Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг
Фармони
Ж. Қалимбетов, Ҳ. Раҳмонқулов, П. К. Солдатов ўртоқларга «Ўзбекистон ССЖда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони бериш тўғрисида
Кўп йиллик ва самарали илмий-амалий фаолияти, малакали мутахассис ходимлар тайёрлашдаги хизматлари ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашганлиги учун қуйидаги ўртоқларга «Ўзбекистон ССЖда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони берилсин:
Қалимбетов Жасиузоқ Ф. Энгельс номли Тошкент давлат чет тиллар педагогика илмгоҳи сиёсий тарих кафедрасининг мудири
Раҳмонқулов Ҳожиакбар Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ илмгоҳининг директори
Солдатов Павель Кузьмич А. Навоий номли Самарқанд давлат дорилфунуни генетика, селекция ва дарвинизм кафедрасининг мудири
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 6 ноябрь.

(Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 11-модда)