Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2004 01.12.1992 йилдаги ПФ-504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТРАНСПОРТ ҚУРИЛИШИ КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 28 апрелдаги ПФ-3421-сон «Ўзбекистон Республикасининг транспорт қурилиши корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 1 декабрдаги ПФ–504-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудида жойлашган транспорт қурилиши корхоналарини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, уларнинг Ўзбекистон халқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари мажмуини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика ҳудудида жойлашган транспорт қурилиши тизимидаги монтаж ва ихтисослаштирилган қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-технологик, саноат ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг ихтиёрийлик асосида Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси «Ўзбектрансқурилиш»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади ва шартнома асосларида давлат, ижара, акционерлик, жамоа ва бошқа корхоналарни бирлаштиради ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда муассислар йиғилиши тасдиқлайдиган уюшма Устави асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар бериб қўйган ҳуқуқларни ҳисобга олиб молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият борасидаги масалаларни мустақил ҳал қилади, уюшма Кенгашининг қарорига биноан марказлаштирилган суғурта, захира жамғармалари ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг амалдаги қонунларига мувофиқ уюшма таркибига кирувчи трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, транспорт қурилиши давлат корхоналари ва ташкилотларини бошқача мулкчилик шаклларига айлантириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси «Ўзбектрансқурилиш» фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти, фуқаро авиацияси иншоотларини, асосий автомобиль йўлларини, метрополитенни, тонеллар, кўприкларни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантириш, ижтимоий соҳага оид ва бошқа масалалар ҳар томонлама ҳал этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш. Бозор муносабатларига ўтишда уюшма қатнашчиларига кўмаклашиш, маслаҳат, ташкилий-услубий, ҳуқуқий, муҳандислик, ахборот ҳамда бошқа хизмат турлари билан таъминлаш, хорижий шериклар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш, транспорт иншоотларини лойиҳалаш ҳамда қуриш масалаларида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етказиб берувчилар билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатишга доир ташкилий тадбирларни амалга ошириш, республиканинг энг муҳим халқ хўжалик иншоотлари қурилишини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-504-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 196-модда)