _______________ иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўғрисида мазкур меҳнат шартномасини туздилар:
_______2.1. Директор ______________________жамиятнинг раҳбарлик қилувчи | ||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | ||
ижро этувчи органига _______________________________________лавозимига | ||
(Уставга мувофиқ лавозим номи) | ||
ишга қабул қилинади. |
Амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан сўнг меҳнат шартномаси навбатдаги йилга узайтирилиши ёки янги бир йил муддатга тузилиши мумкин. Меҳнат шартномаси янги муддатга тузилаётганда унинг шартлари мазкур меҳнат шартномаси шартларидан фарқ қилиши мумкин.
2.6. Директор ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатувчи кенгашининг қарорларига амал қилади. Директор лавозими бўйича Жамият коллегиал ижро этувчи органининг (Жамиятнинг яккабошчилик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органининг) раҳбари ҳисобланади.
2.7. Директор ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш кўриши ва Жамиятга нисбатан ўз мажбуриятларини ҳалол ва оқилона бажариши керак.
3.1. Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
3.2. Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
3.3. Акциядорлар йиғилишига ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига тегишли бўлган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
3.4. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
3.6. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;
3.8. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.9. Жамият тафтиш комиссияси ва Жамият аудиторининг талабига кўра Жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш;
3.10. Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.11. Ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва Жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
3.12. Жамиятнинг тижорат сири бўлган ахборотни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сири бўлган маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
3.13. Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
3.14. Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, Жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилишлари протоколларини имзолаш;
3.15. Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
3.16. Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя этилишини ва Жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;
3.17. Иш берувчининг вакиллари жамоа музокараларида қатнашишини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш кўриш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
3.18. Узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини Кузатувчи кенгаш билан келишиб олиш. Узоқ вақт бўлмайдиган шахснинг вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисида Кузатувчи кенгашни хабардор қилиш;
4.1. Қонун, жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида Директор ваколатига тегишли деб топилган фаолиятга аралашмаслик;
4.3. Директор ўз мажбуриятларини самарали бажариши ва ҳуқуқларини амалга ошириши учун уни зарур воситалар ва материаллар билан таъминлаш;
5.1. Қонун, Жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида унинг ваколатига тегишли деб топилган Жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалаларни мустақил равишда ҳал этиш;
5.2. Жамият номидан ишончномасиз иш кўриш, шу жумладан бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро ҳамкорликда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очиш, битишувлар тузиш, фақат Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган битишувлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келишиб олинган доирада мол-мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва ёзишмалар олиб бориш;
5.3. Жамият тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳамда уларни бекор қилиш;
5.5. Ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
5.7. Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда Жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;
5.8. Жамият ходими билан меҳнат шартномаси тузишда ходим учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотлар ҳажми ва таркибини аниқлаш;
6.1. Директорнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, акциядорлар йиғилишлари ва Жамият Кузатувчи кенгаши қарорларига риоя этишини назорат қилиш;
6.2. Директордан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни ҳалол ва тўла ҳажмда бажаришни талаб қилиш;
Жамият бўйича умуман, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати билан Директорнинг лавозим маоши иш ҳақи ошишининг умумий коэффициентига ўзгаради.
____ сўм миқдорида ёки лавозим маошининг _____ фоизи миқдорида ҳар йилги таътилга моддий ёрдам кўрсатиш;
7.5. Мазкур меҳнат шартномаси амалда бўлган даврда Директор вафот этган ҳолларда унинг оиласига лавозим маошининг ________ миқдорида бир йўла нафақа берилади.
7.6. Мазкур меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан Директорга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш шартлари ва унинг миқдори Директорнинг Жамиятдаги иш муддати узунлигига ва мазкур меҳнат шартномаси бекор қилиниши сабабларига кўра Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
8.1. Директорнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўриндошлик тарзида лавозимни эгаллашига фақат Жамият Кузатувчи кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади, у бундай ўриндошликни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиши керак;
8.2. Директор ўзининг айбли ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради;
8.3. Мазкур меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар меҳнат шартномаси томонларининг келишувига кўра қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:
Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган ёзма ҳолдаги қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.
8.4. Мазкур меҳнат шартномасига доир низолар ва англашилмовчиликлар томонларнинг келишувига кўра, келишувга эришилмаган ҳолларда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади;
мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар унинг томонидан тўлиқ ҳажмда бажарилишига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки ногиронлик ҳолларида;
Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш қарорига кўра (агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса), шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Биринчи нусхаси Жамиятда, иккинчиси Директорда сақланади.
Акциядорлик жамияти | Директор |
«_________________________» |
|
_________ йил «____» ________________ | _________ йил «____» ________________ |
Муҳр |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 3 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда):
1.4-банднинг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади»;
«з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига киритилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари томонидан жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйилган ёки уни бажариш барбод қилинган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно»;
«л» кичик банднинг «жамият» сўзидан олдин «жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
«— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса.
Бунда тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда: 1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса; 2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга конвертация қилинадиган бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади»;
«а», «б», «в», «д», «р» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
«Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлар рўйхатига киритилган, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади)»;
4.4-банднинг биринчи хатбошига «жамият молия-хўжалик фаолияти йиллик текшириш натижалари бўйича хулосаси» сўзларидан кейин «якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида Кузатувчи кенгашнинг хулосаси» сўзлари қўшилсин;
4.6-банд ва 4.7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Тафтиш комиссиясига» сўзларидан кейин «(тафтишчига)» сўзи қўшилсин;
«— акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди»;
6.5-банддаги «акциядорлар умумий сонининг камида 60 фоизи» сўзлари «жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7.2-банднинг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиуми таркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради»;
«7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шунингдек номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.»;
«Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади»;
«2.2. Акциядорлик жамиятининг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига тегишли деб топилмаган бўлса, жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади ва ҳоказо). Жамият уставига мувофиқ ёки тегишли равишда Акциядорлар умумий йиғилиши ёки жамият Кузатувчи кенгашининг қарорига кўра якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши мумкин»;
2.3-бандга «оддий кўпчилик овоз билан» сўзларидан кейин «Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки» сўзлари қўшилсин;
«Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан якка тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт»;
2.5-бандга «кўриб чиқилаётганда» сўзларидан кейин «акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ёки» сўзлари қўшилсин».
«2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди»;
биринчи хатбошидаги «кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан» сўзлари «Акциядорлар умумий йиғилиши ёки агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ кўпчилик овоз билан берилган бўлса, Кузатувчи кенгаш томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Кузатувчи кенгаш якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир»;
«Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи органни, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади»;
«Ижро этувчи органнинг раҳбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 35-модда):
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда):
«3. Ўзбекистон Республикаси норезидентларига товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ва «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган чет эл банкларининг «Лоро» корреспондентлик ҳисоб рақамларидаги, биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги махсус ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан:
ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда мамлакатимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишга рухсат берилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.