Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги органларидаги вакили тўғрисида
МДҲ давлатлари бошлиқлари Кенгашининг «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг МДҲ низомида кўзда тутилган ҳамда бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакили вазифаларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шоқосим Исманович Шоисломов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 8 сентябрь,
ПФ-2411-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 243-модда)