Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар

1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш

2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш

3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари

4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати

5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш

6-§. Касбий танлов

7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари

8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш

9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар

10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари

11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар

13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар

14-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар

15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар

16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар

17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар

18-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар

3-боб. Асосий ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Нефть бурғқудуқларини бурғулаш

2-§. Кон-геофизика ишлари

3-§. Нефть қудуқларини ишлатишда қўйиладиган талаблар

4-§. Нефть қазиб чиқаришга қўйиладиган талаблар

5-§. Таркибида водород сульфиди мавжуд бўлган нефть конларига қўйиладиган талаблар

4-боб. Асосий ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Резервуар ва резервуарлар парклари

2-§. Насос станциялари

3-§. Иссиқлик алмаштиргичлар

4-§. Оловли иситгичли қурилмалар (қувурсимон печлар, блокли оловли иситгичлар)

5-§. Технологик ўтказгич қувурлар

6-§. Темир йўлнинг қуйиш-тўкиш эстакадалари

7-§. Яшиндан ва статик электр ҳодисасидан муҳофаза қилиш қурилмалари

5-боб. Таъмирлаш-монтаж ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Оловли ишларни бажариш бўйича техник тадбирлар

6-боб. Технологик жараёнларга қўйиладиган талаблар

1-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

2-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари

7-боб. Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

8-боб. Якуний қоида

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ҳамда 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.
6. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
24. Ходимлар Нефть ва газ ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 2132, 2010 йил 13 август) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
323. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига риоя қилиниши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази