LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ва хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав жамғармаларида давлатнинг улушини энг кўп даражада қисқартириш, объектларнинг инвестиция жалб этувчанлигини ошириш, шунингдек хорижий инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
устав жамғармасидаги давлат улуши ва жойлаштирилмаган активлари 2003-2004 йилларда биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотилиши керак бўлган хусусийлаштирилган корхоналар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотиладиган давлат корхоналари ва объектлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
устав жамғармасида 25 фоиздан 51 фоизгача акциялар (улушлар) давлат мулки сифатида сақланиб қоладиган корхоналар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
устав жамғармасида 51 фоиз ва ундан ортиқ акциялар (улушлар) давлат мулки сифатида сақланиб қоладиган стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 23 декабрдаги Ф-1680-сон Фармойиши билан тузилган Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Р.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари билан биргаликда 2003 йил якунлари бўйича мазкур қарорга 5-иловада* кўрсатилган корхоналар ва объектларни хусусийлаштириш натижаларини пухта хатловдан ўтказсин. Хатлов натижалари бўйича давлат активлари биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотилмаган корхоналарни аниқласин. Вазирлар Маҳкамасига объектларни ва мол-мулк қисмларини сотган, уларга берилган ер участкаларини танлов асосида бошқа хўжалик субъектларига берган ҳолда уларни тугатиш ҳамда давлат реестридан чиқариш тўғрисида таклифлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва сотишни амалга оширсинлар, корхоналарни баҳолаш ва сотишга тайёрлаш муддатларини мумкин қадар қисқартирсинлар, уларнинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш уларнинг устав жамғармасидаги давлат улушини сақлаб қолмасдан амалга оширилади, давлат улуши уларда Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан биркитилган корхоналар бундан мустасно;
хорижий инвесторлар томонидан корхоналар акциялари, улушлари (пайлари) ва объектлар тўлиқ сотиб олинганда уларнинг инвестиция мажбуриятлари ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш, инвестор томонидан корхоналарнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини қайтариш ва Ҳукумат кафолати остида олинган кредитларни қоплаш йўли билан тўғридан-тўғри амалга оширилиши мумкин;
ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвесторларнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган технологик асбоб-ускуналарга эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган вақтдан бошлаб инвестиция даврида божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
Тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси ва Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарорига кўра таркибий ўзгартириш ва соғломлаштириш учун мустақил равишда молиявий ресурсларни қидириб топишга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган, молиявий жиҳатдан ночор ва паст рентабелли корхоналарнинг давлат активлари, сотиб олувчилар томонидан техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш учун етарли бўлган инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган, шунингдек корхонанинг кредиторлик қарзи тўланган тақдирда, инвесторларга номиналдан паст нархлар бўйича танлов шартларида сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторларга эркин муомаладаги валютага сотилиши керак бўлган давлат мулки (корхона, объект, хўжалик жамиятлари акциялари ва улушлари пакети) савдога қўйилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида биржа савдоларида сотилмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда ушбу мулкни миллий валютага сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда давлат активларини номиналдан паст нархлар бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2003 йил 1 июлгача акциядорлик ва холдинг компанияларида, хусусийлаштирилган корхоналарда давлат активларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизмини, шунингдек хусусийлаштиришдан кейинги даврда уларнинг фаолияти самарадорлиги устидан мониторинг тизимини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ушбу қарорнинг бажарилиши Вазирлар Маҳкамасининг биринчи ярим йиллик ва 2003 йил якунлари бўйича мажлисида кўриб чиқилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий электркимё заводини тажриба тариқасида ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1993 йил 18 августдаги 419-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маиший совутгичлар ишлаб чиқарувчи «АРСИН» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 15 мартдаги 112-сон қарори.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» 1994 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1994 йил 24 мартдаги 160-сон қарорининг 4-бандида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар автоёнилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 31 майдаги 277-сон қарорига илованинг III бўлимидан 3 (Шимолий-Шарқ мавзесидаги 16-АЁҚШ), 5 (Белоножко кўчасидаги 62-АЁҚШ), 11 (Фарҳод кўчасидаги 99-АЁҚШ) ва 14 (Хуршид кўчасидаги 106-АЁҚШ) сатрлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қТ, 1996 й., 7-сон, 20-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекфильм» ва «Ўзкинохроника» киностудиялари бўйича акцияларнинг 51 фоизи давлат ихтиёрида қолади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-иловадаги «Андижон консерва заводи» ОТАЖ, «Хўжаобод консерва» ОТАЖ, «Шаҳрисабз консерва» ОТАЖ, «Наманган консерва» ОТАЖ, «Тайлоқ консерва заводи» ОТАЖ, «Кишмиш» консерва заводи ОТАЖ, «Янги Тошкент консерва» ОТАЖ, «Қува консерва заводи» ОТАЖ, «Тўрақўрғон «Ширинлик» қуруқ мевалар заводи» ОТАЖ, «Булунғур қуруқ мевалар заводи» ОТАЖ, «Андижон полимер» ОТАЖ, «Ўзмевасабзавотлойиҳа» ОТАЖ, «БЛКТБ Мевасабзавот» ОТАЖ, «Мевасабзавотқурилиш» ОТАЖ, «Ўзмевасабзавотимпэкс» ОТАЖ сатрлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-илованинг 9-бандидаги «3 ой» сўзлари «2 ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қароридаги 1-банднинг биринчи хатбоши ва 4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларининг бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 5-илова 2.3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишончли бошқарувга берилган акцияларнинг давлат пакетларини сақлаш бўйича депозитарий хизмати ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига иловада:
«Давлат кўчмас мулки ва мол-мулки объектлари кимошди савдоси ёки танлов орқали сотилганда Республика кўчмас мулк биржаси томонидан ундириладиган воситачилик йиғимлари қуйидаги тартибда белгиланади:
ким ошди савдосида камида 3 та босқичдан ўтган тақдирда сотилган мол-мулк умумий суммасининг кўпи билан 5 фоизи;
Воситачилик йиғимини ундириш шунингдек фақат шартнома асосида мол-мулкни сотиб олувчининг ҳисобига амалга оширилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори 10-бандининг еттинчи хатбошидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Корхоналар мулкий комплекслар тарзида тўлиқ сотилганда, шунингдек корхоналарнинг устав фондларидаги давлат улуши тўлиқ ҳажмда сотилганда мазкур маблағлар, бюджет тақчиллигини қоплаш манбаи сифатида улардан инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун мақсадли фойдаланилган ҳолда давлат бюджетига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида:
5-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин: «электр тармоқлари корхоналарини қайта ташкил этишда меҳнат жамоасининг акциядорлик жамияти устав фондидаги улушини акцияларнинг 5 фоизигача миқдорида белгилаш назарда тутилсин»;
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда):
в) Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Низомда (қарорга 5-илова):
«Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхоналар (объектлар) мол-мулкини баҳолаш қиймати «Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш миллий тизими» стандартига мувофиқ белгиланади.
Баҳолаш қоидага кўра уч усулда: харажат, даромад, қиёсий сотувлар усуллари бўйича амалга оширилади. Баҳолашнинг ушбу уч усулидан бирортасини қўлланиш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи у ёки бу усулни қўллашдан воз кечганлигини асослаши керак.
Баҳолаш қиймати миллий валютада аниқланади, айни бир вақтда у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг баҳолаш ўтказилаётган пайтдаги курси бўйича АҚШ долларида фиксация қилинади, агар қонун ҳужжатларида мол-мулкни баҳолашнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарорида:
5-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва «Лактам», «Кимёсавдотаъминот» ёпиқ акциядорлик жамияти» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-илованинг «Корхоналар номи» устунидаги «Кимёсаноати ходимлари малакасини ошириш институти» 12-сатрига ва 4-илованинг («Кимёгар» болалар соғломлаштириш лагери) 3-сатрига, («Оқтош» пансионати) 4-сатрига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика қоғоз саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 20 июндаги 257-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мебель саноатини монополиядан чиқариш ва уни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 258-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 289-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Сантехқуйма» очиқ акциядорлик жамиятига хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 ноябрдаги 448-сон қарорининг 6-бандига «ва инвестор томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда олди-сотди шартномаси бекор қилинсин ва «Сантехқуйма» очиқ акциядорлик жамияти акциялари пакети мазкур қарор билан тасдиқланган шартларда бошқа инвесторларга сотилсин» сўзлари қўшилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 97-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қТ, 2002 йил, 3-сон, 17-модда):
биринчи хатбошидаги «хорижий» сўзи чиқариб ташлансин, «энг аввало» сўзлари «шу жумладан» сўзлари билан алмаштирилсин;
4—17, 23, 95-97, 151, 187, 188, 191, 194, 196, 221, 230, 245, 265, 288, 294, 297, 299-300, 381, 413, 464-465, 470-471, 520-сатрлар чиқариб ташлансин;
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 апрелдаги 145-сон қарорининг 5-бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошмаргёғ» ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамиятларига инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 17 майдаги 164-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарори 6-бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 11-бандидаги «фирма дўкони бўлган босмахонанинг» ва ушбу улушларни «Ўзстандарт» агентлигига ишончли бошқарувга берсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорида: