«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 19-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Ушбу Низом давлат экологик назоратини амалга ошириш тартибини ҳамда ушбу турдаги экологик назоратни амалга оширувчи давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат экологик назорати «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш.
4. Давлат экологик назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши шарт.
атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурлар амалга оширилишини текшириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат экологик назорати атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш, атроф муҳит ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил этиш, баҳолаш ва прогноз қилиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат экологик назоратини амалга оширишда қонунчиликка мувофиқ бошқа шакллар ва усуллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти устидан амалга оширилган барча ёки бир шаклдаги давлат экологик назоратининг натижаларига бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик ҳолатида (муомала муносабатлари, қариндошлик муносабатлари, ҳамкорликдаги иш ва бошқалар) мансабдор шахс тегишли давлат экологик назорати органи раҳбарига олдиндан ёзма равишда хабар беришга ва ўзини ўзи рад қилишини маълум қилишга мажбур. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги ва экологик назоратни амалга оширишда иштирок этилиши унинг натижалари ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
9. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
10. Давлат экологик назорати амалга оширилишига ёки уни амалга оширувчи мансабдор шахсларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
11. Қонуний талаблар бажарилмаслигида, давлат экологик назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, у қонунчиликка мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда — Санитария-эпидемиология хизмати), Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги), Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб аталади) махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат экология қўмитаси бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузурида уларнинг вакилларидан иборат мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият юритиш тартиби Давлат экология қўмитаси Ҳайъати томонидан давлат экологик назорати соҳасидаги бошқа махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган холда тасдиқланувчи регламент билан белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат экология қўмитаси — атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида, ушбу банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган соҳаларни назорат қилиш бундан мустасно;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария-эпидемиология хизмати — атроф муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, ичимлик сув таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши юзасидан;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси — саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлигига риоя қилиниши учун;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги вазирлиги — сунъий сув объектларининг сувидан фойдаланилиши ва истеъмол қилиниши юзасидан;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси — ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси — ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан, ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда бошқа чиқиндилар, радиоактив, кимёвий, биологик моддалар ва оқова сувлар билан ифлосланиши бундан мустасно.
20. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт.
21. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи органлар экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Давлат экология қўмитаси номидан давлат экологик назорати Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Тегишли равишда Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари Давлат экология қўмитаси органларининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Санитария-эпидемиология хизмати номидан давлат экологик назорати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг бошқармалари ва бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги ҳавзаларнинг бош давлат санитария врачлари;
туманлар, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва порт ҳамда сув транспортидаги линияли участкаларнинг бош давлат санитария врачлари давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланадилар.
24. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси номидан давлат экологик назорати «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси — ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ўринбосари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи — ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш катта давлат инспектори;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, туманлар (шаҳарлар) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўлимлари бошлиқлари — тегишли ҳудудларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бошқармаси бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бошқармаларининг тегишли шуъбалари бошлиқлари — ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тизимининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси номидан давлат экологик назоратини қуйидагилар амалга оширади:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда саноати тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат бўйича бош давлат инспектори;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда саноати тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғининг ўринбосари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи ўринбосари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи ўринбосари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
26. ИИВ номидан давлат экологик назорати ИИВнинг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва транспорт ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
йўл-патруль хизмати ва маъмурий амалиётни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари;
автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи;
автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига амал қилиниши устидан назорат бўйича гуруҳнинг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига амал қилиниши устидан назорат бўйича гуруҳнинг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар бўлмаганда — ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;
йўл-патруль хизмати бригадаси (батальон, дивизион, отряд, мобиль гуруҳ)нинг командири ёки командирнинг ўринбосари — йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори);
йўл ҳаракати қоидаларига ва хавфсизликни таъминлашга тааллуқли бўлган бошқа норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
28. Текширишлар шаклида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари ва текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномага эга бўлишлари лозим.
а) корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга, юридик ва жисмоний шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар)нинг объектларига, уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш учун белгиланган тартибда кириш;
б) ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига ташлаш ва оқова сувларни ташлаш манбаларининг хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудининг ичида ёки уларнинг ташқарисида жойлашувидан қатъи назар, ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга ташлаш ва оқизиш манбаларидан, шунингдек чиқиндилар ва ифлослантирувчи моддалар ташламалари (оқизмалари) билан ифлосланган ҳудудлардан тўсиқсиз намуналар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланганлигини аниқлаш учун ўсимликлар ўсиб чиққан ерларга ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитига тўсиқсиз кириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан улар фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа қонунчилик бажарилиши устидан назоратни амалга оширмаган ҳолда;
(29-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
г) янги (реконструкция қилинган) объектларни, шунингдек табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган объект ва иншоотларни қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;
д) атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга талаблар қўйиш;
е) атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонунчилик талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга ёзма кўрсатмалар бериш;
ж) фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа аниқ таҳдидлар пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
з) атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, вақтинча тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги аризалар билан судларга мурожаат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
(29-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) қонунчиликнинг санитария-гигиена ва экологик талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган табиатдан фойдаланишга рухсатномаларнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиш, тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш ҳақида ваколатли органларга таклифлар киритиш;
(29-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
л) юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши) устидан узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пункт (пост)лар барпо этишни, бундай пункт (пост)ларнинг иши устидан назоратни амалга оширишни, бундай пункт (пост)лардан олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;
м) юридик ва жисмоний шахслардан бепул асосда, белгиланган тартибда ва шаклларда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид керакли бўлган маълумот ва тушунтиришларни сўраш ва олиш;
лаборатория тадқиқотлари ва таҳлиллари учун зарур бўлган намуна ва нусхаларни олиш далолатномаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилиниши, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларининг амалга оширилиши бўйича ўтказилган текшириш натижаларига кўра далолатномалар ёки маълумотномаларни;
(29-банднинг «н» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
атроф табиий муҳит муҳофазаси соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ички ишлар органлари идораларига етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жазо солиш;
(29-банднинг «н» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
текшириладиган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқи учун зарур бўлган ҳужжатларни кўрсатишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
текширишлар натижасини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси текшириш тамом бўлган кунда текширилган хўжалик юритувчи субъектда қолдирилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга таъсир кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат экологик назоратини амалга ошириш борасидаги мажбуриятларни бажараётганларида Давлат экология қўмитаси, ИИВ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли бўлинмаларининг мансабдор шахслари фарқлаш белгили форма кийимини кийишга мажбурдир.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
31. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга қонунчилик билан, шунингдек бошқа ҳуқуқлар берилиши ва бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.
32. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органлари уларга юкланган вазифаларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда:
қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар томонидан шудгор ерлар сақлаб қолинишини таъминлаш бўйича тадбирлар бажарилиши ҳолатини;
ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишидан, ботқоқлашишдан, иккиламчи шўрланишдан, қуриб қолишдан, зичлашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, емирилишнинг бошқа жараёнларидан ҳимоя қилинишини;
қишлоқ хўжалик экинларини бута ва майда ўрмонлар, бегона ўтлар билан ғовлаб кетишидан ва ерлар ҳолати ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилишни;
ерларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишда тупроқнинг унумдор қатламини кесиб олиш, фойдаланиш ва сақлаб қолишни;
фойдали қазилма бойликларни қазиб олиш, қурилиш ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, бошқа ерларни, уларга зарурат қолмаганда — мақсадга кўра фойдаланишга яроқли ҳолга келтиришни ўз ичига олувчи ерларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуасининг бажарилишини;
ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш технологиясининг меъёр ва қоидаларига риоя этилишини;
кон ишларининг техник лойиҳалари ва уларни ривожлантириш режалари, шунингдек углеводород конларини қазиш ва жиҳозлаш лойиҳалари талабларига риоя этилишини;
фойдали қазилмалар конларини қазиш, ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геология, маркшейдерлик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжат юритилиши ва уларнинг сақланиши таъминланишини;
ер қаъридан қазиб олинадиган ва унда қолдириладиган асосий ва улар билан биргаликда чиқадиган фойдали қазилмалар компонентлари, шунингдек минерал хом ашё ва техноген минерал ҳосилалар маҳсулотларининг миқдор ва сифати ҳисоби юритилишини;
қазиб олинадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали йўлдош қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентларнинг сақланишини;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашда йўқотиш нормативларига риоя этилишини;
асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар, фойдали йўлдош компонентлар захираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек фойдали қазилма конлари, уларнинг аломати бўлган ва техноген минерал ҳосилалар конлари давлат кадастрини юритиш учун маълумотлар тақдим этилишини;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар минтақасида аҳоли хавфсизлиги таъминланганлигини;
ер қаъридан фойдаланиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, аварияларни тугатиш режаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишлар хавфсиз олиб борилишини;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервациялаш тартибига риоя этилишини;
конларни қазишда ҳосил бўлган кон уюмлари ва ён деворлари нишабликларини текислаш ёки террасалаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилишини;
атроф муҳит муҳофазаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкалари ва бошқа табиий объектлар кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолга келтирилишини;
ер қаърини геологик ўрганиш ишлари фойдали қазилмаларнинг беҳуда йўқотилишини ва улар сифати пасайишини истисно қилувчи усул ва йўллар билан олиб борилишини;
ер қаърини, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазишнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларининг геологик ўрганилиши тўлиқлигини;
фойдали қазилмалар юзасини очишда ҳосил бўладиган ва аралаш жинслар хусусиятларини, улардан ишлаб чиқаришда ва ерларни рекультивациялашда, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиеник баҳолашда фойдаланиш учун улар бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг тўлиқлигини;
кон ишларини амалга ошириш натижасида қазиб олинаётган ва ёндош фойдали қазилмалар конлари ва ер қаъри бошқа участкаларининг бузилишига йўл қўйилмаётганлигини, ер қаърида консервацияланадиган фойдали қазилмалар захиралари сақланишини;
конлардаги ўйиқлар ва уларнинг ён деворлари бардошлилиги, тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, иморат ва иншоотлар деформациялари устидан асбоблар ёрдамида кузатувлар олиб борилишини;
таркибида фойдали компонентлар бўлган, вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисоби юритилиши ва сақланишини;
чиқиндилар ва оқова сувларни белгиланган чегараларда зарарсизлантириш ёки локализациялаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларидан фойдаланилганда уларнинг кон қазиш жойларига, ер юзасига, атмосфера ҳавосига ва сув объектларига тушишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши;
сувдан оқилона фойдаланиш, мақсадсиз сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилишга йўл қўймаслик, сувни тежамкорлик билан ишлатиш, сув сифатини тиклаш ва яхшилашни;
ўрнатилган сув олиш лимитларига, сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларига риоя қилинишини;
таркибида ифлослантирувчи моддалар бўлган оқова сувлар сув объектларига оқизилишини тўлиқ тугатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини;
сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник соз ҳолатда сақлашни, уларнинг фойдаланиш сифатини яхшилашни ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этишни;
сувни олиш ва етказишда унинг миқдори, сув объектларига ва коммунал канализация тизимларига оқизилаётган оқова сувларнинг миқдори ва сифати ҳисобини юритишни, ҳисоботлар тақдим этишни;
сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш хизмати ва шартнома асосида кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини;
сув муҳофазаси бўйича технологик, ўрмон-мелиоратив, агротехник, гидротехник, санитария тадбирлари ва бошқа тадбирлар амалга оширилишини;
сувнинг ифлосланиши, булғаниши ва камайиб кетишининг олдини олиш, сув объектларига зарарли таъсирларни тугатиш, шунингдек ер усти ва ер ости сув йиғиш майдонларининг ифлосланишига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқ бўйи полосалари ва санитария муҳофаза зоналарини сақлашнинг белгиланган режимларига риоя қилинишини;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва кўпайтириш қоидаларига риоя қилинишини;
ёнғин хавфсизлигига риоя қилинишини ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғинга қарши тадбирлар амалга оширилишини;
ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш муддатлари, нормаларига риоя қилинишини, уларнинг муҳофаза қилинишини, қайта тикланишини ва кўпайтирилишини;
ҳайвонот дунёсидан уларнинг табиий жамоаларининг бутунлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга берилмаган ҳайвонлар сақлаб қолинишини таъминлайдиган усулларда фойдаланишни;
хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишда, транспорт воситаларидан фойдаланишда ҳайвонлар нобуд бўлишининг олди олинишини;
ҳайвонлар касалланганда, табиий офатлар ва бошқа сабаблар натижасида уларнинг нобуд бўлиш хавфи бўлган ҳолларда ёрдам кўрсатилишини;
биологик организмларнинг ифлослантирувчи моддаларини атмосфера ҳавосига ташлаш ва физик омилларнинг чекланган йўл қўйиладиган зарарли таъсири нормативларига, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосини ишлатиш нормативларига, қайта ишланган газлардаги ифлослантирувчи моддаларни сақлаш ва ҳаракатланувчи манбалар билан улар физик омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири нормативларига риоя этилишини;
атмосферага чиқариб юбориладиган чиқиндиларни тозалаш учун иншоотлар, аппаратлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланишни ва уларнинг зарарли физик таъсирини камайтириш, шунингдек улар устидан назорат қилиш қоидаларига риоя қилинишини;
чиқиндиларнинг ва физик омилларнинг зарарли таъсири ҳисоби юритилишини ва статистик ҳисоботлар тақдим қилинишини;
энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилишни, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни, энергиянинг экологик тоза манбаларидан фойдаланилишини;
атмосфера ҳавосига биологик организмлар ва ифлослантирувчи моддалар ташланишини кутилаётган ноқулай метеорологик шарт-шароитлар муносабати билан камайтириш тадбирлари бажарилишини;
корхоналар ва транспорт коммуникацияси таъсири зонасида атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига зарарли таъсир баҳоланишини;
кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар ва учиб кетувчи бирикмаларни сақлаш шартларига, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини, улар сақланган идишлар зарарсизлантирилишини;
атмосферага авариявий ва бирваракайига чиқиндилар ташланишининг юзага келиши мумкин бўлган хавфли вазиятларининг олдини олиш чоралари кўрилишини;
чиқиндилар билан муносабатда бўлишда санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга ва бошқа талабларга риоя қилинишини;
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларининг мавжудлигини;
фойдаланилиши лозим бўлган ва ресурс қийматига эга бўлган чиқиндиларнинг бузилиши ва йўқ бўлишига йўл қўйилмаслигини, уларни йиғиш, зарур тарзда сақлаш таъминланишини;
чиқиндиларни аралаштиришга йўл қўйилмаслигини, ишлаб чиқариш технологияларида кўзда тутилган истисно ҳоллардан ташқари;
чиқиндиларни рухсат берилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва кўмиб қўйишга йўл қўйилмаслигини;
чиқиндилар билан муносабатда бўлишда бузилган ер участкаларини қайта культивация қилиш ишлари амалга оширилишини;
чиқиндилардан максимал даражада фойдаланиш, уларни чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш, шунингдек фойдаланиш лозим бўлмаган чиқиндиларни экологик хавфсиз қилиб кўмиб қўйиш таъминланишини;
чиқиндилар билан муносабатда бўлиш соҳасида атроф муҳитга рухсат берилмаган чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ваколатли давлат органларига тақдим қилинишини;
атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги ва ташланганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунчиликни талабларининг бузилиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳолати бўйича текширади.
(32-банднинг «и» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Табиий объектлар ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардаги комплекслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат экологик назорати қонунчиликда ва ушбу ҳудудлар тўғрисидаги низомларда белгиланган чеклашлар ва тақиқлар режимини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
34. Табиий объектлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни текшириш, қоида тариқасида, сутканинг кундузги қисмида амалга оширилади.
35. Текширишларни ўтказиш вақти асосан табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, ташлаш ва чиқиндиларни жойлаштириш вақти режимларидан келиб чиқиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ риоя қилинишини ўрганиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш изчиллиги тегишли давлат экологик назорати органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган йўриқномалар ва методик кўрсатмалар билан белгиланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Текширишни юридик шахснинг вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокида амалга оширишга рухсат берилади.
Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) корхонанинг маъмуриятини хабардор қилмасдан ёки унинг вакилисиз айланиб чиқиш (кўздан кечириш) тақиқланади.
Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) айланиб чиқишдан (кўздан кечиришдан) олдин давлат назорат органининг мансабдор шахсига мазкур объектдаги техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома берилиши шарт.
38. Экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли органлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига хўжалик юритувчи субъект томонидан текширишни амалга ошириш учун шарт-шароитлар (хона, телефон ва бошқа алоқа воситалари, махсус кийим, шунингдек махсус ҳимоя воситалари) яратиб берилиши лозим. Назорат функцияларини тез, самарали ва хавфсиз амалга оширишга тўсқинлик қилувчи, қийин ўтиладиган ҳудудлар участкалари билан кесишганда, ишлаб чиқариш участкалари (цехлари) ўртасидаги масофа катта бўлган ҳолларда транспорт берилади.
39. Режали ва режадан ташқари текширишлар «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
ёнувчи моддаларни ва қурилиш материалларини очиқ алангада ёндириш ёки омборга жойлаштиришда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинмаганлиги;
махсус техника воситаларини қўлламасдан битум эритилганлиги, аҳоли пунктлари ва далаларда дарахт новдалари, экин ўриб олинган ерлар ва бошқа ўсимлик қолдиқлари ёндирилганлиги;
ноқонуний дарахтларни кесиш, ҳайвонларни овлаш ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш зарурати бўлганда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Рейд тартибидаги экологик назоратни амалга ошириш тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Давлат экологик назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рейд тартибидаги экологик назоратни мустақил, шунингдек мувофиқлаштирилган тадбирлар режаси асосида биргаликда амалга ошириши мумкин.
43. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги антропоген фаолият, табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиатдаги табиий жараёнлар таъсирида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ўзгаришлари ҳолати устидан мунтазам кузатиш тизими ҳисобланади.
44. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги табиий объектлар, ифлосланиш манбалари, хавфли табиий-техноген жараёнлар, шунингдек фон мониторинги шаклида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Мунтазам кузатилиши лозим бўлган атроф табиий муҳитни ифлослантириш манбалари рўйхати Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган мезонлар бўйича белгиланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Мунтазам кузатилиши лозим бўлган, хавфли табиий-техноген жараёнлардан зарар кўрган ҳудудлар Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Атроф табиий муҳитнинг фон мониторингини амалга ошириш учун пунктлар Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан белгиланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
49. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар, маърузалар, прогнозлар ва тавсиялар даврий равишда топшириб борилади.
прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият экологик талабларга мувофиқлигини;
фуқароларнинг соғлиғи ва атроф муҳит ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган ёки кўрсатиши мумкин бўлган мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолиятнинг экологик хавфи даражасини;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилган чораларнинг асосланганлигини ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш схемалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш лойиҳалари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолиятни тартибга солувчи ва норматив-техник ва йўриқномавий-методик ҳужжатлар лойиҳалари;
техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратиш бўйича ҳужжатлар;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган фаолият юритаётган корхоналар ва бошқа объектлар;
кейинчалик уларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва табиий офат зоналари мақомини бериш мақсадида ҳудудларни комплекс кўздан кечириш материаллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давлат экология қўмитаси) давлат экологик экспертизаси соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат экология қўмитаси ўз вақтида комплекс, холисона, сифатли экспертиза ўтказилишини ва қонунчиликда белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлайди.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
53. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаштириш ва реализация қилишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Банк ёки бошқа кредит ташкилотлари томонидан лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз уларни реализация қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилинишини текшириш натижалари бўйича маълумотнома ёки далолатнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат экологик назоратининг натижалари қонунчиликка мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
56. Юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахснинг табиатни муҳофаза қилиш фаолияти натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома (маълумотнома) шаклида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолати мавжуд бўлмаганда маълумотнома тузилади. Маълумотномада текширишни амалга ошириш ҳолати қайд қилинади, улар бўйича текшириш амалга оширилган саволлар рўйхати келтирилади ва бирор-бир бузилишларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
58. Маълумотнома давлат экологик назорати органининг мансабдор шахси, текширишда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига танишиш учун тилхат остида топширилади (берилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Далолатнома атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилиги бузилганлиги аниқланганда тузилади. Текшириш далолатномасини расмийлаштиришда мансабдор шахс саволномада назарда тутилган ҳар бир савол бўйича талаблари бузилган қонун ҳужжатининг номи ва нормаларига ҳавола қилиб, ишларнинг аҳволини баён қилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
60. Далолатнома давлат экологик назорати органининг мансабдор шахси, текширишда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига танишиш учун тилхат остида топширилади (берилади).
юридик ёки жисмоний шахсга атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш;
хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ўн кунгача бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариш;
корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн кундан ортиқ муддатга қайта ихтисослаштириш, чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
чиқиндиларни чиқариш, ташлаш ва чиқиндиларни жойлаштириш, табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш орқали атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш, шунингдек компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат экологик назоратининг натижалари қонунчиликка мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(61-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисидаги ёзма кўрсатма текшириш тугаллангандан кейин берилади.
Ёзма кўрсатмада хўжалик юритувчи субъектга текшириш натижалари бўйича далолатномада келтириб ўтилган қонунчилик бузилишини ва унинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилишга йўналтирилган, ижро қилишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган талаблар баён қилинади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
бир нусхаси — хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, якка тартибдаги тадбиркорга, жисмоний шахсга ижро қилиш учун берилади;
64. Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор давлат экологик назоратини амалга оширувчи органнинг қарори шаклида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган қонунчилик талаблари бузилишини аниқлаш мезонлари, шунингдек қарорни расмийлаштириш ва уни ижро қилиш тартиби давлат экологик назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида белгиланади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)