Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2001 07.11.1992 йилдаги ПФ-485-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ПАХТА МАҲСУЛОТИНИ СОТИШ ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК АССОЦИАЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида колхозларнинг, совхозларнинг, пахта тозалаш саноати корхоналари ва ташкилотларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, пахтани қайта ишлаш жараёнларини самарали таъминлашда ҳамда пахта толасини ва бошқа маҳсулотини сотишда уларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги енгил саноатни хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг мазкур ташкилотларни тугатиш ҳамда уларнинг қарамоғидаги корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик ассоциациясига ихтиёрий бирлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик ассоциацияси юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмасидир ва у пахтани харид қилишни, қайта ишлашни ҳамда пахта маҳсулоти ва каноп сотишни таъминловчи давлат ва акционерлик корхоналарини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш транспорт, илмий тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни ихтиёрий асосда бирлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва ассоциациянинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низом асосида юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон енгил саноатини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмаси билан илгари тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича масъулиятлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг вилоят ишлаб чиқариш бирлашмалари ва Ўзбекистон енгил саноатини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармасининг таъминлаш ҳамда маҳсулотни сотиш бошқармалари негизида пахтани харид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш ҳудудий давлат акционерлик бирлашмалари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ўзбекистон давлат пахта саноати ва маҳсулотни сотиш ассоциацияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада етиштирилган пахтани харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ барча ишларни уюштириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаган меъёрларда давлат эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур ҳажмда пахта толасини сотиш ва етказиб бериш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг рухсатномалари асосида экспорт учун жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чигитдан фойдаланишнинг белгиланган тартибига мувофиқ республиканинг пахтакор хўжаликларига ва ёғ-мой саноати корхоналарига чигит сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита шартномалар бўйича истеъмолчиларга пахта линти, ўлик пахта, момиқ, шунингдек каноп толасини етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтани харид қилиш ва саноат йўли билан қайта ишлаш соҳасида пахтакор хўжаликлар билан ўзаро иқтисодий муносабатларни, шунингдек улар эркин сотадиган пахта толасини жўнатишни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларига мувофиқ эркин (шартнома) нархларда сотиш учун хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотиш юзасидан Қорақалпоғистон республика ва вилоят ассоциацияларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтани харид қилиш, сақлаш, саноат йўли билан қайта ишлаш чоғида ягона илмий-техникавий сиёсат ўтказиш, жаҳон стандартларига мос келадиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулоти етказиб берилишини таъминловчи илғор, камхарж технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтани харид қилиш, пахта толасини, каноп ва бошқа пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш, жўнатиш ва уларнинг қолдиқларини ҳисобга олиш юзасидан ҳисоб-китоб ва ҳисоботни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан жўнатилган маҳсулот учун марказлаштирилган ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети зиммасига пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни республика истеъмолчиларига, Ҳамдўстлик мамлакатларига ва экспортга тақсимлаш йўли билан истеъмол қилиш балансини ишлаб чиқиш, уни Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон давлат пахта саноати ва маҳсулотни сотиш ассоциацияси фаолиятини ташкил этишга доир қарорни қабул қилсин, унинг тузилмаси ва Низомини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-485-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 55-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 120-модда)