ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2290-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 11 октябрдаги 330-мҳ-сонли ««Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2290-3, 11.10.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290, 2011 йил 12 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 520-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида уларни эълон қилиш йўли билан тарқатилади, махфий тусга эга бўлган ёки эълон қилинмайдиган ҳужжатлар матнлари бундан мустасно.».
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу буйруқни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 июль,
199-мҳ-сон
Келишилган:
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари К. МАНСУРОВ
2014 йил 31 июль
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 31 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 394-модда)