Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 11.08.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
1. Ушбу Қоидалар «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди.
Юклар туширилгандан кейин автотранспорт воситалари ва контейнерлар ушбу юкларнинг қолдиқларидан тозаланади, ушбу бандда санаб ўтилган айрим юклар ташилгандан кейин эса автотранспорт воситалари ва контейнерлар ювилиши ва зарурият бўлганда — бўлак-бўлак ва майдаланган алебастер; асбест; барит (оғир шпат); минерал момиқ пахта; сабзавот шарбати; гажа (гипсли оҳакгил); гипс; глина; алюминий оксиди; доломит; графит; ванналар учун минерал лойлар; озуқа хамиртурушлари (гидролиз сульфат); картошка ва лавлаги қолдиғи; кул; оҳактош; каолин; асбест картон; ғишт; коагулянтлар; омихта ем; апатит концентрати; нефелин концентрати; бўёқлар ва қуруқ бўёқлар; ёрмалар (истеъмол ўрами шикастланганда); бўр, мертели; ун; рангли металлар қипиқлари; чиқиндилар; пегматит; асфальт, оҳактош, металлургия магнезити, шамот (оловбардош) кукунлари; чанг; сигаретлар (папирослар) (истеъмол ўрами шикастланганда); туз; кукунсимон ювувчи воситалар; техник ва қурилиш шишаси (синган тақдирда); рангли металлар ва уларнинг қотишмалари қириндилари; сульфатлар, хавфлиларидан ташқари, тамаки ва мохорка хом ашёси; тамаки (барглардан ва илдизлардан ҳидланадиган ишлов берилган); янчилган ва илдизлардаги тальк (талькли тош); шиша тара (сингган тақдирда); торф ва торф маҳсулотлари; ўғитлар; қуритилган гўшт қиймаси (қопларда); ферроқотишмалар; цемент; бўлак-бўлак шамот; тахтакунжара; тез бузиладиган юклар; ҳайвонлар ва паррандалар дезинфекция қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
100. Ташувчига даъволар мижоз томонидан ушбу Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин тақдим этилиши мумкин.
103. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган юкларни ташишга қўйиладиган талаблар бузилган ҳолларда юкларни ташиш қоидалари бузилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази