НОТАРИАТ ФАОЛИЯТИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш ва нотариусларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда хусусий ва давлат нотариуслари фаолият кўрсатиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Нотариал ҳаракатлар содир этилганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги ажратма тўғридан-тўғри бюджетдан маблағ билан таъминлаш ўрнига давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи этиб белгилансин.
Бунда нотариал ҳаракатлар содир этилганлиги учун ундириладиган давлат божлари миқдори қуйидаги тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
15 фоизи — маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига тўплаш йўли билан давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлашга тақсимланади.
2. Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлаш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда ходимларни содир этилаётган нотариал ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари миқдорига қараб моддий рағбатлантириш ва давлат нотариал идораларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни назарда тутсин.
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини шартнома асосида ахборот билан таъминлашни ва уларнинг давлат нотариал идоралари билан ўзаро алоқасини такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ўқитиш ва уларга методик ёрдам бериш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишларини кучайтирсин;
жойларда давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал ҳаракатларни содир этиш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатлардан ва бошқа ахборотдан фойдаланадиган маълумотларнинг электрон ахборот базалари барпо этилишини таъминласин;
давлат нотариал идораларининг сонини, уларнинг штатдаги ходимлари сонини мақбуллаштирсин, тежалган маблағлар нотариусларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.