05.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2606
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 05.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2606
Кучга кириш санаси
11.08.2014
Ҳужжат 17.10.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Йўловчи божхона декларациясини (бундан буён матнда Декларация деб юритилади) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади. Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-1, 26.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

(олд томони)

_______-сонли ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади.
Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.
Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади.

1. Шахс тўғрисида маълумотлар:
________________________________________________________________________

Фамилияси

Исми

Туғилган санаси: _____ _____ _________

жинси: эркак

аёл

кун

ой

йил

______________________

____________________

_________________

Паспорт серияси ва рақами

Доимий яшаш мамлакати

Фуқаролиги

Мен билан бирга 16 ёшга тўлмаган шахслар
ҳаракатланмоқда
Ҳа

Йўқ

Сони_____
2. Ҳаракат тури:

Кириш

Чиқиш

_____________________________

_____________________________

Қайси мамлакатдан келди
(жўнаб кетган мамлакати кўрсатилади)

Қайси мамлакатга боряпти
(бориш мамлакати кўрсатилади)

3. Сафар мақсади:

Хизмат

Ўқиш

Иш

Саёҳат

Қариндошларни йўқлаш

Даволаниш

Доимий яшаш жойи

Тижорат

4. Багаж мавжудлиги тўғрисида маълумот:

Ҳа

Йўқ

5. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар:

Т/р

Валюта номи

Миқдори

Рақам билан

Ёзув билан

1.

2.

3.

Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:

1.

2.


6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:
Т/р

Товарнинг номи (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

Миқдори

Қиймати, АҚШ долларида

Рақам билан

Ёзув билан

Умумий қиймати (жами)

Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:
Давлат рақами ______________________ тури, русуми ______________________
Олдинги таҳрирга қаранг.

(орқа томони)
ЭСЛАТМА

Мазкур Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар товарлар ва транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш учун асос бўлади.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати:
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар;
б) Давлат ва жамият қурилишига рахна солишга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверинитетини бузишга, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафрат, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) ҳамда порнографик мазмундаги материалларни тарғиб этишга қаратилган босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, грамзапислар, овоз ёзилган материаллар;
в) портатив лазерли нур тарқатгичлар;
г) портловчи моддалар ва портлатиш воситалари;
д) учувчисиз учиш аппаратлари.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати:
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар;
б) дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха); нон-булка маҳсулотлари (ўзи ишлаб чиқарган, хамирдан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печеньелар, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари); ун, ёрмалар; уй ҳайвонлари, паррандалар; гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар, уй паррандасининг истеьмолбоп маҳсулотлари (товуқ панжаларидан ташқари); шакар; ўсимлик ёғлари; тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), тери-мўйна, шу жумладан қоракўл териси (ностандарт терилар ҳам) хом ашёси; рангли металл парчалари ва чиқиндилари; чуватиш имкони бўлган пилла, хом ипак (эшилмагани), ипак чиқиндилари (шу жумладан чуватиш имкони бўлмаган пилла, пилла ипи чиқиндилари ва юмшатилган чиқиндилари); полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга асосан республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар.

3. Ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари (лицензиялар) талаб этиладиган товарлар рўйхати:
Қурол, ўқ-дорилар; ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари; радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар; маданий бойликлар (расмлар, ҳайкалтарошлик асарлари, анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари ва бошқалар) ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари бўлган тақдирда Декларацияда мажбурий равишда кўрсатиш шарти билан олиб ўтилишига рухсат этилади.

4. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган резидентлар ва норезидентлар томонидан энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси олиб ўтилаётган бўлса Декларацияда мажбурий тарзда кўрсатилиши лозим.
Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишда белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ошмаган миқдоригача рухсат этилади.

5. Нақд чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби:
Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд чет эл валютаси миқдоридан қатъи назар, Декларацияда мажбурий тарзда кўрсатилиши лозим.
Норезидентларга Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида Декларацияда кўрсатилган миқдорда нақд чет эл валютасини республика ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат этилади.

6. Резидентлар ва норезидентлар томонидан товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишдаги божсиз олиб ўтиш меъёрлари:
Резидентлар ва норезидентлар томонидан ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари қуйидагиларни ташкил этади:
10 АҚШ доллари — истеъмол товарларини чегарадош давлатлардан (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон) олиб киришда;
1000 АҚШ доллари — товарларни чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб киришда (тижорат мақсадида олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно).
Эслатманинг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган товарлар ҳамда божсиз олиб кириш меъёрларидан ошган товарлар тўғрисидаги маълумот Декларациянинг 6-бандида кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ёки нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойлиқлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 — 4-бандлари тўлдирилмайди.

Декларацияда нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман.
20___ йил «___» ________Шахснинг шахсий имзоси _________
Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни.
Кейинги таҳрирга қаранг.